Ғўзанинг кемирувчм КАРАДРИНА зараркунандаси

Карадринани тухумлари

Хаммахўр зараркунанда бўлиб, ғўза, беда, қанд лавлаги, каноп, нўхот, маккажўхори, картошка, сабзавот ва бошқа экинларга, ёввойи ўсимликлардан олабута, қўйпечак, итузум ва бошқаларга қаттиқ шикаст етказади. Кичик ёшдаги қуртлари барг этини қиртишлаб ейди, катта ёшдагилари эса баргларни тешик қилиб кемиради.

Карадринани қуртлари

Зараркунанда бундан ташқари новдаларнинг учлари, мева банди ва гулларини еб битиради, баъзан хосил органларига ҳам зарар келтиради Карадрина кўсак қуртидан фарқли ўларок, ўз тухумларини бир неча ўнтадан тўп-тўп килиб қўяди ва уларни корин кисмидан ажралган туклари билан ёпади. Қишлаб чиққан битта урғочиси 2000 тагача, ундан кейинги авлоди 300-600 тагача тухум қўяди. Тухуми кўкиш сариқ, бўлиб, садафсимон тусда товланади, диаметри 0,5-0,6 мм келади. Тухуми қурт чиқаршига 3-4 кун қолганда бутунлай қорайиб қолади.

Карадрина қуртлари зарарлаган ғўза барглари

Қурти кулрангдан тўқ яшилгача товланади. Орқаси ва ёнлари бўйлаб тўлқинсимон тўқ чизиқлар ўтган. Бу чизиқларни 3 та оқ йўл 4 та тасма йўлга бўлиб туради. Қуртнинг бўйи 30 мм келади, унинг танаси сийрак, қисқа тукчалар билан қопланган. 16-22 кун мобайнида 6 ёшни кечирган қуртлар ўсимликдан ерга тушиб, 5-15 см чуқурликда беланчак ясаб унда ғумбакка айланади. Ғумбагининг бўйи 10-15 мм, сарғиш қўнғир рангли бўлиб, қорин қисмининг охирида икки томонга айрилган иккита кичик ўсимтаси бор.

Карадринани капалаги

Ғумбаклик даври 8-10 кун давом этади. Карадрина йилига 5-6 маротаба авлод бериб, хар қайси авлоднинг ривожланиши ўртача 30 кун давом этади. Карадринанинг хар 4-5 йилда бирдан купайиб кетиш холлари қайд этилган. Охирги марта 2016 йили Қорақалпоқистон Республикаси ва Хоразм, Қашқадарё вилоятларида кўплаб кузатилган.

Манба: «FЎ3A ЗАРАРКУНАНДАЛАРИГА ҚАРШИ БИОЛОГИК КУРАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР» Б.А.Сулаймонов, О.Б.Исаев, Р.А.Жумаев