Доривор ёнғоқ -(жаннат меваси -5)- ўсимлигини етиштирш агротехникаси, халқ хўжалигида ва табобатда ишлатилиши

Минг дардга даво қадимги ва навқурон доривор (жаннат мева – сабзавот) ўсимликлар. Юртимиз жаннатмакон ўлкадир. Бу юртдаги хар бир фауна ва флораси жаннатни эслатади. Жаннатмакон юртда жаннат ўсимликлари ўсада, уларнинг мевалари доривор, минг дардга шифо бўлган ўсимликларни ватани сифатида – бутун дунёда экилиб, етиштирилишини этироф этиш лозимдир. Уларни мунтазам истемол қилиб келаётган халқимиздан тарихда ҳам, ҳозирда ҳам ақлан ва жисмонан кучли ва бақувват, илмли ва билимли, бўйи узун, кексалари кўп бўлган  халқимиз яшаб келган ва яшамоқда.  Аждодларимизнинг инсоният учун яратиб кетган доривор – жаннат ўсимликлари деб аталадиган маданий  ўсимликлардан ҳозиргача ер юзидаги  милиардлаб инсонлар фойдаланиб келишлиги диққатга сазовардир.  Уларни таркибини миллионлаб олимлар  ўрганиб борса ҳам, ҳозиргача илмий жихатдан мукаммал ўрганиб, оҳирига етказилмаган, ҳали фанга номаълум элементлар ва бирикмалар очилмай, сирлигича қолмоқда. Уларни заҳматкаш илм аҳли ўрганишни давом этиришмоқда. Жаннат ўсимлигининг бешинчиси  ЁНҒОҚдир. Уни алоҳида, янги маълумотлар асосида ёритиб берамиз.

Ёнғоқ  – Juglans  L.  – `ёнғоқдошлар (ёнғоқгуллилар оиласи)га  мансуб кўп йиллик ўсимликлар  туркуми (уруғи). Ёнғоқ энг қадимий ўсимлик бўлиб, жуда қадим замондан экилиб келинади. Дунёнинг ҳамма давлатларида ўстирилади. Ватани  Ўрта ва марказий Осиё, эрамиздан аввалги 6 – 10 асрларда Шарқий Туристондан буюк ипак йўллари бўйлаб ёнғоқни хитой ва хинди – хитой ўлкаларига, эрамизнинг 1 – 4 асрларда  гретция  орқали  Европага  тарқалган.    Ёнғоқ ўсимлигини 20 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, шундан Ўзбекистонда  6 тури: доривор ёввойи ёнғоқ, ғалвирак – юпқа пўчоқ ёнғоқ, эрта ҳосил берар ёнғоқ, қаттиқ пўчоқ ёнғоқ, антиқа ёнғоқ ва бошқа   навлари кўпроқ экилади. 150 – 200 йил яшайди, 600 – 840 йиллик  ёнғоқлар ҳам хаётда учраб турибди. Ёнғоқ дарахти  тез ўсади, бўйи 15 – 30 метр, шох – шаббаси йирик, кенг. Ёнғоқ дарахтининг танаси мустаҳкам, қаттиқ ва чидамли, барглари йирик 20-40 сантметр, тоқ, патсимон, мураккаб, ҳушбўй эфир мойли. Гуллари  бир уйли, айрим жинсли, чангчиси – оталик гули кучаласи ўтган йилги новдада тўда-тўда, уруғчиси – оналик гули янги новда учида битта ёки икки-учтадан жойлашади.     Меваси ёнғоғи – думалоқ ёки чўзиқроқ, пўчоғи қаттиқ, қобиғи-пўсти қалин яшил, мағзи тўқ.  Ёнғоқлар асосан ёнғоғидан кўпайтирилади, кейинги йилларда эса қаламчасидан, пайванд ва парҳиш қилиб кўпайтирилмоқда.  Қурғоқчиликка чидамли, ер ости сувлари яқинида ва шўр тупроқларда ҳам ўсаверади, тупроқ танламайди. Олимлар томонидан мингдан ортиқ маданий навларини яратган бўлиб, кўпчилиги доривордир. Мевали ва манзарали дарахт сифатида ҳам экилади. Апрель-май ойларида гуллайди, меваси   сентябрь – октябрь ойларида пишади. 3 – 4 йилда мевага киради. Меваси  тўлиқ пишиб етилганда қоқиб олинади ва очиқ ҳавода қуритилади. 100-150 килограм, айримлари 250 килограмгача ҳосил беради.

Шахриҳон туманидаги “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигида бир неча ўн йиллардан бери антиқа ЁНҒОҚ  Доривор ёнғоқ – “Жаннат мева – 5” навида тажриба – синов ишларини илмий жихатидан ўрганиш ишлари амалга оширилди, тупроқ талламайди, шўр ва нам тупроқларда ҳам ҳосил бераверади. Совуққа, иссиққа ва сувсизликка чидамли.  Биз томонимиздан яратилган  доривор ёнғоқ нави, пакана бўлиб,  ҳосилдорлиги жиҳатидан  оддий ёнғоқга нисбатан 2 баровар  юқори, хар гектар майдондан олинадиган даромад эса  4 баровардан  зиёдни ташкил этиши  исботланди. Ҳозирги вақтга келиб  навни кўпайтириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилмоқда.

Етиштириш агротехникаси. Доривор ёнғоқ етиштиришни янги экологик тоза, ресурстежамкор усулини тажриба – синов ишларини ўтказиб хозирда дехқон  ва фермер хўжаликларига доривор ёнғоқни етиштириш агротехнологиясини ишлаб чиқаришга жорий қилиш қўлланмасини тайёрлаш ишлари, нихоясига етказилмоқда. Доривор ёнғоқ навини янги технология асосида етиштириш асосан қуйидагилардан иборат:  Аввало доривор ёнғоқ навини етиштириш учун ер танланиб, ёнғоқнинг ёввойи доривор навли  экиладиган кўчатини танлаб олинади ва биринчи йилда эрта бахорда, 4м х 4м схемада эрта баҳорда экилади. Бунда шамолни йўналишини хисобга олган холда ҳар қаторга биттадан экилади. Бир гектар майдонга 650 туп ёнғоқ кўчатлари сарф бўлади. Шу йилнинг август ойида доривор ёввойи ёнғоқ кўчатларига доривор антиқа навли ёнғоқни пайвантакларидан олиб уланади.   Ёнғоқнинг бу янги навини Ўзбекистонда йилнинг хамма фаслларида, уй  шароитида, ҳонадонларда – балконларда тувакларда, махсус яшикларда ва  иссқхоналарда, хамда эрта бохордан очиқ майдонларда етиштириш мумкин. Бу нави уй хонадонларига кўрк бағишлаш билан бирга, хонадонларни хушбўй муаттар ҳидлари билан таминлаб туриши ва чиройли, манзарали ва  доривор ўсимлик сифатида хонадонларда,   балконларда,  томорқа хавлиларда, шийпонлар атрофларида, йўллар атрофларида  ўстириш мумкун.

Халқ хўжалигида ишлатилиши. Ёнғоқ дараҳтининг меваси – ёнғоғи  истемол қилинади, қуритилиб,  қайта ишланади. Инсонлар бу ўсимликнинг илдизи, танаси, танасидаги қалин пўстлоғи, танасидаги елими, шохи, новдаси, барги, гули, ғўраси, мевасидан  ҳамда данагидан фойдаланишади. Озиқ – овқат саноатида, фармацефтика, медицина ва халқ табобатида кенг ва кўпроқ ишлатилади.  Ёнғоқни мағзи таркибида  45 – 77 фоиз ёғ, 8 -21 фоиз оқсил,  витамин Е, С, А ва бошқа моддалар мавжуддир. Мағзи истеъмол қилинади ва қандолатчиликда ишлатилади. Барги ва мева пўсти эса медицина ва парфиюмерияда ишлатилади.  Мағиз мойидан  озиқ-овқат сифатида, лак тайёрлашда, юқори сифатли косметик совун олишда, босмахона сиёҳи ва тушь олишда, ёғочидан  мебель, автомобиль ва машинасозлик  саноатларида ва дурадгорликда кенг ишлатилади. Барги,  пўстлоғива мевасининг яшил қобиғидан ошловчи моддалар, жигарранг буёқлар олинади. Ёнғоқ асалли ўсимлик ҳисобланади, иҳота дараҳтзорлар барпо этишда, манзарали боғдорчиликда аҳамияти жуда каттадир.

Халқ табобатида ишлатилиши. Ёнғоқ дарахтининг ҳамма қисми доривордир, гули ва мевасини хоми ва қуритилгани  халқ  табобатида    кўплаб касалликларни даволашда ва олдини олишда ишлатилади.

Juglans терапия – латинча  Juglans – ёнғоқ мағзи ва терапия – даволаш, яъни  ёнғоқ мағзи ва ёнғоқ дарахти маҳсулотлари билан даволашни билдиради. Бу атама олдин медицинада мавжуд эмас эди, янги киритилди. Асосан, инсонни қувватини мустаҳкамлайдиган, асаб системасини ишларини яҳшилайдиган, қонни тозалайдиган ва кўпайтирадиган неъмат бўлиб ҳисобланади, меъда – ичакларнинг яхшилаш учун, шунингдек гепатит, холецистит, камқонлик касалликларида, гипертония, сил, юрак, жигар, буйрак, ўпка, подагра, иккиламчи анемия ва бошқа 160 дан ошиқ касалликларини даволашда ёнғоқдан фойдаланилади. Ёнғоқ мағзини таркибида 40 – 68 фойиз қанд, жумладан 16 – 44 фоизи фруктоза, 18 – 32 фоиз глюкоза,  36 фоизгача танидлар, 2.5 фоизгача органик кислоталар, 100 мг.гача витамин В ва С, минерал тузлар, баргида 350.0 мг.гача витамин С, гулида 0.3 фоиз эфир мойи мавжуддир.  Даво учун ёнғоқнинг етарлича пишган меваси танланади ва беморга бир сутка давомида 150 граммгача ва тайёрланган дамламасидан  эса 1 – 2 литргача берилади. Барг ва гулидан тайёрланган  хушбўй кампоти  беморларни даволашда юқори самара беради. Ёнғоқ билан даволашда организмда моддалар алмашинуви жараёни тезлашади, сийдик кўп ажралади, меьда секрецияси нормаллашади, ичак функциялари яхшиланади ва иштаха очилади. Елимидан барча тери касалликларида фойдаланилади. Асосан  янги чиққан маккадек елимини сув билан юмшатиб терини оқарган қисмига  (пес – витилиго) кунига иккки марта қўйиб боғлаб олса, тез кунларда оқ доғлардан ҳолос бўлиши исботланган.

Хулоса.  Ҳар бир хонадонда ушбу ўсимликни тувакларда, махсус яшикларда ўстирса хонага пашша ва чивинлар кирмайди, чумоли, қумусқа, сувараклар ва ҳатто сичқон ва каламушлар ораламайди. Муаттар ҳушбўй хидларда дам олишни гашти бошқача бўлади. Ушбу мўжизакор  ўсимликни, на фақат очиқ майдонларда, балки Ўзбекистондаги барча уй хонадонларида, кўпқаватли уйлардаги балконларда ва иссиқхоналарда  цитурис мевалар каби,  яьни, лимон, апельсин ва мандарин сингари  тувак ва яшикларда етиштириш вақти келганлигини алохида такидламоқчимиз. Ёнғоқ ўсимлгидан  фойдаланиш даражаси хозир 3 – 5 фоиз, келгусида кўпроқ фойдаланиш учун, уни устида кўпроқ тажрибалар ўтказиб, очилмаган қирраларини очиш, келажак авлоднинг вазифаси эканлигини, уларга, яьни ёшларга эслатиб қўйиш хар бир  табибнинг вазифасидир.

Абдумалик  Ўринбоев –  селекционер – патентшунос,  “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал   уруғчилик фермер хўжалигини   ходими,  Ўзбекистон  тиббий – илмий фаолият билан  шуғулланувчилар “ТАБОБАТ” Академиясини аьзоси, Махпират номидаги  Ўрта Осиё   халқлари тарихи институтини  “ТУРОН”   Фанлари Академиясининг  ФАХРИЙ АКАДЕМИГИ.