Ҳам даромад, ҳам шифо манбаи

Хитой, Аргентина, Мексика каби давлатлар бугунги кунда жаҳон бозорида асал экспорти бўйича етакчи саналади. Айни пайтда ушбу мамлакатлар нафақат асал, балки асалари сути, ҳатто заҳрини ҳам четга сотишда етакчилик қилмоқда.

Европада кишиларнинг йил­лик асал истеъмол қи­лиши ўр­тача 2-4 килог­рамм­­­ни ташкил этади. Юр­ти­мизда эса асал ис­теъ­моли анча паст. Шу­ни ино­бат­га олган ҳолда, аҳолини сифатли, арзон асал маҳ­су­лоти билан таъ­минлаш дол­зарб ма­сала саналади.

Яқинда Президентимиз то­монидан имзоланган «Рес­­пуб­ликамизда аса­лари­­чилик тар­моғини янада ри­вожлантириш чора-тадбир­лари тўғрисида» қа­рор асо­си­да мазкур тармоқ юза­сидан кенг кўламли ишлар бош­лаб юбо­­­рилди. Аввало, қа­рорга му­­­вофиқ «Ўзбекистон асала­ри­­чилари» уюшмаси таш­­­­­кил этил­ди. Шунингдек, асала­ри­чилик соҳасида олий маълу­мот­ли кадрлар тай­ёр­лаш мақ­садида 2018/2019 ўқув йили­дан бошлаб Фарғона давлат университетида зоо­тех­ника фа­культетини ташкил этиш кўз­­да тутилган. Энди­ликда аса­­ларичилик хўжалик­лари то­монидан асал йиғиш мав­суми давомида қишлоқ хўжа­лиги ерларидан фойда­ланиш бепул амалга ошири­лади. 2023 йилнинг 1 январи­гача юрти­миз­­га олиб кирила­диган аса­ларичилик маҳсу­лот­лари бож­хона тўловларидан (божхона йиғимларидан таш­қари) озод этилди. Албатта, бу имтиёзлар соҳа ривожла­ниши билан бир қаторда юртимиз асаларичи­лик маҳсулотлари экспортини кенгайтириш, иқ­тисодиётда ун­дан келадиган даромад ҳаж­мини оширишга эриши­лади. Бундан ташқари, юрти­миз аса­лари­чили­ги ол­ди­да тур­ган бир қатор дол­зарб маса­лалар —  аса­­ла­ри­­чиликни ўр­ганиш учун ўзбек тилидаги адабиётларни кў­пай­тириш, соҳага оид ас­боб-ускуналар ишлаб чиқа­риш­ни йўлга қў­йиш, асалари ка­сал­лик­лари­ни даволашда уларни дори-дар­­мон билан таъмин­лаш, аса­ларичиларнинг мала­ка­си­ни ошириш, юрти­миз фар­­ма­цевтикасида асала­ри­чилик маҳсулот­лари­дан дори-дар­мон ишлаб чиқа­риш иш­лари ҳам самарали йўл­га қў­­йилади.

— Бу фойдали ҳашарот ёр­дамида чанглатилган боғ ва экин майдонларида ҳосил­дор­лик 25-30 фоизгача ошиши исботланган, — дейди биз би­лан суҳбатда карманалик ушбу соҳа вакили Амина опа Ор­зиева. — Мутахассисларнинг таъ­кидлашича, битта асалари бир килограмм асални йиғиш учун ер шарини тўрт марта ай­ланиб чиқишга тенг масофани босиб ўтиши керак экан. Сиз­га арзимасдек туюладиган бу митти ҳашаротнинг кишини ҳай­­­ратга соладиган ана шун­дай томонлари жуда кўп.

Юртимизнинг иқлим ша­рои­ти, табиати асаларичи­лик­ни кен­гайтиришда ўзига хос му­ҳим аҳамиятга эга. Аслида, 15-20 йил­­лар аввал қишлоқ­лари­­мизда — ҳар бир хона­дон­да, ҳеч бўл­маганда ҳар бир кў­чада аса­лари боқиларди. Кейин­чалик ушбу соҳа киши­лар эъ­тибо­ридан четда қолиб кетди. Эн­диликда бу борада амалга оши­риладиган ишлар ҳу­дуд­ларда аҳоли бандлиги ма­­са­ласида ҳам самарали ечим бў­лади, де­йишимиз мум­кин.

«Дўстлик байроғи» газетаси

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Cart
Your cart is currently empty.