Бухоролик фемер ва деҳқонлар ғалла ҳосили режасини бажарди

Бу йил вилоятда ялпи бошоқли дон ишлаб чиқариш 440,9 минг тонна ёки гектаридан 72,8 центнердан ҳосил олиш режалаштирилган эди. Хусусан, ҳудудтнинг дон сотиш шартномавий режаси 152,4 минг тоннани ташкил этиб, амалда 100,5 фоизга бажарилди.

Хусусан, белгиланган режани Вобкент тумани 103,8 фоизга, Пешку тумани 101,9 фоизга, Когон тумани 101,8 фоизга, Ғиждувон, Шофрикон ва Ромитан туманлари 100-101 фоиздан, ортиғи билан бажарди.

Айни пайтда вилоят ғаллазорларида ўрим-йиғим ишлари қизғин давом эттирилмоқда.

Манба: Вазирлик Ахборот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг!