Иссиқхоналар ўрнатиш учун субсидиялар ажратилади

“Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди, деб ёзади “Халқ сўзи”.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 20 майдан бошлаб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда субсидиялар ажратилади:

— аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, етказиб берувчи ташкилотлар ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида:

·      енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – БҲМнинг 30 бараваригача;

·      суғориш воситалари харид қилиш учун – БҲМнинг 10 бараваригача;

·      уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун – БҲМнинг 3 бараваригача;

— қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиши учун — БҲМнинг 10 бараваригача (бунда, қишлоқ хўжалиги кооперативлари балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда ташкил этилади).

Дўстларингизга ҳам улашинг!