Бир майдонда ҳам пахта, соя етиштирилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Андижон вилоятига ташрифида “Иқлим шароити юртимизга ўхшаш хорижий давлатларда пахтадан 70 центнергача ҳосил олишади. Қандай қилиб? Илм билан, ақл билан. Андижонда ер камлигини ҳисобга олиб, ундан икки карра самарали фойдаланиш зарур. Ишсиз, даромади етарли бўлмаган минглаб одамлар бор. Ишимизга ўшаларнинг кўзи билан баҳо беришимиз керак” дея таъкидлаб, ғўза қатор ораларига соя экиш бўйича Андижон тажрибасини яратиш бўйича кўрсатмалар берган эди. Бугун Андижон вилоятининг Қурғонтепа туманидаги “Оқ сув” фермер хўжалигида ўтказилган кўргазмали семинар ҳам соя етиштириш масаласига бағишланди.

– Муҳтарам Президентимиз “Фермер далага режа учун эмас, даромад учун кириши керак. Соя экилса, битта майдондан икки баробардан зиёд даромад олиш, яна кўпроқ одамларни иш билан таъминлаш мумкин. Ундан олинадиган мой ҳам, омихта ем ҳам жуда сифатли, бозорбоп. Тўғри, бу қийин. Лекин қайси иш осон?” дея олдимизга долзарб вазифа қўйдилар дейди, – Қишлоқ хўжалиги вазири Баходир Холиқов. – Албатта, ердан унумли фойдаланмоғимиз керак. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, деҳқон маълум бир режани бажариш учун эмас, ҳақиқатан кўпроқ фойда олиш учун меҳнат қилмоғи зарур. Ана шунда юқори самарадорликка эришиб, иқтисодиётимизни мустаҳкамлаб борамиз. Дунёда бир экин билан бирга бошқа экин етиштириш асосан Хитой, Хиндистон, Эрон, Покистон, Миср ва бошқа давлатларда кенг жорий қилинган.Хитойда ғўза билан ҳамкор экинларни биргаликда экишнинг бир неча усуллари мавжуд бўлиб, булардан буғдой, шоли ёки рапс каби экинлар ғўза билан ҳамкорликда экилади. Айниқса, бу усуллар Хитойнинг жанубий вилоятларида кенг қўлланилиб, юқори ҳосил олинмоқда.

Маълумотларга кўра, Хитойда ҳамкор экиш технологияси ҳисобига йилига қўшимча равишда 9,78 млн. тонна дон, 150 минг тонна пахта толаси етиштирилади .Аммо, пахта ҳосили дуккакли экинлар биргаликда  ўстирилганда  ҳосил юқори бўлганлиги кузатилган. Пахта ҳосилдорлиги оддий технология ҳамда культивация қилинмайдиган эгатларга  соя экилган технологияда  32,0-35,1 ц/га пахта ҳосили олинган  оддий технологияга нисбатан культивация қилинмайдиган эгатларга  соя экилган технологида  соядан 5,0-6,5 ц/га хосили олиниб бир майдондан бир йил мобайнида икки ҳосил олишга эришилади.

Хитойлик мутахасислар иштирокида  Хитойда қўлланилиб келинган технология асосида келгуси йил учун  ҳозирдан тайёргарлик кўриш учун ғалладан бўшаган майдонда такрорий экин сифатида синаб кўриш учун ўтказилган ушбу кўргазмали семинар келгусида бу борада эришиладиган ютуқларга дебоча бўлиши шубҳасиз.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти
илмий-ишлаб чиқариш маркази
Матбуот хизмати iim.uz
Дўстларингизга ҳам улашинг!