22 C
Uzbekistan
Суббота, Июнь 15, 2019
Домой Агро янгиликлар Иновация. Биогаз тушунчаси.

Иновация. Биогаз тушунчаси.

Ер ва сувларнинг ички энергияси (Геотермал энергия) Ер юзаси қуёш сингари иссиқлик энергиясини нурлантиради. Бу энергия геотермал энергия деб аталиб, у одамларни иссиқлик ва электр энергияси билан таъминлаши мумкин. Уни ишлаб чиқариш атроф-муҳитни ифлослантирмайди, яъни экологик тоза ҳисобланади. Геотермал энергия ерда ёнувчи газлар ва космик чанглар аралашиш жараёни натижасида 4 миллиард йил аввал пайдо бўлган. Ер ядросининг 6,5 минг километр атрофидаги чуқурлигида температура 5000 градусгача кўтарилиши мумкин.

Қадимда одамлар ер остидан отилиб чиққан қайноқ ва иссиқ сув манбаларидан даволаш мақсадида фойдаланганлар. Вақт ўтиши билан бу шифобахш сувлардан бошқа мақсадда ҳам фойдалана бошлаган. Қадимги римликлар Помпей шаҳрида геотермал сув ёрдамида ўз биноларини иситиш тизимини яратган.

Америкалик ҳиндулар эса деярли 10000 йил аввал иссиқ сув манбаларидан овқат пишириш учун фойдаланганлар. Ер остидаги иссиқ сув, иссиқ ҳаво ёки буғ энергияларидан, ҳозирги технологиялар билан электр энергияси ишлаб чиқариш ва хонани иситиш учун фойдаланиш мумкин.

Биомасса — чиқиндини ёқиш натижасида олинадиган энергиядир. Амалда биомасса бу — чиқинди. Қуриган дарахт ёки уларнинг шох-шаббаси, томорқадан полиз ўсимликларининг илдизпоялари, ёғоч қобиғи ва қириндилари кабилардир. Бундай чиқиндилар таркиби чорва фермаларида озуқа ва тўшама сифатида ишлатиладиган сомон ҳамдир. Кўпроқ миқдорда қишлоқ хўжалиги экинлари: дон, пахта, маккажўхори ва бошқалар бўлиши мумкин.

Одатда уйимиздан чиққан, маиший чиқиндилар чиқиндихонага чиқарилиб, кўмиб ташланади. Маиший чиқинди ҳам биомассанинг бир тури, ундан ҳам биоёқилғи ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин. Биомассадан фойдаланиш жуда оддий. Махсус печлар ёқилиб, қозонларда сув иситилади, буққа айлантириб ва электр энергияси олиш учун трубиналар айлантиради.

Биомасса энергияси — биомассани чиқитга чиқариш, биогаз олиш ва фойдаланиш энергетиканинг истиқболли йўналиши ҳисобланади. Биомасса манбаларига қаттиқ маиший, саноат чиқиндилари, шаҳарнинг лойқа ва оқава сувлари ва чорвачилик, ўсимлик қолдиқлари, ўрмон маҳсулотлари, хусусан, ёғоч тайёрлаш ва жўнатишда, ёғоч материаллари ишлаб чиқаришдаги, ёғоч, қоғоз массалари ва бошқа чиқиндилар киради.

Биогазнинг таркиби Кўрсаткичлар Метан СН4 СО2 Компо-нетлари Н2 Н2S 60 фоиз СH4+ 40 фоиз СО2 аралашмалари Ҳажмдаги ҳиссаси, фоиз 55-70 27-44 1 3 100 Ҳажмдаги ёниш иcсиқлиги, МДж/м3 35,8 10,8 22,8 — 21,5 Ёниш температураси , С0 650-750 — 585 — 650-750 Зичлиги: Нормал, г/л 0,72 1,98 0,09 1,54 1,2 Хавфли ҳолат, г/л 102 408 31 349 320   Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, биомассадан олинадиган энергия Ўзбекистон энергетика эҳтиёжининг 15–19 фоизни қонидира олади.

Энергия ишлаб чиқаришнинг бундай усули, маълум даражада атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммосини ҳал этишда мамлакат қишлоқ хўжалигини юқори сифатли ўғит билан таъминлайди. Биогаз ускуналари алоҳида парранда фабрикалари ва бўрдоқичилик, чорвачилик комплексларида синовдан муваффақиятли ўтган эди.

Лекин ҳозирча кенг тарқалмади, оммалашмади. Биогаз. Одамлар биогаздан 200 йилдан бери фойдаланиб келмоқдалар. Электр пайдо бўлгунга қадар Лондонда биогаз ер остидаги канализация трубаларидан олинган ва махсус газ лампаларида кўчаларни ёритишга фойдаланилиб, кўча «газли шохи» дейилган. Биогаз одатда карбонат ангидрид (СО2) ва (СН4) метан газлари аралашмасидир. У ҳаво ва кислород кириши мумкин бўлмаган ҳолатда (кислород бўлмаслиги, «анаэроб ҳолати» дейилади), турли биологик микроорганизмлар парчаланишидан ҳосил бўлади.

Хашак билан озиқланадиган ҳайвонлар, жумладан, йирик ва майда шохли моллар кўп ҳажмда биогаз ишлаб чиқаради. Аниқроғи, ҳайвонларнинг ўзи эмас, уларнинг меъда-ичак тизимида яшовчи микроорганизмлар ишлаб чиқаради.

Хом ашё турларидан биогаз ажралиб чиқиши Бошланғич хом ашё 1 кг қуруқ моддадан ажралиб чиқадиган биогаз, л/кг. Газ таркибидаги метан, фоиз Ўт-ўлан 630 70 Дарахт барглари 220 59 Қарағай ниналари 370 69 Картошка пояси 420 60 Макка пояси 420 53 Буғдой пояси 340 58 Писта шелухаси 300 60 Йирик шохли мол гўнги 200–300 60 От гўнги похоли билан 250 56–60 Уй чиқиндиси ва ахлати 600 50 Фекаль 250–310 60 Оқар сувларнинг қаттиқ чўкиндиси 570 70

Биогаз ускуналари ҳар хил ҳажмда бўлиши ва уй хўжалигида ҳар хил ҳайвонларнинг гўнгидан фойдаланиш мумкин.

Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда 9341 чорва фермалари, 3,3 миллион деҳқон, 66134 фермер хўжаликлари ишлаб турибди.

Уларда 7,0 млн. бошдан ортиқ қорамол, 24,6 минг бош парранда, 92,7 минг бош чўчқа, 14,0 млн. бош қўй-эчкилар мавжуд.

Кўриниб турибдики, келажакда биогаз қурилмаларидан кенг фойдаланиш учун етарлича имконият бор. Биогаз, шунингдек, ботқоқда ва кўл тубида органик қолдиқлар, чириш шароитида кўп намлик ва кислород бўлмаганлигидан ҳам пайдо бўлади.

Бундан ташқари, анаэроб шароитида яшаш қобилияти, метан ҳосил қилиш қобилиятидаги микроорганизмларнинг бошқа хусусиятларга ҳам эга.

Улар ёғочнинг асосий ингредиенти целлюлозани ҳазм қилиши мумкин. Бу бактерияларнинг яна бир хусусияти, температура, кислотали, сув ҳажми ва бошқаларда яшаш шароитига жуда сезгир ҳисобланади.

Чиқиндихонада биомассадан тўғридан-тўғри биогаз олишда фойдаланилса бўлади.

Чиқинди чириши давомида метан гази ажралиб чиқади. Улар трубаларда тўпланиб, иссиқлик электрстанциясига юборилади, у ерда аралашма табиий газ билан қўшилиб, электр энергияси ишлаб чиқаришда фойдаланилади.

Бундай усулни чорва ва парранда фермаларида ҳам қўллаш мумкин. Чорва гўнги чириши давомида метан ишлаб чиқаради, уни хўжаликда электр ва иссиқлик энергияси мақсадларида ишлатиш мумкин.

Шундай қилиб, биомасса ва биогаз атмосферага зарарли газлар (карбонат ангдрид ва метан) чиқишини камайтиради ва қўшимча электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқаради. Ушбу ўсимлик ва чорвачилик дунёси чиқиндисидан доимий асосда қайта тикланадиган энергия манбасини пайдо қилади.

Денгиз сувининг кўтарилиш ва қайтиш энергияси — денгиз сувининг кўтарилиши ва қайтиши ой ва қуёшнинг гравитацияси ҳамда Ернинг айланиши туфайли ҳосил бўлади. Қирғоқ атрофида тўлқин даражаси 12 метргача кўтарилиши мумкин.

Кўтарилиш ва қайтиш энергиясидан, электр энергияси ишлаб чиқарадиган генератор учун фойдаланилиши мумкин. Шу билан бирга бу қайта тикланадиган энергия манбаси ўзига хос шароит талаб этади ва ҳозирча кенг масштабда оммалашмаган.

Бугунги кунда иқтисодий фойдали электр энергия ишлаб чиқарадиган 20 га яқин жойларда 3 метрдан кам бўлмаган қулай ва яхши даражадаги тўлқинлар мавжуд. Ҳозир денгиз сувининг кўтарилиши ва қайтишини электр энергиясига айлантирувчи технологиялар ишлаб чиқилган.

Денгиз тўлқини энергияси — денгиз ва океан юзасида эсадиган шамол туфайли ҳосил бўладиган тўлқиндан пайдо бўлади. Ҳисоб-китобларга кўра, дунёдаги океанларнинг қирғоғидаги тўлқинлар энергиясининг жами 2 дан 3 миллионгача меговатт энергияни ташкил этади.

Бу тўлқин энергиясидан фойдали ишга, жумладан, сувни чучуклаштириш ва резервуарларни сув билан тўлатиш учун фойдаланилиши мумкин. Тўлқин энергияси қайта тикланадиган энергия манбаидир.

Тўлқин энергиясидан электр энергияси олиш ҳозирги пайтда оммалашмаган, чунки бу соҳада фақат экспериментал изланишлар олиб борилмоқда.

Манба: mehnat.uz

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!