Ҳосилли боғларда қуйидаги зараркунандалар катта зиён етказади: олма қурти, бинафшаранг қалқондор, қон бити, каналар, куялар, касалликлардан – калмараз, ун шудринг. Токзорларда зиён келтирадиган зараркунандалар: ток мевахўри, касалликлардан ун шудринг, доғли антракноз.
Уруғли ва данакли боғларда калмараз, ун шудринг, клястероспориоз касаллигига қарши – дарахт куртаклари бўртгандан то гули очилмагунга қадар (апрелда) «яшил конус» шаклида 3 фоизли бордо суюқлиги билан сепиш (100 литр сувга 3 кг. сўндирилмаган оҳак + 3 кг. мис купороси) ёки Топаз препарати гектарига 300 г. ёки Вектра 300 г. сувда эритилиб сепилади.
Иш даврда боғлар қалқондорларга қарши препарат № 30, Топсон-М 0,1 фоизли ёки Вектра 0,03 фоиз ёки Байлетон + БИ-58 билан ишланганда яхши натижа беради.
Қишловчи зараркунандаларга қарши 1чи комплекс ишловни апрелнинг биринчи декадасида қуйидаги препаратлар билан ўтказилади – Золон гектарига 2,5-3 кг. ёки Суми-альфа 800 г. ёки Нурелл Д-1,5 кг. ёки Донитол 2 кг. Гуллаш охирида (олма қуртининг биринчи авлодига қарши) 2чи ишлов қуйидаги препаратлар билан ўтказилади. Каратэ 0,04% ёки Циперфом 0,1% ёки Фуранон 0,15% ёки Карбофос 0,2% + Топсон 0,1% билан ишлов берилади.
Олма қурти, нок шираси, каналарга қарши гулдан чиққач 45-47 кун ўтгач учинчи препарат Данадим 0,2% ёки Нурелл Д-0,1% билан ишланади.
Токзорларда эрта баҳорда куртаклар ёзилишидан олдин юқумли касалликлар оидиум, антракноз, бактериал ракнинг захираларига қарши 3 фоизли Бордо суюқлиги ёки 5 фоизли охак, олтингугурт қайнатмаси (ООҚ) ёки 1 фоизли мисс купороси билан ишланади.
Токда 5-6 чинбарг чиқарган вақтда оидиум (кул) касаллигига қарши гектарига 25кг туйилган олтингугурт + 15 кг. охак кукуни ёки Фоликур 0,02 фоиз ёки Вектра 0,02 фоизли қилиб сепилади. Гулдан чиққандан сўнг 15 кун ўтгач гектарига тўйилган олтингугурт 30 кг. + 15 кг. охак кукуни қўйиб чангланади. Узум мевахўри (шингил қурти) ва бир йўла оидиумга қарши гул туплари тўлиқ шаклланганда Карбофос 0,2% ёки Залон 0,2% ёки Каратэ 0,04% билан ишлов берилади.
Ишлаб чиқилган илмий тавсияларни жорий қилиш боғдорчилик ва токчиликда ҳосилдорликни ошириш, маҳсулот сифатини яхшилаш, соханинг иқтисодий самарадорлигини оширишда асосий омил бўлади.
Манба: «Ўзбекистонинг тоғ ва тоғ олди минтақаларида боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш тавсиянома» Мирзаев М. М., Абдуллаев Р. М.
















