Очиқ майдонларга экиш учун тавсия этилган бодринг навлари: Эртапишар, Эртаги 645, Наврўз, Гулноз, Марғилон 822, Ўзбекистон 740.
Экиш муддати. Томорқа тупроғининг 5 см чуқурлигидаги ҳарорат 14-150 С га етганда уруғ экилади. Календар муддатлари: эртаки навлар учун – апрел ойининг 2-ярми; кечки навлар учун июн ойидан 15-июлгача.Экиш схемаси ва меъёри. Уруғлар 70х30 ёки 70х40 см схемада экилади. Уруғ сарфи: 10 сотих ерга 0,5 кг. Кичик палакли навларда 1 кг.
Экилган уялар устига гўнг ёки чиринди сепиб қўйилади.
Экинларни парваришлаш. Экиш олдидан 10 сотих ерга 2 тонна ҳисобида чириган гўнг, 16 кг аммофос солинади.
Уруғ униб чиққандан кейин ҳар уяда 3-4 та ниҳол қолдириб биринчи яганалаш ўтказилади. Ниҳоллар 2-3 та барг чиқарганда 1-чопиқ қилинади ва иккинчи яганалаш бажарилади. Бунда ҳар бир уяда 1-2 та ниҳол қолдирилади.
ДИҚҚАТ! Яганада ниҳоллар тортиб олинмасин. Улар бандидан синдириб олинсин!
Томорқа бўз тупроқли бўлса 10 сотихга 15-20 кг азот, 10-15 кг фосфор, 5-7 кг калий; ўтлоқи ва ўтлоқи – ботқоқли бўлса 12-15 кг азот, 12-15 кг фосфор ва 6-7 кг калий солинади.
Бодринг ўсимлиги мевага киргунча ҳар 8-10 кунда, мева бераётган даврда ҳар 3-4 кунда суғорилади.
Ҳар суғоришдан кейин ер етилгач тупроқ майин қилиб юмшатилади.
Ҳосилни йиғиштириш. Етилган ҳосил ҳар 3-4 кунда териб олинади. Ҳар теримдан кейин дарҳол суғорилади.
Экиш учун тавсия этилган помидор навлари: эртапишар – Шафақ, Севара; ўртаги эртапишар – Тошкент тонги; ўртапишар – Ўзбекистон, Боҳодир, ТМК, Сурхон-142.
Экиш схемаси ва меъёри. Палаги жуда кучли ўсадиган навлар 90х40 см, кучли ўсадиганлари 90х(25-30) см, нимжон ўсадиганлари 90х(15-20) см ёки 70х(25-30) см схемада экилади.
Экиш схемасига қараб 10 сотих майдонга 20-25 гр. уруғ сарфланади.
Ўғитлаш. 10 сотих ерга 18-20 кг азот, 14-15 кг фосфор, 9-10 кг калий ўғити берилади. Ҳар йили чопиқдан олдин 4-5 тоннадан чириган гўнг солиб борилади.
Суғориш ва ишлов бериш. Кўчатлар ҳосилга киргунча ҳар 10-15 кунда, мевалар пишаётганда ҳар 5-7 кунда суғорилади. Ниҳоллар ўниб чиққандан 10-12 кун ўтгандан кейин биринчи енгил чопиқ қилиниб, қатор оралари юмшатилади. Кейинги чопиқлар ҳар суғоришдан кейин тупроқ тобига келганда ўтказилади.
Ҳосилни йиғиштириш. Помидорнинг пишган ҳосили ҳар 4-5 кунда териб олинади. Пишган мева тупида қолиб кетса сифати бузилади, бужмайиб бандидан оқиб тушиши ҳам мумкин.
Манба: mehnat.uz
















