Оддий ўргимчаккананинг ғўзага берадиган зарарини кузатиш

Оддий ўргимчаккана (Тетранйчус уртисаэ Коч.)ўргимчаксимонлилар (Арачноидеа) синфига, Асарипҳормес туркумига, ўргимчакканалар (Тетранйчидаэ) оиласига мансуб.

Тарқалиши. Ўргимчаккана кенг тарқалган зараркунанда бўлиб, барча Ўрта Осиё республикаларидан ташқари кўпгина Эвропа ва Осиё мамлакатларида тарқалган. АҚШ ва Африка мамлакатларида ғўзага оддий ўргимчакканадан ташқари бир нечта, шу оилага мансуб, каналар ҳам зиён этказади.

Ўргимчаккана билан кучли зарарланган ғўза (И) , ҳамда оддий (а) ва қўнғир (б) каналарнинг тухум, личинка ва нимфалари (ИИ).

Ташқи кўриниши. Ўргимчаккана жуда майда бўғимоёқли ҳайвонлар намунаси бўлиб уни оддий кўз билан зўрға кўриш мумкин. Танаси овал шаклда, бўйи 0,3-0,6 м га боради. Унинг баҳор-ёздаги авлоди кўкиш-сариқ, қишлаб чиқадиганлари эса тўқсариқ-қизил бўлади. Танасининг ён томонларидаги иккита қорамтир доғлари яққол кўриниб туради

Урғочиси ўзининг ривожланишида: тухум, личинка, пронимфа, дейтонимфа ва этуклик (имаго) даврларини кечиради. Тухуми юмалоқ шаклида бўлади. Личинка, пронимфа ва дейтонимфа шаклдагилари этук зотидан кичиклиги билан фарқ қилади. Личинкада уч жуфт, нимфа ва имагода эса тўрт жуфтдан оёқ бўлади.

Ҳаёт кечириши. Ўргимчаккана қишловдан жуда барвақт, ўртача суткалик ҳарорат 7,30 дан ошганда чиқади. Ўргимчаккананинг биринчи авлоди бегона ўтларда, айниқса кўйпечак каби ўтларда ривожланади. Бегона ўтлар қуриб дағаллашганидан кейин ёки ниҳоллари униб чиқгач, ўргимчаккана уларга ўтади. Ўргимчаккана одатда шамол ёрдамида, ўргимчак иплари воситасида, шунингдек иш қуроллари ва ҳоказолар ёрдамида тарқалади. Шу боисдан дастлаб ғўза ва бошқа экинларнинг чекка томондагилари зарарланади. Далаларнинг йўл ёқаларидаги экинлар канадан энг кўп шикастланади, чунки йўл чанги ўргимчак ипларига ўрнашиб, уларни табиий кушандалардан ҳимоя қилади, бундай ўсимликлардаги зараркунандага акаристидлар ҳам яхши таъсир этмайди. Ўргимчаккана ёзда (июнь-август) 8-12 кунда, май ойида 15-20 кунда, март-апрель ойларида эса 25-30 кунда 1 авлод бериб ривожланади. Йил мобайнида, географик ҳолат, об-ҳаво шароити ҳамда ғўзанинг турига қараб, 12 дан 20 тагача авлод беради, шундан 8-12 авлодини июнь-август ойлари мобайнида ўтайди. Ривожланиш вақтида уларнинг 40% дан кўпроғи табиий равишда қирилиб кетади. Урғочиси ўрта толали ғўза навларида 100-160 тагача тухум қўяди, 30-40 кун ҳаёт кечиради. Ингичка толали навларда эса 40-50 та тухум қўйиб, 10-50 кун яшайди; бегона ўтларга 30 тагача тухум қўяди ва 10 кундан зиёдроқ умр кечиради. Ўргимчаккана учун ҳарорат 26-330, ҳавонинг нисбий намлиги 55-60% бўлиши энг мўътадил шароит ҳисобланади. Ёзнинг оҳирида, ҳарорат пасайиб кетганида, ёғингарчилик бўлиб, шабнам тушганида ҳамда кушанда йиртқичлар фаолияти билан ўргимчакканаларнинг сони камаяди. Куз яқинлашган сари ғўзада тўқ-сариқ-қизил рангли урғочиси пайдо бўлади, улар диапаузага тайёрланади. Ўтларда эса улар ҳатто ноябрда ҳам сарғиш-яшил рангдалигича қолади. Оталанган этук зот урғочилари ғўза экилган далаларда, ҳамда, йўл, ариқ ёқаларида, ҳазон остида, кўсак чаноқларида, тупроқ ёриқларида, тут дарахти пўстлоғи остида якка ёки йиғилиб қишлайди. Қишлашга кирганлари совуққа жуда чидамлидир. Сернам жойларда совуқ -200 бўлганида ҳам қисман ўлади. Совуқ -290 дан ортганида каналар 100% қирилади.

Зарари. Ўргимчаккана ғўза ва кўпгина бошқа экин ва дарахтларнинг ашаддий ва доим тушадиган зараркунандасидир у ҳаммахўр зараркунанда бўлиб ўсимликларнинг 200 дан ортиқ турида, шулардан бегона ўтларнинг 173 турида, дарахт ва буталарнинг 38 турида ҳамда экинларнинг 40 дан ортиқ турида учрайди. Ғўза, сабзавот ва полиз, дуккакли экинлар, ерёнғоқ, гул ва боғзорлар шулар жумласидандир. Кана асосан баргларнинг орқа томонига жойлашиб олиб унга шикаст этказади, баргни жуда ингичка кул ранг ўргимчак иплари билан ўрайди.

Унинг номи ҳам шунга қараб қўйилган. Ўргимчаккана оғиз аппаратининг хелистераларини ҳужайрага санчиб киритиб, ундаги моддаларни сўриб озиқланади. Зарарланган баргларининг устки томонида унда-бунда оч тусли, қаттиқ зарарланган жойларида эса кўнғир ва қизғиш доғлар пайдо бўлади. Кучли шикастланган барглар тўкилади, ўсимлик ялонғочланади ва жуда мажмағил бўлиб қолади. Ўргимчаккананинг зарарлилиги унинг ғўзага тушиш муддатига ва ўсимликларда қанча туришига боғлиқ. Қанча барвақт тушса, шунча кўп шикаст этказади. Масалан, F.M. Успенскийнинг маълумотларига кўра (1966, 1970 й.), июнда зарарланган ғўзалар (ҳимоя чоралари кўрилмаганда) ҳосилнинг 50-60% тини, августда тушганида эса 2-6% тини йўқотади.

Ўргимчаккана ингичка толали навларга суст, ўрта толали ғўза навларига кучли таъсир этади. Бу анн шу ўсим-ликлар баргининг морфологик тузилишида бўлган фарқга боғлиқ эканлигини кўпгина тадқиқотчилар тасдиқлашган

(V.V. Яхонтов, 1947; M.I. Кособусткий, 1956; F.M. Успенс-кий, 1961 ва бошқалар). F.S. Толиповнинг (1977) ўтказган тадқиқотларига асосан ғўзанинг ўргимчакканага бардошли, ёки чидамли бўлиши унинг баргларидаги остки эпидерма ва ғовак паренхима ҳужайралари қаватининг баландлигига боғлиқ бўлар экан. Бу хужайраларнинг баландлиги 150,7-166,9 мкм (микрон) га тенг бўлганида, устунчасимон паренхима ҳужайраларининг шираси билан озиқлана олмас экан, чунки етук ўргимчакканада санчиб сўрувчи оғиз аппаратининг узунлиги 116,9-120,7 мкмни, ёшдаги личинкаларида эса 102,6-105,4 мкм ни ташкил қилади. Ғўзанинг ўргимчакканага бардош бериш даражасига барг майдони бирлигидаги ҳужайраларнинг зичлиги, ҳужайра ширасининг осмотик босими ҳамда юқорида қайд этилганидек, остки эпидерма ва мезофилланинг ғовак паренхимаси таъсир қилади. Бу кўрсаткичларга минерал моддалар билан озиқланиш ҳам жиддий таъсир кўрсатади. Я. Содиқовнинг (1975) тадқиқотларидан маълумки, амалдаги сарф-меъёрларга нисбатан икки баравар оширилган супер фосфат билан озиқлантириш ғўзани ўргимчаккана билан зарарланишини икки марта камайтиради. Ўргимчаккананинг кўпгина (қарийб 40 дан ортиқ) кушандаси бор, аммо булардан стеторус қўнғизи (Стетҳоруспунстиллум), канахур трипс (Ссолотҳрипсасарипҳагус), йиртқич қандала (Ориусалбидипеннис) ва олтинкўз (Чрйсопасарнеа) энг кўп аҳамиятлидир. Канахўр трипс ҳар суткада кананинг 50 тагача тухуми ва личинкаларини ейди, стеторус личинкаси ва қўнғизлари 100 тагача, олтинкўзнинг ёшдаги личинкаси эса 800 тагача тухумини еб битиради.

Ўргимчаккананинг ғўзада урчишини олдиндан билиш (башорат қилиш) ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институтида яратилган услуб асосида ўтказилади. Узоқ муддатли (келгуси йил ва ундан кейинги йилларга мўлжаллаб), шунингдек, қисқа муддатли (шу йилдагини) башарот қилиш услуби мавжуддир. Узоқ муддатга мўлжалланган башарот қилиш усули бўйича қишлайдиган каналарни ва уларнинг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек уларнинг қишловдан чиқишини кузатиш асосида олиб борилади. Қисқа муддатли башарот эса, кутилаётган ҳаво ҳароратини ўн кунликлар бўйича, ҳамда ғўза экиладиган минтақалар бўйича аниқлаш йўли билан ўтказилади. Кананинг урчиши учун ўсимликлар орасида ҳавонинг иссиқ сақлаш даражаси 14,5 ккални, психрометрик будкада эса 13,0 ккал бўлиши энг монанд шароит ҳисобланади. Бу кўрсаткичлар ўзгарса, кананинг кўпайиш суръати пасаяди.

Кураш чоралари. Ўсимликларни ўргимчакканадан самарали ҳимоя қилиш учун албатта бир қатор тадбир-чоралари, ҳамда усул-воситаларни ишлатишга тўғри келади. Булар: ташкилий-хўжалик, агротехник, олдини олиш, селекстион (бардошли навларни барпо қилиш), биологик ҳамда кимёвий усуллардан иборатдир.

1.Agrotexnik ёки олдини олиш тадбирларидан энг муҳими – ўргимчакканани муваффақиятли қишлаб чиқишини чеклашдан иборат. Бу дегани шуки, кузда даладан органик ўсимлик қолдиқларини олиб чиқиб ташлаб ерни албатта шудгорлаш.

Фақат шундагина далада ўргимчаккана қирилиб кетганига ишонч ҳосил қилишимиз мумкин. Бу борада, кузда (октябрь) ғўза қатор ораларига ғалла (буғдой) сепиб ўстириш усули (ғўза пояларини сақланиб қолиши, ҳамда ер шудгорланмаслиги эвазига) талабга жавоб бермаслигини ва кўпгина зараркунандаларни муваффақиятли қишлаб чиқишига сабабчи бўлаётганлигини таъкидлаб ўтиш даркор.

2. Май-июннинг бошида тут новдалари кесиб олинганидан кейин, сўрувчи зараркунандаларнинг (ўргимчаккана, шира, трипс), ҳамда тут парвонаси тарқалган ерларда бу зараркунандани ҳам бир йўла заҳираларини кескин камайтириш учун олдини олиш ишловини ўтказиш. Бу мақсада энг аввал ичдан таъсир қилиш қобилиятига эга: БИ-58 (данадим, рогор) – 1,5-2 л/га, ёки золон (фозалон, бензофосфат) – 2,0 л/га, ёки стиперфос (нурелл-Д) – 1,0 л/га ишлатган маъқул. Бунинг учун уватлардаги бегона ўт ва тутларни ОВХ трактор пуркагичи ёрдамида икки тарафлама ишлаш талаб этилади. Уватлар умумий даланинг ўртача 10% ни ташкил этади. Бу демакки, ўн марта қисқартирилган ишлов бериб, даладаги экинни камида 1 марта ёппасига ишловдан сақлаб қолинади. Аҳоли яшайдиган қишлоқларга яқин жойлашган дала атрофларини олтингугуртли 0,5-10-ли ИСО билан ишлаган маъқул. Бунда фақат ўргимчакканага қарши 55-60% самара олинади.

3. Экинлар ниҳоллик давридан бошлаб, дарахтлар ва узум эса барг ёза бошлаганидан кейин мунтазам равишда зараркунанда ва фойдали ҳашаротлар нуфузи текширилиб борилади. Одатда ўргимчаккана дала четларидаги ўсимликларда уя ҳосил қилади. Шунинг учун уларни қўл аппаратлари ёрдамида ишлаб тарқаб кетишининг олди олинади. Бунда иккита нарсага аҳамият бериш лозим. Биринчидан, энтомофагларнинг зараркунандаларга нисбати 1:10-15 дан баланд бўлса – бу самарани етарли бўлмаслигини ва олдини олиш ишловини ўтказиш лозимлигини кўрсатади. Иккинчидан, бу мақсадда (май, июнь ойларида) ниссоран, зум, ортус, флумайт каби ўргимчаккана нуфузини пасайтириб юборадиган акаристидларни ишлатиш мақсадга мувофиқдир.

4. Ўсимликлар (дарахтлар) ўсиш даврида ўргимчакканага қарши кимёвий кураш олиб бориш мақсадида жуда кўп дорилар тавсия этилган. Кимёвий ҳусусиятларига кўра, буларни акаристид-инсектистид (яъни, ҳам ўргимчакканаларга ва ҳам ҳашаротларга таъсир этувчи) ва ихтисослашган акаристидларга (яъни фақат ўргимчакканаларга қарши самарага эга) бўлиши мумкин. Бошқа экинларни ҳимоя қилиш учун руҳсат этилган – этилмаганлигини билиш учун рўйхатга мурожат қилса бўлади. Амалдаги низомга кўра, зарарланган ўсимликларнинг ҳар 100 та баргида 150 та ва ундан кўпроқ ўргимчаккана топилганда ёки ўртача ҳар 100 та барг ҳисобига 60-80 та тўғри келганда дорилашни бошлаб юбориш керак. Бунда биринчисига қараганда иккинчи ҳисобга олиш усули энг мақбул ҳисобланади.

Акаристидлардан энг юқори самара олиш, ҳамда ўргимчаккана популястияларида чидамлилик (бардошлилик) вужудга келишини олдини олиш мақсадида, дориларни қуйидаги тизимда ишлатиш тавсия этилади.

1. Одатда май-июнь ойларида ғўзага ўргимчакканадан ташқари, ўсимлик ширалари ва трипс тушиши сабабли, биринчи дорилашда данадим, фозалон, политрин-К каби комплекс, ҳамда ичдан таъсир қиладиган препаратларнинг бири ишлатилиши лозим.

2. Канага қарши иккинчи дорилашда спестифик акаристидлардан: ниссоран, зум, ортус, флумайт, ёки неорон, омайт ва бошқалардан бири ишлатилади.

3. Учинчи ва зарурат туғилганида ундан кейинги дарилашларда, олтингугуртли препаратдан: каллоидли олтингугурт ёки оҳак аралаштирилган олтингугурт кукуни, ё бўлмаса, оҳак-олтингугурт қайнатмаси (ООҚ) ишлатилади. Шуни айтиш керакки, препаратларнинг самарали таъсир қилиши кўп жиҳатдан ғўзанинг ҳолатига боғлиқ. Сернам эрдаги ўсимликлар «чанқоқ»ларига қараганда заҳарли дориларни ўзлаштириб тўқималаридан яхши ўтказади ва зараркунандалар учун заҳарли бўлиб қолади.

Термиз агротехнологияр ва инновацион ривожланиш институти 2- босқич магистранти Жўраев Нурбой Усмон ўғли

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Поспелов С.М ва бошқалар Ўсимликларни ҳимоя қилиш -Тошкент «Ўқитувчи «, 1978; 22,23,200,202 бетлар.

2. Хўжаев Ш.Т ва boshqalar.Insektitsid,akarasid, биологик фаол моддалар ва фунгисидларни синаш бўйича услубий кўрсатмалар , Тошкент «Кўҳи -Нур» МЧЖ -2004, 8,9,20,21- бетлар.

3. Хўжаев Ш.Т ва бошқалар Ўсимликхўр каналарга қарши Омайт акарасидини самарали ишлатиш бўйича амалий қўлланма-Тошкент ЎҲҚИТИ 2005-17 бет