Маккажўхорини суғориладиган ерларда асосий ва такрорий экин сифатида дон ва силос учун етиштириш.

Маккажўхори ташқи муҳит шароитларига уларнинг ўзгарувчанлигига чидамли ва тез мослашадиган ўсимликдир. Маккажўхорининг ўсиб ривожланиши учун ташқи шароит, экологик хусусиятларига, турларнинг узоқ давом этишда, сувга бўлган талаби, тупроқ ҳарорати ва ҳаво ҳарорати, ёруғлик, озиқа унсурлари билан таъминланганлигига, ўсимликнинг бошқа экинлар билан алоқаси ва бошқаларга боғлиқ. Ташқи муҳит шароитига талаби. Сувга талаби. Фсиб ривожланиш даврида маккажўхори кўп сув талаб қилади. Яхши ривожланган маккажўхори муқобил меъёрда сув билан таъминланганда бир кунда 4 л сув буғлантирар экан. Тупроқда сув миқдори 9,5% паст бўлса ўсимлик ўсишдан тўхтайди, 6,7%сўлий бошлайди. Сувни барглари орқали сарфлайди. Транспиранция коэффициенти 230 – 250(370)ва ортиқ. Ёруғликка талаби. Ёруғликнинг маккажўхорига ўсиш ва ривожланишда, фотосинтез жараёнида, ҳосил аъзоларининг шаклланишида ва ҳосилдорликнинг ошишига таъсири катта. Ёруғлик хлорофилл яратишда хизмат қилади, чунки баргда хлорофилл бўлмаса фотосинтез жараёни кечмайди. Маккажўхори ёруғлик энергиясининг кўп миқдорини ўзлаштиради, натижада баргнинг ривожланишига ёрдам беради. Барг – ўсимликнинг энг зарур қисми, барг ёрдамида қуёш энергиясини тўтади, СО2 газини ютади, углерод билан озиқланади ва транспирация жараёни кечади. Об – ҳаво шароити қулай келганда, сув ва озиқ модда етарли бўлганда барг майдони 40 – 50 минг м2/га ташкил қилади.
Маккажўхори – ёруғсевар қисқа кун ўсимлиги бўлиб тропик мамлакатдан келтирилганлигини таъсири намоён бўлади. Маккажўхори шўрга чидамсиз экин. Фзбекистоннинг 60 % ҳайдаладиган ери ҳар хил даражада шўрланган. Маккажўхори ўсимлиги тупроқ эритмасининг муҳитини нейтралга яқин бўлишини хоҳлайди, лекин кам шўрланган тупроқларда фақат шўр ювилганда ёки уруғ “Антисоль” стимулятори билан дориланганда қониқарли ҳосил беради,. Иссиқлик маккажўхорининг ўсиб ривожланиш даврида, униб чиқишдан тортиб жуда муҳим аҳамиятга эга. Маккажўхори уруғи униб чиқиши учун, уруғ кўмилган чуқурликда тупроқ ҳарорати 10 – 12 °С қулай ҳисобланади. Ҳаво ҳарорати майсаларни қийғос униб чиқишида ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бир суткада ҳаво ҳарорати 9 °С бўлганда майсалар униб чиқиши учун 27 кун талаб қилинган. 16 °С 11 кун ва 23 °С 5 кун. қанчалик ўртача суткалик ҳаво ҳарорати юқори бўлган сари униб чиқиши, сўталаш ва гуллаш даврлари ҳам қисқаради. Тажрибада белгиланган маккажўхорининг ўсиш давриларида зарур оптимал ҳаво ҳарорати униб чиқишдан сўталашгача 18 – 20 5 °С, сўталашдан гуллашгача 20 – 22 °С, пишиш даври 22 – 23 °С. Униш учун 8 °С; майсани чиқиши учун ва вегетатив аъзоларининг ва гулининг ривожланиши учун 12 °С; пишиб етилиш учун 10 °С зарур. Бу ҳароратдан паст бўлганда ўсиш ва ривожланиш даврларида муҳим жараёнлар кечмайди. Суткалик ўртача ҳарорат 15 °С дан паст ва 25 °С дан юқори бўлганда ўсиш жараёни қийинлашади, 36 °С дан ошганда фотосинтез жараёни тўхтайди. Ҳарорат юқори бўлганда ҳосилдорлиги камаяди. Илдизнинг ўсиши учун тупроқнинг ҳарорати ҳам аниқланган.
Маккажўхори донга экилганда 1 тонна ҳосил учун 24,6 кг азот, 9,9 кг фосфор ва 25,5 кг калий сарф бўлар экан. Азот етишмаса бошланғич даврда ўсиш ривожланиш кечикади, рўваги яратилиши кечикади. Азотга максимал талаби: рўваклаш давридан 2 хафта олдин ва 20 кундан кейин сўталаш ва дон ҳосил бўлиш даврида. Агар азот етишмаса барглари сарғаяди. Фсимликни фосфорга бўлган талаби сут – мум пишиш даври ҳисобланади. Фосфор ўсимликда 0,30 – 0,35 % ҳисобида қуруқ массага нисбатан бўлади. Фосфор асосан уруғида ва муртагида. Фосфор етарли бўлганда уруғни тез униб чиқишига, илдизни яхши ривожланишига, уруғнинг пишишига ҳосилни ошишига, таъсир қилади. Фосфор кам бўлса 0,20 % (қуруқ массага нисбатан) ҳамма жараёнларга салбий таъсир қилади ва барг қизил туска киради. Калий кўп миқдорда талаб қилинади, уруғни униб чиқишидан сўталаш ва рўваклашгача 10 – 12 кун ичида талаб қилади. Калий ҳамма аъзоларида, кальций баргида ва поясида, оз миқдорда уруғда учрайди. Магний уруғда кўп, бошқа аъзоларида кам учрайди. Ривожланиш даври – маккажўхорида ўсиш ва ривожланишнинг қуйидаги даврлари мавжуд:
майсаланиш, най ўраш, рўвакланиш, гуллаш, донни пишиши. Маккажўхори мақбул муддатларда экилганда 8 – 10 кунда униб чиқади. У биринчи даврда секин ўсади. Пояси тўпгул ҳосил қилиш даврида ўсиши тезлашади. Бу вақтда суткалик ўсиши 8 – 10 см ва ундан ортиқ бўлади. Маккажўхорининг навига қараб уруғ униб чиққандан сўнг 60 – 70 кун ўтгач оталик тўпгули ва 4 – 6 кундан кейин оналик тўпгули сўта ҳосил бўлади. Одатда, сўта рўвакка нисбатан (оталик гултўплам) 2 – 3 кун кейин гуллайди. Маккажўхори уруғлангандан сўнг 15 – 20 кун ўтгач, сут ва 22 – 25 кун ўтгач мум пишиш даври бошланади ва ундан 5 – 10 кун ўтгач дон тўла пишиб етилади. Маккажўхорининг ўсув даври унинг навига қараб 90 – 140 кунни ташкил қилади. Даврлар оралиги навни хусусиятларига қараб об – ҳаво шароити ва ишлов берилишига қараб ўзгариб боради. Маккажўхори биринчи даврда секин ўсади, лекин илдиз системаси ўсишда тезлашади ва ривожланади. Гуллагандан кейин ўсиш тўхтайди. Маккажўхори ер танламайди. Уни ҳар қандай экиндан бўшаган ерга экиш мумкин. Маккажўхорига ғўза, дон ва айниқса, дон-дуккакли экинлар яхши ўтмишдош экин ҳисобланади. Маккажўхорини маккажўхоридан кейин ва уни такрорий экин сифатида экилганда ҳам яхши натижа беради. Маккажўхорини беда билан қўшиб экишда тупроқ унумдорлиги, кейин экилган ғўза ҳосилдорлиги ошиб тола сифати яхшиланган. Монокультурага нисбатан маккажўхоридан кейин ғўза ҳосили 3 –4 ц ошган. Алмашлаб экишларда маккажўхориини жойлаштириш бир гектардан озиқа бирлигини чиқишини кўпайтиради, суғориладиган ерлар самарадорлигини оширади. Маккажўхори кузги буғдой, кузги арпа, картошка полиз экинлари учун яхши ўтмишдош. Уни сурункасига бир далада 4 –5 йил, қоракуя бўлмайдиган майдонларда 10 –15 йил ўстириш мумкин. Бу экинни ферма олди алмашлаб экишларда, фермага яқин майдонларга экиш, органик ўғитларни кўпроқ солишга, ҳосилни йиғиштириш, сақлаш, ташиш ишларини, харажатларини камайтиришга имкон беради. Маккажўхорини сурункасига бир майдонга экиш, пуфаксимон қоракуя касаллигини кўпайишига, ҳосилдорликни пасайишига олиб келади. Далада маккажўхори ҳосили йиғиштирилгандан кейин ҳар гектаридан 70–80 с илдиз ва анғиз қолдиқлари қолади ва келгуси ёзгача чириб тупроққа ўсимлик ўзлаштира оладиган 50–55 кг азот, 20–25 кг фосфор қўшилади.
Касаллик ва зараркунандалари. Маккажўхори бошқа донли экинларга нисбатан касаллик ва зараркунандаларга анча чидамли. Касалликлардан сўта моғорланиши ва қоракуя ҳамда зараркунандалардан маккажўхори парвонаси ва ғўза тунлами зарар келтиради.
Маккажўхори парвонаси энг хавфли зараркунанда бўлиб, ҳосилни 70%гача нобуд қилади. Уларга қарши курашни 100% униб чиққандан 7-8 кундан бошлаб, 3 марта кимёвий усулда ишлов берилади
Биологик кураш усуллари:
Маккажўхори 50-60% униб чикканда 1 га майдонга 2-3 минг/га трихограмма, қоронғи тушишдан бир оз олдин далага юборилади, маккажўхори буйи 30-40 см булганада 1 га майдонга 2-3 минг/га габробракон, бу ҳам коронғи тушишдан олдин юборилади. Биоматериалларни куннинг иссиғида юбориш тавсия килинмайди.
Ерни экишга тайёрлаш. Маккажўхори экиш учун ер кузда шудгор қилинади. Тупроқнинг хусусиятига қараб шудгорлаш чуқурлиги 28 – 30 см ва ундан ҳам чуқур бўлиши мумкин. Кўп йиллик бегона ўтлар босган далаларда кузги шудгорлашдан сўнг ричагли, пружинали борона культиватор ёки чизел ёрдамида илдиз қолдиқлари йиғиб олинади. Шўрланган ерларда тупроқ шўри ювилади. Ер чимқирқар ёки икки ярусли плуг ёрдамида шудгорланади. Эрта баҳорда тупроқда нам сақлаш мақсадида шудгор борона қилинади. Экишга қадар шудгорда бегона ўтлар пайдо бўлса, 8 – 10 см чуқурликда культивация қилинади, кейин бороналанади ва кетма-кет мола бостирилади.
Уруғни экишга тайёрлаш. Экиладиган уруғнинг тозалиги 98,0 – 99,8 %, униб чиқиш даражаси 90 – 95 % бўлиши керак. Маккажўхори баҳорда тупроқ ҳарорати 10оС га етганда экилади. Бундан ташқари уни ёзда экиш ҳам мумкин. Фзбекистоннинг жанубий вилоятларида 15 – 20 мартда, Тошкент, Самарқанд вилоятларида ҳамда Фарғона водийсида 20 – 25 мартдан 15 апрелгача, Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида 10 апрелда экилади. Умуман, ҳар бир вилоят шароитида чигитни экиш бошлангунча маккажўхори экишни тамомлаш керак. Маккажўхори кечки муддатларда экилганда, уни ҳосили анча пасаяди. Маккажўхори кенг қаторлаб, қатор ораси 60, 70, 90 см қилиб экилиб, унинг навига қараб ҳар 15-20-25 см оралиғида битта
ўсимлик қолдирилади. Эртапишар нав ва дурагайлар экилганда бир гектар ерда 70 – 80 минг ўсимлик, ўртапишар нав ва дурагайлар экилганда эса бир гектар ерда 57 – 62 минг ўсимлик қолдирилиши керак. Силос учун экилганда 15-20% кўпроқ уруғ сарфланади. Уруғ тупроқнинг таркибига қараб, 5-7-10 см. чуқурлигига экилади.
Экинни парвариш қилиш. Маккажўхорини парвариш қилиш тупроқ қатқалоғига қарши кураш, қатор ораларини ишлаш, ягоналаш, озиқлантириш, суғориш ва уруғлик майдонларида қўшимча чанглашдан иборат. Уруғ униб чиқиш даврида тупроқ қатқалоғини юмшатиш ва бегона ўтларни йуқотиш мақсадида қаторлар кўндалангига қараб енгил бароналар билан бороналанади. Фсув даврида маккажўхори 3 марта культивация қилинади. Фсимликда ўртача 3 – 4 та барг ҳосил бўлганда, биринчи культивация қилинади, уялар атрофидаги бегона ўтлар чопиқ қилиниб йўқотилади. Биринчи культивациядан сўнг 10 – 15 кун ўтгач иккинчи культивация қилинади. Бундан 15 – 20 кун ўтгач учинчи марта культивация қилинади. Фсимликларнинг бўйи 50 – 60 см га етганда культивация қилишни тамомлаш лозим. Қаторларни узунасига культивация қилганда 14 – 15 см ҳимоя зона қолдириш керак. Биринчи культивацияда қатор оралари 6 – 8 см. чуқурликда, кейинги культивацияларда 10 – 12 см чуқурликда ишланиши керак. Маккажўхори қатор оралари КРН – 4,6, КРХ – 2,8А русумли культиваторларда ишланади. Маккажўхори 5-6 дан то 9-10 барг ҳосил бўлгунга қадар бегона ўтларга қарши курашувчанлиги паст бўлади шу учун дала бегона ўтлардан тозаланиши шарт.
Ўғитлаш. Маккажўхори юқори ҳосилли ўсимлик бўлганлиги учун тупроқдан жуда кўп озиқ моддалар олади ва бошқа ўсимликларга нисбатан у бутун ўсиш даврида ўғитни талаб қилади. Фғитнинг асосий қисми экишдан олдин, қолган қисми экиш билан бир вақтда ва ўсимликларнинг ўсиш даврида берилади. Кузги шудгордан олдин органик ва минерал ўғитлар берилади. Органик ўғит – гўнг кузда гектарига 10 – 20 тоннадан солинади. Бундан ташқари, маккажўхори экиладиган майдонларни кузги шудгордан олдин 1 га майдонга 300-400 кг фосфорли ўғит 150-200 кг калийли ўғит тавсия килинади. Агар кузги шудгордан олдин ўғит киритилмаган бўлса экишдан олдин 350-450 фосфорли ўғит 150-200 калийли ўғит сепилиб чизель борона килиб сўнгра экиш тавсия қилинади. Фғит уялаб берилганда маккажўхорининг ҳосили 15 – 20 % га ошади. Баргдан озиқлантириш ҳам маккажўхори ҳосилини оширади. Фсиш даврида маккажўхори икки марта,биринчи марта ўсимликда 3 – 4 барг ҳосил бўлганда ва иккинчи оталик тўпгули ҳосил бўлишига 8 – 10 кун қолганда озиқлантирилади. Биринчи озиқлантиришда гектарига 150-200 кг аммиакли селитра, иккинчи озиқлантиришда эса 9-10 барг даврида, 200 кг карбамид ўғити берилади. Фғит СУЗ, НКУ, ОУК, НКУ – 4,6 русумли махсус ўғитлагич машиналарда солинади. Маккажўхорига кейинги озуқа 8-10 кундан кейин яъни 350-400 кг карбамид киритиш тавсия килинади. Маккажўхорини 1-сувдан бошлаб шарбат усулида суғориш мўл хосил гаровидир. Бунинг учун 3х2х1м схемада хандақлар қазиш керак, яъни узунлиги 3м, эни 2м ва чуқурлиги 1м хандақда парранда ва чорва гўнгли шарбат қўллаш юқори самара беради.
Суғориш. Маккажўхори навига, тупроқ шароитига қараб 3 мартадан 6 мартагача суғорилади. 1 – 2 сув ўсимлик тўпгул чиқармасдан олдин берилади. Биринчи сув майса пайдо бўлгандан сўнг 20 – 25 кун ўтгач ва иккинчи сув 20 – 25 кундан кейин берилади. Бу суғоришларда гектарига 700 – 800 м3 сув берилади. Тўпгул чиқариш даврида ва дон етилиш даврида маккажўхорининг сувга талабчанлиги яна ҳам ортади. Бу даврда тез – тез сув бериб туриш керак. Ҳар 12 – 15 кунда 800 – 900 м3 миқдорда сув берилади. Ер ости сувлари чуқур жойлашган ерларда баҳорда экилган маккажўхори ўсув даврида 5 – 6 марта ер ости сувлари юза жойлашган ерларда эса 3 – 4 марта суғорилади. Маккажўхори 7-8 барглар хосил бўлгунча намликка кам талабчан бўлади. Фсимлик учун сувни энг кўп истемол қиладиган даври попук чиқаришдан 10 кун аввал, яъни, маккажўхори поясининг жадал ўсиш пайтида (бу фазада ўсимликнинг суткалик ўсиши 10-14 см. гача бўлади) бошланади. Бу фазада ўсимлик таркибида қуруқ моддалар тўплана бошлайди. Ушбу кескин даврга ўсимлик умумий сув истеъмолининг 70% тўғри келади. Попук тўкилишдан 20 кун ўтгандан кейин эса сувга бўлган эхтиёж пасаяди. Бу даврда тупроқдаги намликнинг жуда юқори бўлиши маккажўхорига салбий таъсир кўрсатиб, хосилдорликнинг пасайишига сабаб бўлади. Жудаям нам тупрокда кислород танкислиги вужудга келиб, илдизда фосфорнинг ўзлаштирилиши секинлашади, натижада эса, оқсил алмашинуви ёмонлашади. Ҳар суғоришдан кейин қатор оралари культивация қилинади.

Дон учун экилган маккажўхори сунъий равишда қўшимча чанглатилиши ҳам мумкин. Маккажўхорини гуллаш даврида ўсимликлар устидан арқон судраб ўтиш ва уларни силкитиш билан даладаги чанг сони кўпайтрилади. Бунинг натижасида оналик (сўтанинг) гулига чанг кўп тушади ва у яхши оталанади. Маккажўхорини сунъий чанглатиш ҳар гектаридан олинадиган дон ҳосилини 2 – 3 ц ортишига олиб келади. Маккажўхорини беда билан дуккакли – дон экинлари билан бирга қушиб экиш ҳам мумкин. Маккажўхори ва дуккакли – дон экинлари пояларидан тайёрланган силос таркибида хазм бўладиган оқсил моддаси кўпаяди ва дуккакли экинлар ҳисобига тупроқда азот моддаси тўпланади. Маккажўхорини такрорий экин сифатида кузги экинлардан бўшаган ерларга экиш алоҳида ўрин тутади. Бу холда кузги экинлар тез муддатда йиғиб олинади, ер экишга тайёрланади ва уруғ экилгандан сўнг суғорилади. Умуман, маккажўхори такрорий экин сифатида экилганда унинг агротехникаси, баҳорда экилгандаги маккажўхори агротехникасидан кам фарқ қилади. Фақат маккажўхорининг эртапишар нав ва дурагайлари такрорий экин сифатида экилиши керак. Ҳосилни йиғиб олиш. Силос учун экилган маккажўхори донининг сут – мум пишиш даврида ўрилади. Бунда замонавий русумли комбайнлари ишлатилади. Дон учун экилган маккажўхорининг дони тўла пишганда, сўта қобиқлари қуриганда йиғиштириб олинади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!