Қамашилик тадбиркор гулхайри гулини Европага экспорт қилмоқда

Косметика саноати учун ноёб хомашё ҳисобланган доривор ўсимликлар етиштириб келаётган Қамаши туманидаги «ББУ-Азамат» хусусий корхонасида ўтган йили 16 тонна ёки 182 минг АҚШ доллари миқдорида гулхайри гули Европа давлатларига, хусусан, Франция, Германия ва Испанияга экспорт қилинди.

— Гулхайри гулига Европада талаб жуда катта, аммо бу ноёб ўсимлик ҳамма давлатларда ҳам ўсавермайди, — дейди корхона раҳбари ўринбосари Дўстмурод Чориев. — Ўзбекистонимиз, айниқса Қамаши тумани иқлими гулхайрининг ўсиши ва гуллаши учун жуда қулай муҳит ҳисобланади. Шу боис, биз етиштираётган маҳсулот сифати хорижлик ҳамкорларимиз талабига мос тушмоқда. Ҳозирги кунда корхонамизда 5 гектар ерда гулхайри гули етиштираётган бўлсак, 300 га яқин аҳоли хонадонларига ҳам уруғини бериб, ҳосилини сотиб оляпмиз. Шу тариқа тумандаги Чим қишлоғининг 300 нафарга яқин аҳолиси яхшигина даромад топмоқда.

Корхона 2021 йилда хорижга 25 тонна гулхайри гули экспорт қилиш мақсадида чет эллик ҳамкорлар билан шартнома имзолаган.

Фахриддин Бозоров,
«Халқ сўзи»