Қишлоқ хўжалиги вазирлиги #bizsizuchundaladamiz шиори остида янги челенж эълон қилади

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги #bizsizuchundaladamiz шиори остида  янги челенж эълон қилади
Бугун дала ишлари қизғин паллага кирди.
Айни пайтда фермер ва деҳқонларимиз куну тун меҳнат қилмоқда. Синовли кунларда дала ишларини кечиктириш эртанги ризқ-рўзимизга путур етказади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ташаббуси билан #bizsizuchundaladamiz шиори остида челленж эълон қилинади. Бундан кўзланган мақсад, уйда қолганларга дала ишлари, миришкор ҳалқимизнинг меҳнати, мўл ҳосил замиридаги машаққатларни кўрсатиш, уларни рағбатлантириш ва албатта бирдамликка чақиришдир.