Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Бразилиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Антонио Луис Эспиноло Салгадо билан учрашувда ҳамкорликда гўштни қайта ишлаш бўйича кластерлар яратиш таклифини билдирди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
«Кластерлар мол гўштидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқишнинг бутун цикли — чорвачилик, гўштни қайта қайта ишлаш ва гўшт маҳсулотлари, жумладан, консервалар тайёрлаш жараёнларини тўлиқ ишга туширишга имкон беради. Бразилия гўшт ва гўштли маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича дунё етакчиларидан бири ҳисобланади. Бразилия сармоядорлари ва мутахассисларини жалб этиш Ўзбекистонда гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноатини янги даражага кўтаришда кўмак беради», — деди Жамшид Хўжаев.
Жаҳон савдо ташкилотига кўра, Бразилия гўшт ва гўштли маҳсулотлар экспорти бўйича дунёда АҚШдан кейин 2-ўринда туради (2017 йилда — 16 миллиард доллар).
Учрашув давомида жорий йилда Бразилия тадбиркорларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкиллаштириш, Ўзбекистон ва Бразилия ҳукуматлараро комиссиясининг биринчи йиғилишини ўтказиш, йиғилиш доирасида икки давлат ишбилармон доираларининг бизнес-форумини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўнтар тарқатувчи ускунаси
Дорпер қўйлар
Заанен зотли эчки
Алпин зотли эчкилар
АСЯФАРМ Сеператор АФ-СП01-02
1200 UZSБатафсил
Сигирларни чўткаси (Туркия)
2250 UZSБатафсил
Монтбелиард зоти
Шаролез зоти
Симментал зоти
Лимузин зоти
Трактор АХОС 340-310
25000 UZSБатафсил