Олтинкўлликларга 15 мингта жўжа тарқатилди

Андижон вилоятида аҳоли турмуш даражасини юксалтириш мақсадида олиб борилаётган ишлар кўлами ортмоқда. Жумладан, Олтинкўл туманида аҳолини етти хазинанинг бири бўлмиш товуқ парваришига жалб этиш ишлари бошлаб юборилди.

— Аслини олганда ҳамқишлоқларимиз уй ҳайвонлари ва паррандалари парвариши борасида етарли тажрибага эга,-дейди туман ҳокимининг ўринбосари Фахриддин Парпиев. –Шундай бўлишига қарамай, бройлер жўжаларини парваришлаб, даромад олиш сирлари ўргатилмоқда.

Айни пайтда «Робия нурли истиқболи» фермер хўжалиги томонидан аҳолига 15 минг дона жўжа етказиб берилди.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи»

Дўстларингизга ҳам улашинг!