ҲОЗИР ТОЙФИ УЗУМ ПИШГАН ПАЙТ

Самарқанд туманидаги «Дилмурод Алижон агромева» фермер хўжалиги боғдорчиликка ихтисослашган.

Хўжалик тасарруфидаги 10 гектар ернинг 5 гектарида оқ ва қора кишмиш, тойфи узум навлари парваришланмоқда. Айни пайтда тойфи пишиб етилган.

— Жорий йил 3 гектар майдонда ғалла, 2 гектарда полиз маҳсулотлари экиб, мўл ҳосил олдик, — дейди «ДилмуродАлижон агромева» фермер хўжалиги раҳбари Азамат ТОҲИРОВ. — Узумчиликда ҳам белгиланган режалар бажарилмоқда. Шу кунгача 25 тонна қора кишмишни музхонага жойлаштирдик. 20 тонна оқ ва қора кишмишни майиз қилдик. Айни пайтгача 50 тоннага яқин узумни экспортёр ташкилотлар орқали сотдик. Жорий йилнинг ўтган даврида маҳсулот сотишдан тушган маблағимиз 100 миллион сўмдан ошди. Ҳозир тойфи айни пишиб етилган пайт. Буни ҳам экспортёрлар орқали хорижга сотяпмиз.

Ёш фермер бу йилги даромади ҳисобидан фаолиятини кенгайтиришни мақсад қилган. У 500 тоннали музлатгич ҳамда пилла етиштириш учун алоҳида бино қуришни режалаштирмоқда. Фақат унинг ташаббуси қўллаб-қувватланиб, ер ажратиш масаласи ҳал этиб берилса, бас.

«Оила даврасида» газетаси

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!