ЎРМОНЛАР ҲАҚИДА БИЗ БИЛМАГАН ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР

Биз қуйидаги қизиқарли маълумотни шунчаки ҳамюртларимиз билан баҳам кўрмасдан ўтиб кетолмадик. Ўзбекистон ўрмонлари тўғрисида маълумот бўлса-да, айрим инсонлар учун бу аҳамиятли эмасдир. Шундай қилиб диққат билан ўқинг.

Ёғоч танқислиги йилдан йилга ўсиб бораверади, аксарият ҳолларда сиз алмаштиришни истаган ёғоч ўрнини босувчи бошқа материални топишингиз мумкин. Аммо ўрмон тирик организм, биосферанинг ажралмас қисми сифатида ҳеч қандай алмаштириш мавжуд эмас ва бўлиши мумкин ҳам эмас. Шу ўринда биз ўрмонларни кўпайтиришнинг афзалликларини ва уларнинг ҳаётимизга таъсирини объектив равишда баҳолашга имкон берадиган баъзи рақамлар ва фактларни келтирамиз.

Ўрмонда ва ҳатто шаҳар паркларида ҳавонинг намлиги яшил кўчаларга қараганда 15-30% юқори бўлади. Иссиқ ҳавода ўрмонларда ҳаво ҳарорати очиқ жойларга қараганда 4-8 градус ҳарорат паст бўлади. Бу муҳит бизнинг қуруқ иқлим учун қанчалик муҳим? Ва нима учун биз шаҳарда дарахтларни шунчалик астойдил “кесяпмиз”?

 Ўрмон ва ўрмон ихоталари билан ҳимояланмаган ҳар бир гектар майдондан табиий азот 2,5-7 кг гача ювилади.Ювилиш оқибатида ҳимояланмаган майдонларга қараганда фосвор- 2-6, калий эса 3-5 баравар кўп бўлади. Бунинг оқибатида ғалла ҳосилдорлигини 2-3 баробарга, катта майдонларда эса 5-10 баробарга камайишига сабаб бўлади.

10 м баландликдаги 1 гектар ўрмонзор 25-30 гектар майдонни қурғоқчилик ва чанг бўронларидан ҳимоя қилади. Биз бу ҳақда жар соламиз ва ҳамма жойда гаплашамиз. Ҳозиргача унчалик катта муваффақиятларга эришмаяпмиз. Фермерлар кўп сабабларга кўра ўрмон ихоталарини экишни хоҳламайдилар.

1 гектарли ўрмонда бир йил давомида масалан 1 гектарли арча – 30, қарағай – 35, қайин -70 тонна чангни ушлаб қолади.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси ўринбосари А.Хамзаев таъкидлаганидек, бизнинг ўрмонларимиз қанча чангни ушлаб қолишини билиш қизиқ – чўл, тўқай, тоғ ва шаҳар ўсимликлари?

Ўзбекистон ҳудудидаги 11,5 миллион гектар ерни ўрмон майдони эгаллайди, улар ҳар йили атмосферадан қанча тонна карбонат ангидридни ўзлаштиради ва неча тонна кислород чиқаради?

1 гектар 20 ёшли қарағай – 7,3 тонна кислород чиқаради, 9,4 тонна карбонат ангидридни ютади.

1 гектар 60 ёшли қарағай – 10,9 тонна кислород чиқаради, 14,4 тонна карбонат ангидридни ютади.

1 гектар 40 ёшли эман – 14,0 тонна кислород чиқаради, 18,0 тонна карбонат ангидридни ютади.

Ўсиш даврида 1 гектар қарағай ўрмони – 450 кг фитентоцидни чиқаради, яъни эфир мойлари, бальзамлар, учувчи витаминлар, қатронлар, танинлар ва хушбўй моддаларни ўзидан ишлаб чиқаради.

1 гектар арча бир кунда – 30 кг фитентоцидни чиқаради.

Ўсиш даврида 1 гектар япроқ баргли ўрмонлар атмосферага ўртача 2500-3000 ва мевали дарахтлар 5000 тоннагача сувни буғлайди.

 Ҳар қандай дарахт тирик организмдир. Ҳар қандай дарахт у кесилганда ултрасоник тўлқинларда қичқиради. Олимлар буни бошдан кечиришди, турли хил частоталарда ўсимликларнинг барча товушларини ёзиб олишди. Дарахтлар ва барча ўсимликлар одамларга ўхшаб азобланмоқда. Баъзи мамлакатлар, улар тирик эмаслиги ва уларни хоҳлаганча суиистеъмол қилиш мумкин деган қарорга келишган. Бу – мутлақо нотоғри! Баъзи мамлакатларда байрам кунлари дарахтларни масхара қилиш одат тусига кирган.

Биздан кейин келажак авлодга қандай атроф-муҳит қолади?!

Тоза ҳаво, табиий неъматларсиз яшаш мумкинми, яхшилаб ўйлаб кўринг!

Ўрмонларга ғамхўрлик қилайлик!

Мақола муаллифи: Гафурджанов Бобур

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг расмий телеграм канали @urmon_news