Косонлик фермер Чехиядан 119 бош наслли қорамол олиб келди

Қашқадарё вилояти Косон туманидаги «Шермат Саидов» кўп тармоқли фермер хўжалиги Чехиядан 119 бош наслли қорамол олиб келди.

Халқ банкининг 7,2 миллиард сўмлик кредити эвазига хўжаликка йил охиригача Германия давлатидан яна 284 бош наслли қорамол келтириш режалаштирилган.Хўжалик 600 бош қорамолни парваришлашга мўлжалланган бўлиб, бу ерда 14 киши доимий, 30 киши мавсумий меҳнат қилади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан хусусий тадбиркорларга чорвачилик соҳасида қулай имконият яратиш, чорва молларининг янги зотлари устида иш олиб бориш, мавжуд зотларни яхшилаш, замонавий чорвачилик менежментини жорий этиш учун назарий ва амалий дастурлар ишлаб чиқилган.

Дастурга мувофиқ юқори маҳсулдор наслли буқа уруғи билан аҳоли хонадонларидаги маҳаллий зотли молларни уруғлантириш, йирик чорвачилик мажмуаларидаги наслли моллар орасида зот ичидаги янги генотиплар устида илмий тажрибалар ўтказиш, мамлакатимиз бўйича қорамоллар ва майда моллар зотини мослаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси  Ахборот хизмати.
Дўстларингизга ҳам улашинг!