Буқаларни бўрдоқилаш

Бу гўшт учун етиштириладиган ёш ҳайвонларни озиқлантиришнинг охирги босқичи. Бўрдоқилаш даври 3 ой давом этади. Бу вақт ичида буқа 30% вазн қўшади.
500 кг оғирликдаги буқа 750-780 кг тош босиши, юқори маҳсулдорликка эга ҳайвонлар 800 кг вазнга эга бўлиши мумкин. Боқиш учун кўплаб схемалар қўлланилади: барда-
да, силосда, концентратда, кўк озуқада, сенажда. Уларнинг барчаси самарали. Қайси усул танланмасин, 3 ойдан ортиқ фойдаланиш тавсия этилмайди.
Aгар фермер хўжалиги шароб ишлаб чиқарадиган корхона яқинида жойлашган бўлса, унда буғдой бардасидан фойдаланиш тавсия этилади. Озиқлантириш рациони
қуйидагича бўлади (ойлар бўйича):
1. 45 кг барда, 3 кг сомон, 2 кг пичан, 2,4 кг концентратлар, туз 30 г, сулфат 60г;
2. 30 кг барда, 3 кг сомон, 3 кг пичан, 3 кг концентрат, туз 40 г га етказилади, сульфат миқдори бир хил бўлади;
3. 15 кг барда, 1 кг пичан, 2 кг сомон, 4 кг концентратлар, туз 45 г.

Аҳоли хонадонлари учун энг арзон-пичан усулида боқиш.
Рационда кўп миқдордаги концентрат озуқа, туз ва бўр мавжуд. Сувли ва ширали озуқа рационга киритилмайди. Пичан усулидаги рацион қуйидагича бўлади (ойлар бўйича):
1. 10 кг пичан, 3,2 кг концентратлар, 30 г туз, 10 г бўр;
2. 10 кг пичан, 4,2 кг концентрация, 30 г туз, 15 г бўр;
3. 8 кг пичан, 6 кг концентрация, 30 г бўр, 40 г туз.
Бўрдоқилаш даврида ёш буқалар тез вазн олишади.
Оёқларга катта юк тушади. Юпқа суяк тузилиши билан ажралиб турадиган айрим қорамол жинсларида ёриқлар пайдо бўлади. Ҳар қандай озиқлантириш турида рационга минерал озуқалар ёки бўрни (мел) киритиш керак.
Aгар бузоқ баҳорда ярим ёшда сотиб олинса, орадан бир йил ўтгач, уни боқилган буқа сифатида сўйиш мумкин.

Манба: Тузувчи: К.И. Хидиров – Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот
институти илмий ходими. Лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “Агробанк” АТБ