Ўзбекистон Европага 5 миллион долларлик қовунлар етказиб беради

2

Германия пойтахтида Фруит Логистиcа 2018 халқаро кўргазмаси ўз ишини якунлади. Форумда Ўзбекистон компанияси эЛМИ Лтд. компанияси билан 5 миллион долларлик полиз маҳсулотларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади.

Бу йилги тадбирда дунёнинг 80 та мамлакатидан 3 мингдан ортиқ экспонентлар иштирок этди. Кўргазмага 130 дан зиёд давлатдан 75 мингдан ортиқ мутахассис ташриф буюрди, деб хабар беради “Жаҳон” АА.

“Фруит Логистиcа 2018” халқаро кўргазмасида Ўзбекистон миллий экспозитсияси УЗТРАДЕ АЖ ва бошқа маҳаллий ташқи савдо компаниялари мутахассислари томонидан тақдим этилди. Стенддаги кенг ассортиментда янги ва қайта ишланган мева-сабзавотлар, зираворлар, қуритилган мевалар тақдим этилди.

Ўзбекистон делегатсияси вакиллари Германия, Франсия, Ҳолландия, Венгрия, Италия, Туркия ва бошқа мамлакатларнинг импорт билан шуғулланувчи компаниялари билан учрашувлар ўтказди. Ўзбек қовунларини, кўкатлар, шунингдек, қуритилган меваларни етказиб бериш бўйича шартномалар тузилди. Бундан ташқари, бир қатор Европа мамлакатлари ишлаб чиқариш компаниялари вакиллари билан бизнес ҳамкорлик, мева ва сабзавот ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлаш соҳасида инвеститсия лойиҳаларини амалга оширишни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

“Фруит Логистиcа 2018 биз учун Европа бозорига чиқишга катта имкониятлар очди. Хусусан, эЛМИ Лтд. Компанияси билан 5 миллион долларлик полиз маҳсулотлари етказиб бериш бўйича шартнома имзоладик. Шуни таъкидлашни истардимки, бундан олдин биз фақат Болтиқбўйи мамлакатлари трейдер компаниялари билан ишлаган бўлса, ҳозирда Германия, Франсия, Белгия ва Европанинг бошқа мамлакатларига тўғридан-тўғри маҳсулотларни экспорт қилиш имконига эга бўлдик”, – дея айтиб ўтди УЗТРАДЕ вакили Беҳрузхон Сайдуллаев.

 

Манба: kun.uz 

 

Дўстларингизга ҳам улашинг!