Ғаллага ўроқ тушди

Бободеҳқонларнинг юртимиз хирмони мўл, дастурхонимиз тўкин бўлсин, дея билдирилган дуои ниятларидани кейин қизириқлик ва шерободлик фермерларнинг далаларида ғалла ўрим комбайнлари иш бошлади. Шундан кейин улар сафига Ангор, Шўрчи, Бандихон, Жарқўрғон, Қумқўрғон туманларининг деҳқонлари қўшилди.

Маълумотларга қараганда, дастдабки икки кунда  вилоятнинг 164 та фермер хўжалигининг 1913 гектар майдонидаги ғалла ва 362 гектар ердаги арпа ўриб олиниб, давлатга 8,5 минг тонна дон сотилган.

Қашқадарё вилоятининг Миришкор, Ғўзор, Сирдарё вилоятининг Сардоба, Ховос, Боёвут, Сайхунобод, Оқолтин, Сирдарё ва Гулистон туманларида ғалла ўрим-йиғим ишлари бошланиб кетди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!