Картошка учун имтиёз

Улгуржи-чакана савдо билан шуғулланувчи корхонамиз Қозоғистондан картошка олиб келади. ВМнинг 31.12.2018 йилдаги 1065-сон қарорига мувофиқ, ўзи етиштирган картошкани реализация қилиш обороти ҚҚСдан озод этилади.


Импорт қилинган картошкани реализация қилишга ҚҚС солинадими?

– Ҳа, импорт қилинган картошкани реализация қилишга ҚҚС солинади. Тошкент шаҳар ДСБдан ушбу саволга шундай жавоб олдик:

«Солиқ кодексининг 208-моддаси 28-бандига мувофиқ, қўшилган қиймат солиғидан, агар Кодекснинг 212-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилиш оборотлари озод этилади».

ВМнинг «Қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (31.12.2018 йилдаги 1065-сон) 1 ва 2-бандларида Солиқ кодексининг 208-моддасига мувофиқ ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этилишини маълумот учун қабул қилиш назарда тутилган.

Рўйхатнинг 3-бандида «картошка» кўрсатилган.

ҚҚСдан озод қилиш бўйича имтиёз Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотлари чакана ва улгуржи реализация қилинганда берилади (Рўйхатга изоҳ).

Президентнинг «Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (16.01.2018 йилдаги ­ПФ-5303-сон) 9-банди билан 2020 йил 1 январга қадар муддатга божхона тўловлари тўлашдан озод қилинадиган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) озиқ-овқат маҳсулотлари ва хом ашёларнинг айрим турлари рўйхати тасдиқланган.

Бинобарин:

● Рўйхатга (ПФ-5303-сон Фармон билан тасдиқланган) киритилган товарларни олиб кириш чоғида корхонангиз 2020 йил 1 январгача картошка импорт қилганда божхона тўловларини, шу жумладан ҚҚСни тўлашдан озод қилинади, божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно;

● ҚҚСни тўлашдан озод қилиш бўйича имтиёз Ўзбекистон Республикасида етиштириладиган картошкани улгуржи ва чакана реализация қилиш чоғида қўлланилиб, импорт қилинган картошкани реализация қилишга татбиқ этилмайди.

Жавобларни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар

Манба: “Солиқ ва божхона хабарлари” газетаси

Манба: http://www.uza.uz/oz/business/kartoshka-uchun-imtiyez-11-06-2019

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Cart
Your cart is currently empty.