Ўзбекистонда ўсимликлар клиникалари қандай ишламоқда?

EastFruit мутахассислари Ўзбекистонда маҳаллий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга ўсимликларга ишлов бериш ва уларни ҳимоялашда кўмаклашиш бўйича кенг кўламли дастур қандай амалга оширилаётганига эътибор қаратишмоқда.

2020 йил октябридан бошлаб, Ўзбекистонда бутун мамлакат ҳудуди (ҳар бир вилоятнинг ҳар бир тумани)ни қамраб оладиган ўсимлик клиникалари ва биолабораторияларнинг кенг тармоғини яратиш дастури ишга туширилди. Ўша пайтда республика бўйлаб 203 та ўсимликлар клиникаси ва 178 та биологик лаборатория бор эди. 2020-2021 йилларда эса қўшимча 644 та ўсимликлар клиникаси ва 712 та биолаборатория ташкил этиш режалаштирилган.

Шундай қилиб, ушбу режага кўра, 2021 йил охирига қадар Ўзбекистонда 847 та ўсимликлар клиникаси ва 890 та биолаборатория фаолият ютириши керак. Бу, республиканинг ҳар бир ҳудуди (вилояти)да ўртача 65 та ўсимликлар клиникаси ва 68 та биолаборатория, ҳар бир туманда ўртача 5 та ўсимликлар клиникаси ва биолаборатория бўлиши англатади.

Бутун мамлакат бўйлаб ташкил этилган ўсимликлар клиникалари қандай ишламоқда? Уларнинг фаолияти яқинда «Ёшлар» телеканалининг видеосюжетида ёритилди.

Ўсимликлар клиникалари давлат-хусусий шериклик схемаси асосида ташкил этилган. Улар деҳқон ва фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги, биологик ва кимёвий воситалар ёрдамида ўсимликларни қайта ишлаш, шунингдек, экинларни зараркунандалардан ҳимоялаш билан боғлиқ хизматлар кўрсатади. Бошқача айтганда, клиника беморлари – бу очиқ усулда ёки иссиқхоналарда  ўсаётган соғлом ёки касаллик юқтирган ўсимликлардир. Уларнинг эгалари, яъни сабзавот етиштирувчилар ва боғбонлар клиникага бу борада ёрдам сўраб мурожаат қилишади. Экинларнинг зарарланиши ҳолатларида улар аввал биологик лабораторияда таҳлил ўтказилиб, текширилади, сўнгра ушбу клиникалар ишлов бериш учун тегишли биологик ва кимёвий воситаларни таклиф этади.

“Клиникамизда 100 га яқин макро ва микроэлементлар, кимёвий ва минерал моддалар мавжуд. Ўсимлик – бу тирик организм, унинг иммунитетини мустаҳкамлаш орқали  касалликлар, зараркунандаларга чидамлилигини ошириш мумкин. Яқинда биз феромонли тузоқларни сотувга чиқардик ва ушбу маҳсулотга жуда яхши талаб кузатиляпти. Aҳоли бу маҳсулотнинг фойдали жиҳатларини тобора кўпроқ англай бошлади, чунки, улар ўсимликларни зараркунандалардан ҳимоялашда, турли касалликларни олдини олдини олишда катта ёрдам беради”, –  дейди Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги ўсимликлар клиникаси раҳбари Aзиз Ҳакимов.

“Тошкент вилоятида 80 дан ортиқ ўсимлик клиникалари ташкил этилган. Ушбу клиникалар тармоғи  вилоятнинг барча туманларини қамраб олган. Мазкур клиникаларда кўрсатилаётган хизматларга эҳтиёж катта. Зеро, иссиқхона ва иссиқхона хўжаликлари сони йилдан-йилга ортиб бораётгани боис, шундай клиникаларни кўпайтириш режалаштирилган», – дейди Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги Карантин ва ўсимликларни ҳимоялаш агентлиги инспектори Муродхўжа Aкрамов.

Манба: EastFruit