Ҳар бир қадоқда экспортёр корхона ва иссиқхона номи, манзили ёзилади

Россия ва Қозоғистон талабига кўра помидор ва қалампир маҳсулотларининг ҳар бир қадоғи устида экспортёр корхона ва маҳсулот етиштирилган иссиқхонанинг номи, манзили ёзилади.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова маълум қилди.

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси хорижий давлатларга экспорт қилиниши режалаштирилган помидор ва қалампир маҳсулотларида “Помидор жигарранг бужмайиш вируси” касаллиги учрашининг олдини олиш бўйича доимий равишда фитосанитар чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Маълумки, “Ўздавкарантин” инспекцияси ҳамда “Россельхознадзор” хизмати ўртасида олиб борилган қатор музокаралар натижасида

2020 йилнинг 18 декабридан экспорт жараёнлари давом этмоқда.

Россия ва Қозоғистон талабига асосан, эндиликда, помидор ва қалампир маҳсулотларининг ҳар бир қадоғи устида экспортёр корхона ва маҳсулот етиштирилган иссиқхонанинг номи, манзили, маҳсулот номи кўрсатилиши лозим деб ҳисобланади.

Маҳсулот етиштирилган дала ва иссиқхонанинг вирусдан холи эканлигини тасдиқловчи таҳлилдан сўнг, рўйхатга кўшилиб, кейинги экспорт жараёнларида қайта текширувлардан ўтказилмайди.