Буғдой майсаларини 2-чи озиқлантириш ишлари Март ойининг энг муҳим агро-тадбирларидан бири бўлиб ҳисобланади.

11

Буғдой ўсимлигининг найчалаш фазасида эрта баҳорги майсаларнинг ҳолатига нисбатан фарқи шундан иборатки, бу пайтда ўсимликнинг вегитатив органлари, яъни асосий поялар сони кўпайган бўлади. Шу пайтда азотли ўғитлар йиллик меъёрининг 40 фоизи, яъни физик ҳолатда гектарига 300-320 келограмдан бериш лозим бўлади.Чунки найчалаш фазосида ўсимликнинг намлик ва озиқа моддалари билан таъминланиши муҳим аҳамиятга эга. Сабаби бу даврда бошоқ найча ичида шакилланаборади. Ўсимликнинг найчалаш фазасини давомийлиги 25-30 кунни ташкил этади. Шу қисқа даврда буғдой ўсимлиги бутун ўсув давридаги қуриқ модданинг 50-60 фоизини тўплайди.

Ўсимликни найчалаш фазасида намлик ва озиқа моддаларнинг етишмаслиги ҳосилдорликка салбий таъсир қилади.

Буғдой майсалари ривожланиши суст бўлган майдонларга минерал ўғитлар суспензияси билан Биоэнергия-М универсал микробиологик ва микроэлементлар билан бойитилган ташқи стресларга қарши препаратидан белгиланган меъёрида қўшиб суспензия ўтказишўсимликларни эрта баҳорги ривожланишини тезлаштиради,вегитация даврини 5-7 кунга қисқартиради ва ҳосилдорликни 8-10 ц/га оширши тажрибаларда исботланган.

Ушбу эритманитайёрлашда физик ҳолда 45 кг карбомид, 12 кг аммофос, 6-8 кг калий ўғитларидан олиниб, 300 литр сувда эритилади ва махсус пуркагич ёрдамида пайкалларга сепилади. Суспензия сепишда майсалар ер усткиқисмини тўла қопланганлигига алоҳида эътибор бериш зарур.

Ўсимликлар суспензия сифатида баргидан озиқлантирилганда ўсимликларнинг барг сатхи қалинлашади, касаллик ва зараркунандаларга чидамлилиги ортади, фотосинтиз жараёни яхшиланади, пировардида ғалланинг ўсиши ва ривожланиши тезлашади, ҳосилдорлиги юқори бўлади.

Вилоятнинг ҳар бир ҳудудини тупроқ — иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда ўсимликларни найчалаш фазасидан – доннинг мум пишиш давригача ғаллазорларни гектарига 1000-1200 м3 ҳисобида суғориш ва суғориш жараёнида маҳаллий ўғитларни шарбат усулида оқизилиши мақсадга мувофиқдир.

Буғдой майсаларининг ривожланиши суст бўлган майдонларга минерал ва маҳаллий ўғитлар берилиши ўсимликнинг эрта баҳоргиривожланиш жараёнини тезлаштириб, юқори ҳосил олишда мўҳим омил бўлади.

Шунингдек, ҳар ойнинг охирида назоратчиларнинг берган маълумотларига кўра мутахасисларнинг хулосалари асосида, бегона ўтлар, касаллик ва зараркунанда -ҳашоратлар билан кучли зарарланиш башорат қилинадиган майдонлар аниқланишига ва уларнинг олдини олиш чораларини кўришга алоҳида эътибор бериш керак.

Бегона ўтларга қарши кураш чоралари:

-Буғдойзорлардаги бегона ўтлардан агротехник ва механик усулларни қўллаш билан тўла-тукс қўтилиб бўлмайди, шу сабабли бегона ўтларга қарши ихтисослашган гербицидлардан, бир вақтнинг ўзида бир йиллик ва кўп йиллик бегона ўтлар билан қопланган майдонларда гербицидлараралашмасини қўллаш ҳамяхши самара беради. Гербицидларни буғдойнинг тупланиш даврида бир йиллик бегона ўтларни баландлиги 5-7 см, кўп йиллик бегона ўтлар (қўйпечак) баландлиги 6-7 см, ҳаво ҳарорати 18 0С дан паст бўлмаганда ишлов берилса юқори самарага эришиш мумкин бўлади.

Бегона ўтларга қарши қулланиладиган гербицидлар.

 бир йиллик икки паллалик бегона ўтларга қарши; Гранстар -75 ДФ, 75 фоизли о.к. сус. 10-20 г/га; Дерби -1755 С, 17,5 фоизлисус.к. 50-60 мл/га ва бошқа Далстар, Энтостар. Майрстар каби гербицидлардан белгиланган меъёрларида фойдаланилади ;

бир ва кўп йиллик икки паллалик бегона ўт (қўйпечак, отқулоқ)ларга қарши, Сертоплюс- 25 фоизлис.э.г. 0,11-0,15 л/га; Стране- 20 фоизли эм.к. 0,75-1,0 л/га;

бир йиллик бошоқли бегона ўтларга қарши: Пума-Супер-7,5 фоизлис.м.э. 0,8-1,2 л/га гербицид аралашмасидан ; Гранстар- 75 фоизлио.к.сус. 10 г/га Пума-Супер — 7,5 фоизли с.м.э.0,6 л/га ҳамда ёввойи сули ва райгирасга-Атлантус — 3,6 фоизлис.э.т. 0,25-0,3 л/га миқдорида фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Ғаллага гербицидларни қўллаш даврида суспензия билан аралаштириб сепиш гербицидларни таъсир кучини камайтиради, шунинг учун гербицидлар имкони борича алохида епилишини таъминлаш мақсадга мувоффиқ ҳисобланади.

Ғалла касалликларига қарши кураш чоралари:

— Буғдой ўсимликларигасариқ ва қўнғир занг, ун-шудринг, септориоз, чангли ва қаттиқ қоракуя касалликлари кўп зарар келтиради. Улардан занг, ун-шудринг, сариқ доғланиш касалликлари ҳаво ҳарорати 15-25 0С ва нисбий намлик 95-98 фоизбўлганда жуда тез тарқалади ва ривожланади.

Бу касалликларга қарши курашиш учун, аввало касалликларга чидамли навларни танлабэкиш, шунингдек, ўсимликларчидамлилигини ошириш мақсадида, фосфорли-калийли минерал ўғитлар суспензияси билан ғаллазорларга ишлов бериш, касаллик тарқалишининг олдини олишда доимий назорат ишларини олиб бориш зарур.

Ғаллазорларда занг, ун-шудринг ва сариқ доғланиш касалликлари пайдо бўлгани аниқланганда Давлат Кимё комиссияси томонидан рухсат этилган қўйидаги фунгицидлардан бирини қўллаш тавсия этилади:

-Альто – 40 фоизли сус.к. 0,4-0,6 л/га; Фоликур — БТ 25 фоизли эм.к. 0.4 л/га; Импакт- 25 фоизлисус.к. 0,25-0,5л /га ; Рекс — 49,5 физлисус.к. 0,4 -0,6 л /га ; Тилт – 25 фоизли эм.к. 0,5л /га ; Титул ёки рухсат берилган бошқа фунгицидлардан гектаргабелгиланган меъёридаги нормада250-300 литр сувга арашлаштириб ҳар гектарга сепилади.

-Фунгидцидларни сепишда гербицидлар ва инцектидлар билан қўшиб бирйўла ишлов ўтказиш иқтисодий самара беради, ушбу киёвий воситалар бир бирини таъсир кучини камайтирмайди, агар кимёий воситанинг қўлланмасида алохида такидланган бўлмаса.

Ғалланинг ҳашорат ва зараркунандаларига қарши кураш чоралари Буғдой ҳосилига  зарали хасва, пьявица, шира, трипс, визилдоқ қўнғиз, поя арракаши ва чигирткалар жиддий зарар етказади.

Ушбу зараркунанда —ҳашоратларга қарши курашиш ишларини олиб боришда дехқон, фермер ва мутахасислардан пухта билимга эга бўлишни тоқозо этади. Бунинг учун улар ғалла зараркунандаларининг био-экологик хусусиятларини яхши билишлари лозим.

Ғаллани турли зарарли организмлардан ҳимоя қилишда қўйидаги ишларни ўз вақтида амалга ошириш лозим бўлади:

— Буғдойга энг яхши ўтмишдош экинларни танлаш;

— Буғдойни ҳудудларнинг шароитларига мос келадиган чидамли навларнитанлаш;

— Ерларни экишга тайёрлашда интенсив технология асосида тўғри ишлов бериш;

— Дон экишни оптимал муддатларда (Навоий вилояти шароитида 25 октябргача) ўтказиш;

— Далани бегона ўтлардан тозалаш;

— Эрта баҳорда суспензия билан озиқлантириш;

— Буғдойни тез ва қисқа муддатларда ўриб олиш;

каби агротехнологик тадбирларни бажариш зарур.

Ғаллазор ва унинг атрофидаги бегона ўтларга олтинкуз фойдали хашоратидан 500-1000 дона чиқариш зарарли хасва, пьявица тухуми ҳамда ёш личинкалари, шира ва трипсларни камайтиради.

Буғдойнинг зарарли ҳашоротларига қарши қуйидаги инсектицидлардан бирини:

 Карбофос- 50 фоизли эм.к. 1,2-1,5 л/га; Суми-альфа-5 фоизли эм.к.0,2-0,25 л/га; Циракс-25 фоизли- 0,2 л/га; Фуфанон-57 фоизли эм.к.-1,5-2,0 л/га; Бульдок 2,5 фоизли сус.к. 0,5 л/га ва бошқа Республика кимё омиссияси томонидан тавсия этилган препаратлар билан белгиланган миқдорида қулланилганда яхши самара беради.

Инсекто-акарицидларни зарурият туғилган майдонларда қўллаш мақсадга мувофиқдир.

Зараркунандалар майда учоқларда тарқалган бўлса қўл аппаратлари орқали, катта майдонларда бўлса ОВХ пургагичлари ёрдамида гектарга 200-300 литр ишчи эритма сарфланган ҳолда ишлов ўтказиш орқали ижобий натижаларга эришиш мумкин.

Ишчи эритма заррачалари қанчалик майда бўлса, пестицидларнинг самарадорлиги шунчалик юқори бўлади.

Ушбу агро — тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш, ҳосилни юқорива сифатли бўлишини таъминлайди.

Тавсияномани тузувчилар:

А.С.Қаюмов — ЎзҚХИИЧМ Навоий вилоят бўлимидиректори.

Ф.Х.Ҳамраев – бўлим бош мутахассиси, б.ф.н., доцент.

navoiagro.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!