Боғларда асаларилар қандай вазифа бажаради?

Боғларда асаларилар қандай вазифа бажаради? — Чангланишда арилар роли ва уларни жалб қилиш ҳақида

Аксарият қишлоқ хўжалиги экинларининг чангланишида асаларилар муҳим рол ўйнайди.

Асаларилардан фойдаланилса, ҳосилдорлик ошиши исботланган. Олма, қулупнай ва гилослар, барча мойли уруғга эга экинлар рапс, кунгабоқар ва зиғир ҳамда барча сабзавотлар, дуккаклилар, нок ва бодринг шулар сирасига киради.

Қорамолларга ем учун экилувчи донли экинларнинг ҳам асаларилар ёрдамида ҳосилдорлиги ошади.

Асалариларнинг ҳосилдорлик ошишида аҳамияти:

Асалариларни боғга жалб қилишда нималарга аҳамият бериш зарур?

Масалан, асаларилар ҳуш кўрувчи гулли экинларни қаторлар орасида кўпайтириш зарур.

Аксарият мевали дарахтларнинг гуллари асалариларни ўзига жалб қилади, лекин уларни боққа янада кўпроқ жалб қилиш учун бошқа гулли экинларни кўпайтириш тавсия қилинади.

Асаларилар астра (қўқонгул), сирен, кловер ва кунгабоқар кабиларнинг сариқ, кўк, сиёҳранг ёки оқ гулларини жуда ҳуш кўришади. Асалариларининг кўпчилиги сабзавот гуллари, айниқса, ошқовоқ гулларини ҳам жуда хуш кўради. Бундан ташқари, хушбўй ҳидли ўсимликлар, розмарин, шалфей ва кориандер каби зироворлар гулларини ҳам яхши кўришади.

Астра
Шалфей
Розмарин
Кореандер (Кашнич)

Шунингдек, боғ ичига турли вақтларда (баҳор ва ёз ойлари) гуллайдиган гулларни танлаб экишга ҳаракат қилинг. Шунда асаларилар мавсум давомида боғингизни так этмайди.

Арилар учун қулай шароит яратинг:

Асаларилар инсон томонидан ясалган қутиларда ўзини қулай ҳис қилса-да, қолган ёввойи арилар табиий шароитларда яшайди. Баъзи арилар ерларда ковак ҳосил қилиб яшайди, қолганлари эса ёғоқлардаги ғовакларга ин қуради.

Ерларга ковак ҳосил қилиб яшовчи арилар учун боғнинг баъзи бир жойларида ўтлардан ҳоли қуруқ ерлар қолдириш мақсадга мувофиқ.

Ёғочлар ковагида яшовчи арилар учун боғ атрофида тўнкалар ёки шу каби ёғочларни қолдириш кивоя (фақат ёғоч уюмлари жуда кўп бўлмаслиги шарт, бу ортиқча муаммолар туғдиради).

Максимал қулайлик яратиш учун, тўнка ва махсус қолдирилган ёғочларда чуқурлиги 12-13 см ва диаметри 10-15 см ковакларни дрель билан тешиб қўйишингиз мумкин.

Асаларилар сув ичиши учун тоза сув манбаларини яратинг.

Аҳамият берган бўлсангиз, далаларда асаларилар тоза сувли кўлмаклардан сув ичади. Афсуски бундай кўлмаклар арилар учун жуда чуқурлик қилади ва кўп ҳолларда улар чуқур кўлмакларда чўкиб нобуд бўлади. Улар учун очиқ жойларда жуда саёз идишларда сув қолдиришга ҳаракат қилинг ва атрофларига тош териб қўйинг.

Пестицидлардан (химикатлар) фойдаланманг ёки жуда эҳтиёткорлик билан фойдаланинг. 

Имконият қадар боғда химикатлардан камроқ бўлишига эришинг ёки жуда эҳтиёткорлик билан фойдаланинг. Пестицидларнинг асалариларга зарарлилик категорияси бўйича берилган талабларни яхшилаб ўқиб кейин қўлланинг.

Манба: @fruitmasterhttps://t.me/fruitmaster

Каналга уланиш: https://t.me/bogdorchilik

Дўстларингизга ҳам улашинг!