Фермер хўжаликларида бузоқларни шохсизлантирган маъқул. Чунки ҳайвонлар катта бўлгандан кейин шохлашиб бир-бирларига жароҳат етказишлари мумкин. Шохсизлантириш шох асоси бўртиб чиққан пайтда (10 кундан 30 ойгача) амалга ошириш лозим. Бузоқнинг ёши қанча катта бўлса, у шунчалик оғриқли кечади. Шу боисдан шохсизлантиришни 30 кунлигигача ўтказишда стресс таъсири камаяди.
Шохсизлантиришда электр асбоби ёки калий ишқоридан фойдаланилади. Бу муолажани малакали мутахассис амалга оширгани маъқул. Акс ҳолда ҳайвон катта стресс олиши ва жароҳатланиши мумкин.
Манба: «СУТДОР ҚОРАМОЛЛАРНИ ПАРВАРИШЛАШ» Тузувчи: Қ.Ж. Шакиров – Тошкент давлат аграр университети Ипакчилик ва тутчилик факультети, “Умумий зоотехника” кафедраси доценти, қ.х.ф.д
Лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “Агробанк” АТБ.




















