Тошкент шаҳрининг барча маҳаллаларида қулупнай савдосини ташкил этишга рухсат берилади

Бугун айни баҳорий неъматлар етилаётган пайт. Эртаки картошка, помидор, бодринг, саримсоқ пиёз, кўкатлар қатори гавҳар ранг резавор — қулупнай ҳам пишди. Илик узулдидан кейин бундай витаминга бой неъматлар нафақат белга, юракка куч-қувват бахш этади, балки барчамизнинг кайфиятимизни кўтаради, саломатлигимизни мустаҳкамлайди. Айниқса, бугунги синовли ва оғир кунларда Яратганнинг ушбу иноятларининг қадрига етиш, бунинг учун беадад шукроналар келтириш ҳар қачонгидан ҳам ибратлидир.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳам мана шу эзгу ният рўёбига камарбаста бўлмоқда. Гап шундаки, бош кентимизнинг барча маҳалларида қулупнай савдосини ташкил қилишга рухсат берилади.

Пойтахтимизга қулупнай олиб кирувчилар ва уларнинг транспорт воситаларига шароит яратилади.
Бу халқимизнинг дуосига муносиб саъй-ҳаракатлар ҳар қандай вазиятда ва ҳамиша бардавом эканлигини англатади.