Қорабайр туркумли отларнинг келиб чиқиш эвалюцияси ва квалификацияси

Отлар – Лошади – Equus –  отсимонлар оиласига мансуб тоқ туёқли ҳайвонлар авлоди. Бўйи 2.5 метргача, баландлиги 1.5 метргача, қадди келишган ҳайвон. Оёқлари узун, фақат ўрта бармоғи ривожланиб, туёқ билан қопланган. Ўтмишда отлар ёввойи холда Марказий Осиёда ва Африкада пода бўлиб яшаганлар. Улар тўрт кенжа авлодга бўлинган: 1- ҳақиқий отлар, 2- эшаклар, ярим эшаклар ва зебраларга бўлинади. Улар тахминан 4-5 минг илгари инсонлар томонидан хонакилаштирилган.

Америка ва Европалик бир гурух олимларнинг илмий изланишлари натижасида, ҳозирги ҳақиқий отларнинг пайдо бўлиши, жуда қадим замонларга, хали одомзот пайдо бўлмаган замонларга бориб тақалишини илмий ўрганиб чиққанлар. Уларнинг хулосаларига кўра, бундан 55 миллион йил аввал – эоцене даврида, отгга ўҳшаган бўйи 20 сантиметр келадиган – Гипака – номли ҳайвон бўлиб, ўрмондаги ўсимлик барглари ва мевалари билан озиқланган.

40 миллион йил олдин – Мезогиппус – баландлиги 60 сантиметр;

25 миллион йил олдин – Парахиппус – баландлиги  100 сантиметргача;

2.5 миллион йил олдин – Еқуус – номли зебра ва эшакларнинг аждодлари;

50 минг йил олдин Еқуусдан зебра ва эшаклар ажралиб чиқишган;

10 минг олдин зебра ва эшаклар ёввойи холда пода-пода бўлиб яшашган.

5 минг йил олдин инсонлар зебра ва эшакларни ҳонакиллаштиришган.

4 минг йил олдин зебра билан эшакни бир-бирига қўшиб, ҳозирги отларнинг аждодларини яратишган

“От” – сўзининг луғавий маъноси эса, қадимий турк тилидан олинган бўлиб, “ола эшак” маъносини беради. Демак, туркий забон халқлари – “от”, форсий забон халқлари – “Ас”, араб халқлари – “ фарасун,  хесонун“ ва  славян халқлари – “Лошадь” деб аташади. (Манбъа-источник: Omar Cirilli,  Luca Pandolfi,  Lorenzo Rook,   Raymond Bernor. Evolution of Old World Equus and origin of the zebra-ass clade. Архивная копия от 21 октября 2021 на  Wayback Machine. 12 May 2021).

Хонаки отлар – эшаклар, зебралар ва қулонлар билан чатиштирилиб, дурагайлар: хачрлар, от-хачр, от-қулонлар, зеброидлар ва қулонсимонлар олинади, одатда улар насл бермайди.

Хонаки отлар дунёнинг кўпчилик мамлакатларида тарқалган бўлиб, иш отлари, спорт отлари, гўшт ва сути(қимизи) учун боқиладиган мақсулдор ҳайвон сифатида етиштирилади. Отларни 200 дан ортиқ зотлари рўйҳатга олинган бўлиб, ташқи кўриниши, гавдасини ташқи кўриниши, гавдасининг катта-кичиклиги ва иш қобиляти жиҳатидан бир – биридан фарқ қилади. Улар одимкаш, йўртоқи, аравакаш, салт миниладиган – аравакаш ва салт миниладиган зотларга бўлинади. Яна, 20-асрнинг яримидан бошлаб, от спорти(йўртоқи, салт миниш), туризм(юк ортиш, салт миниш, аравага қўшиш) каби янги зотлари яратилмоқда.

От зотлари: оғир юк тортадиган отлар(владимир, рус, совет, литва, арден, брабансон, першерон, клейдеедал, суффолк, шайр ва бошқалар); йўртоқи отлар(орлов, рус, норфолк, голланд, стандартбред ва бошқалар); аравакаш отлар(торий, кузнецк, латвия, венгрия ноннуси, фин, ольденбург, кладруб ва бошқалар); салт миниладиган аравакаш отлар(дон, кустанай, венгер, великопольск, немс, бранденбург, голштин, ганновер ва бошқалар); салт миниладиган отлар(инглиз соф қонли оти ва немс тракенен оти, будённий, терск оти ва бошқалар); дашт отлари(дон, кустанай ва канада отлари); тоғ отлари(кабарда, қирғиз, лақай, қорабоғ, ахалтака, араби, қориб, ёвмут, барбари ва бошқалар).

Ҳозирги мавжуд от зотларининг бўйи 50-185 сантиметр, вазни 60-1500 килограм. Отни машқ қилдириш ва ҳар хил ишларга ўргатиш осон. Улар 1.5 ёшида жинсий жиҳатидан вояга етади, аммо 3-3.5 ёшидан насл беради, 5-6 ёшида ўсишдан тўҳтайди. Бўғозлик даври 11 ойга яқин. Бия одатда бита туғади. Тойчанинг эмиш даври 6-8 ой. Бия суткасига 11-15 литр сут беради. 25-30 йил яшайди. Наслчилик – янги зотлар етиштириш ишлари от заводларида, завод отхоналарида, наслчилик, ҳамда сунъий уруғлантириш станцияларида олиб борилади.

Отларнинг сифати, иш қобиляти ва узоқ муддатли фойдаланиш имконияти уларнинг боқиш ва асраш шароитига боғлиқ. Оғилҳонада отлар сулу, арпа, жавдар, маккажўхори дони, кунжара ва бошқалар қўшилган терт, дон-дуккаклилар пичани, сершира озуқалар билан, ёзда ўтлоқларда, қишда маҳсус тайёрланган отҳоналарда боқилади. Отлар озуқасига ҳар куни ош тузи қўшиб бериш керак.  Кунига уч маҳал суғорилади.  Дунёда 67.3 милион от зотлари боқилмоқда.

“Қорабайр” – салт миниладиган ва аравага қўшиладиган от зоти. Қадимги Ўрта Осиё армуғоқлари(ривоятларга қараганда самовий учар отлар)ни мўғил, туркман ва араб от зотлари билан чатиштириб, яҳшилаш асосида Ўзбекистонда яратилган. Тана тузилиши яхши, кўкракдор, катта, оғирлиги ўртача, туси кули ранг, тўриқ ёки тўқ сариқ, баъзан, қора, ола ва бўйни қора. Айғирларининг қаршиғаридан баландлиги 147.7-152.5 сантиметргача, кўкрак айланаси 168.1-171.5 сантиметр. Уч типга бўлинади: аравага қўшиладиган, салт миниладиган ва салт миниладиган-юк ташийдиганларга бўлинади.

“Қорабўйин” – махсус армия, кўпкари – улоқ учун яратилган от зоти.  Эрамиздан аввалги 3-5 асрларда Қадимги Ўрта Осиё армуғоқлари билан мўғил отлари билан чатиштириб махсус яратилган. Бу отлар армияда, от пойгаларида ва кўпкари-улоқларда кенг фойдаланилади.  Фарғона Водийси ва вохада кенг тарқалган. Шунинг учун Ўзбекистонда бу от зоти номига қўйилган махалла ва қишлоқлар мавжуд. Масалан,  Ўзбек Совет Энциклопедиясининг 14 – томининг 169-бетида, Қорабўйин қишлоғлари келтирилган: “Қорабўйин” – Андижон вилояти Шахриҳон(собиқ Москва) райони, Найнаво қишлоқ советидаги қишлоқ, Правда колхози территориясида жойлашган; “Қорабўйин” – Сурхондарё вилояти, Бойсун туманидаги Работ қишлоқ советидаги Работ боғдорчилик совхозидаги қишлоқ”, деб кўрсатилган. Булардан ташқари Тожикистонда ва Урғуристонда ва Бешариқ туманларида “Қорабўйин” номидаги махаллалар хам мавжуддир. Уларда Қорабўйин отлари билан шуғилланувчи чорводорлар, от билан савдо қилувчи савдогарлар яшаганлиги учун шундай номланган.

ЎРИНБОЕВ АБДУМАЛИК хожи АБДУҚУНДУЗ ЎҒЛИ – селекционер-патентшунос, ихтирочи – велосаёҳатчи, “НАЙНАВО ОҚШОМИ” илмий экспериментал уруғчилик фермер хўжалигини илмий ходими, Ўзбекистон тиббий-илмий фаолият билан шуғулланувчилар “ТАБОБАТ” академиясини аъзоси, Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи инситутини “ТУРОН” Фанлар Академиясининг “ФАХРИЙ АКАДЕМИГИ”.