ҲОСИЛНИ АСРОВЧИ “ЙИРТҚИЧЛАР” ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига қарши курашда кимёвий усуллар яхши самара беради, лекин бундай кураш чоралари табиатдаги мувозанатга жиддий зиён ҳам етказиши мумкин. Яъни зараркунандаларнинг табиий кушандалари кескин камайиб кетишига олиб келиши мумкин. Бугунги кунда мутахассислар карантин ҳашаротларнинг табиий курашувчилари ҳақида етарли маълумотга эгалар. Лекин ердан фойдаланувчилар, деҳқонлар, боғбонлар, фермерлар булар тўғрисида билмасликлари мумкин.

Биологик кураш чоралари жуда қадим замонлардан буён мавжуд. Хусусан, Қадимги Арабистонда боғбонлар хурмо палмаларига тушадиган  зараркунандаларни йўқотишда йиртқич чумолилардан фойдаланганлиги ҳақида маълумотлар учрайди. 1840-йилда эса Францияда теракдаги ипакчи қуртларга қарши илк бор визилдоқ қўнғизлар қўлланилган.

1844-йили  Антонио Вилла Италия  боғларига йиртқич қўнғизлар чиқариб, тарқатиш юзасидан тавсияномалар чоп этди. Ўша йили зарарли ҳашаротларга қарши кураш олиб  бориш  учун  Барбадос оролига Ямайкадан буфа маринус номли қурбақалар келтирилди.

Немис табиатшуноси  В. Коллер энтомофаглар зараркунандалар миқдорига қанчалик таъсир кўрсатишини ёзган эди. Унинг энтомофаглардан  фойдаланиш  борасидаги  фермерлар,  ўрмончилар ва боғбонларга маслаҳатлари 1837-йили Австрияда чоп этилган.

Англияда ўсимлик битларини  йўқотиш мақсадида далада ва  иссиқхоналарда  зараркунандага қарши хонқизи қўнғизларини тарқатиш таклиф этилган. 1888-йили  Калифомияда тамовчасимон  итсерия  қуртига қарши Австралиядан Родолиа cардиналис хонқизи қўнғизини келтириб (интродуксия қилиб), цитрус ўсимликларида қўллашда олинган ниҳоятда юқори ва ижобий  самара ўсимликлар биологик ҳимоясига тубдан ўзгартириш киритди.

1932-1935 йилларда олмада қонли битга қарши афелинус  мали яйдоқчисини  илк  бор  Тошкентда Н.А.Теленга ва  В.В.Яхонтовлар қўллаган. Тахминан ўша вақтда В.Ж.Поспелов трихограммани сунъий урчитиш ва уни қўллаш борасида кенг кўламда тажрибалар ўтказган. Улар комсток қуртларига қарши биологик курашда афелнус, родолия, криптолемус, псевдафикус каби бир қатор самарали энтомофагларни, шунингдек, кузги тунлам ва бошқа капалак тухумларига қарши трихограмма қўллаш, микробиологик препаратлар яратиш мақсадида энтомопатоген  штаммлар  ажратиш  борасида  бир талай  муҳим ишларни  амалга  оширганлар.

Республикамизда 1945-йилда комсток қуртига қарши унинг паразити псевдафикусни қўллашган. Шу билан Япониядан келиб қолган зараркунандага қарши курашилган. Худди шунингдек, комсток қуртига қарши кураш учун 1962-йили Корея ХДР дан аллатропа паразити олиб келинган.

Ўздавкарантин инспекцияси Ахборот хизмати karantin.uz