Павловния дарахти ҳақида тўлиқ маълумот

Мамлакатимизда сўнги 5-6 йилларда Павловнияга қизиқиш ниҳоятда ортиб бормоқда.   Павловния Ер шарида мавжуд дарахтлардан нафақат энг тез ўсиши билан ажралиб туради, балки ҳаёлий гўзаллик кашф этиб гуллаши, қимматли ёғоч, асал, биомасса манбаи эканлиги билан қадрланади, у манзарали дарахт сифатида истироҳат боғлари, хиёбонларни безайди. Албатта, Павловния мамлакатимизда янги ўсимлик бўлгани учун жуда кўп саволлар пайдо бўлади. Биз энг кўп учрайдиган, жуда муҳим саволларни танлаб олдик ва ушбу саволлар билан Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб Павлонияни юртимиз тупроғида етиштиришни жорий қилган олим, биология фанлари доктори, профессор Алишер Тўраевга мурожаат қилдик.

  1. Павловниянинг қандай турлари ва навлари бор, улар қандай хусусиятларга эга, нимаси билан бошқаларидан фарқ қилади ?

Павловниянинг жуда кўп турлари ва навлари мавжуд. Биз барча турларини кўриб чиқамиз, лекин қимматили хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонда етиштириш учун энг истиқболли бўлган турлар устида кўпроқ    тўхталамиз.

  • Paulownia catalpifolia – Каталпа Павловнияси ёки Ёйдоқ Павловния
  • Paulownia elongata – Узунчоқ Павловния.
  • Paulownia fargesii – Фаргез Павловнияси.
  • Paulownia fortunei HEMSL. – Фартуней Павловнияси.
  • Paulownia kawakamii – Каваками Павловнияси.
  • Paulownia tomentosa STEUD. – Толали Паловния.
  • Paulownia Shan Tong – Шан Тонг Павловнияси.

  1. Каталпа Павловнияси (Paulownia catalpifolia) ёки Ёйдоқ Павловния – совуққа чидамлилиги бўйича 7 иқлимий худудга (-17,5° дан -12,5°гача) тегишли. Гуллари йирик, оч пушти, попуксимон бўлиб, дарахнинг энг юқорисидаги йирик шохларида йиғилган. Хонадонларда кичик дарахт ёки ёлғиз бута бўлиб ўсиши мумкин. Павловниянинг ушбу тури бошқаларига қараганда анча секин ўсади. 4 – ёшидан бошлаб энига қараб сезиларли ўсиши кузатилади ва йилига ўсиш 1-2 сантиметрни ташкил этади, бу эса йиллик нозик ҳалқалар ҳосил бўлишига олиб келади. Шу хоссаси туфайли Каталпифолия ёғочи энг қимматбаҳо ҳисобланади ва оддий, масалан Томентоза ёғочига қараганда 3 баробар қиммат туради. Таъкидлаш лозимки, дарахтни биринчи марта кесиш ривожланишнинг 20-йилида амалга оширилади. Каталпифолия қанча узоқ вақт ўсса, йиллик ҳалқалари янада нозиклашаверади, нархиям ортаверади. Қулай иқлимий шароитда ва совуқ жойларда яхши ўсади.
  2. Элонгат Павловнияси (Paulownia elongata)- совуққа чидамлилиги бўйича 7 иқлимий худудга (-17,5° дан -12,5°гача) тегишли. Элонгат Павловнияси энг тез ўсувчи турлардан бири бўлиб, танаси тиктурувчи, кенг конуссимон тожли дарахтдир. Тўпгули супургисимон оч пушти, 30 сантиметр узунликкача боради. Ушбу тур Марказий Европанинг Италия, Испания каби илиқ худудларида етиштиришга мосдир. Тез ўсганлиги сабабли Элонгата биомасса олиш мақсадида ҳам етиштиришга жуда қулайдир. Мазкур тур Ўзбекистоннинг деярли ҳамма жойида ўсади, лекин Томентоза ва ШанТонг турлари каби кенг оммалашмаган.
  3. Фаргез Павловнияси(Paulownia fargesii)– Барглари тўкилувчи, тожининг кўриниши конуссимон, супургисимон тўпгуллари 1 метргача етади, гуллари қўнғироқсимон ва бинафша рангли баландлиги 20 метргача етадиган дарахтдир. Тоғ ёнбағирларида ва ўрмонларда 1200-3000 метр баландликда ўсади. Ўзбекистонда етиштирилиши бўйича маълумотлар йўқ.

4.Фартуней Павловнияси (Paulownia fortunei HEMSL) – совуққа чидамлилиги бўйича 8 иқлимий худудга (-12° дан -6,5° С гача) оид. Фартуней Павловнияси иссиқсевар тур бўлиб, танаси жуда тўғри ўсувчи, дарахт танасининг юқорисида жойлашган тожи узунчоқ кўринишда бўлиб, баланлиги 30 метргача етади. Тўпгуллари супургисимон, супургичасининг ранги оқ,  бинафша, оч бинафша бўлади. Хитойнинг жанубида, Жанубий Европа ва Африка сингари ҳавоси илиқ худудларда ўсади. Мазкур тур ёғочининг жуда юқори сифати билан таърифланади. Соф Фортуней бугунги кунда кам учрайди, унинг ўрнига Томентоза ва Шан Тонг турларининг дурагайи кўп етиштирилади.

  1. Каваками Павловнияси (Paulownia kawakamii). Ушбу дарахт жуда тез 12 метргача ўсади, тўғри зич шохланган танага эга. Баҳорда бинафша гулларга бурканиб, истироҳат боғлари ва хиёбонларни безайди. Бу дарахтлар қишга чидамли, ниҳоятда кўркам ва ғайриоддий чиройга эга бўлиб, жуда ноёб. Ўзбекистонда етиштирилиши ҳақида маълумот йўқ.

6.Толали Павловния (Paulownia tomentosa STEUD). Совуққа чидамлилиги бўйича 6 иқлимий худудга (- 23° дан -18° C  гача) оид ва Павловниянинг совуққа энг чидамли ёввойи тури ҳисобланади. Манзарали дарахт сифатида етиштирилади ва Шан-Тонг ва Элонгата дурагайига нисбатан секин ўсади. Танаси тўғри, тожи ёйилиб ўсади, гуллари йирик, ранги бинафша-настарин, баъзан деярли оқ, тўп гуллари супургисимондир. Ўзбекистоннинг барча худудларида асосан манзарали дарахт сифатида ўсади. Барча белгилари бўйича, айниқса ёғочининг  сифати жиҳатидан ШанТонг дурагайидан анча паст кўрсаткичларга эга.

  1. Шан Тонг Павловнияси (Paulownia ShanTong) – совуққа чидамлилиги бўйича 6 иқлимий худудга (-23,5 ° до -18° C) тегишли.Толали Павловния

(P. Tomentosa) ва П. Фортуней (P. Fortunei) турларидан олинган дурагайдир. Уларни чатиштирдан олинган Шан Тонг дурагайида совуққа чидамлилик, тез ўсиш, тананинг тўғри ўсиши, дарахт тожининг узунчоқ шакли ва чиройли гуллаши каби белгалар мужассамлаштирилган. Шан Тонг тури Ер шарининг барча худудларида ўстирилиши мумкин, хох совуқ, хох иссиқ бўлсин. Тожининг узунчоқ шакли туфайли 1 гектар ерга кўп сонли дарахт ўтқазилиши мумкин. Шан Тонг ҳозирги кунда қимматли ёғоч, кўп миқдорда биомасса олиш учун плантациялар яратишга  жуда  мос Павлония тури ҳисобланади. «Nordmax 21» ва «Royal treeme» каби машҳур навлар ҳам Толали Паловния (P. Tomentosa) ва П. Фортуней (P. Fortunei) турларидан олинган дурагайдир. Павловния турлари ва навларининг хусусиятларини ўрганиш, инсон яратган Шан Тонг дурагайини ҳамма талабларга жавоб берадиган сифатли ёғоч берадиган, кўп миқдорда биомасса  олинадиган, шунингдек кўкаламзорлаштириш учун манзарали дарахт сифатида етиштириш мумкин деган хулосага келиш имконини берди.

  1. II. Шан Тонг ва унинг бошқа турлардан устунликлари нималарда?

Шан Тонг – Павловниянинг энг янги ва энг яхши дурагайи бўлиб, у  Толали Паловния(P. Tomentosa) ва П. Фортуней (P. Fortunei) турларини чатиштиришдан  олинган. Шан Тонг қолган турлар билан қиёслаганда қуйидаги устунликларга эга:

  • тез ўсиши;
  • касалликларга, паразитларга, хашаротларга чидамлилиги;
  • қурғоқчиликка ва совуққа юқори чидамлилиги;
  • ёғоч чиқишининг юқорилиги;
  • ёғочининг аъло сифати;
  • кенг ареалга мослашуви;
  • кесилгандан кейин тез қайта ўсиш хусусияти.

Тез ўсиши. ШанТонг дурагайи ва энг оммавий бўлган эски N1 Юза навини

айнан ўхшаш худудларда етиштирилиб олинган қиёсий маълумотлар Шан Тонг дурагайи ўртача ҳажми эски N1 Юза нави ҳажмига нисбатан 63.7% фоизга юқорилигини кўрсатган.  Шунингдек Шан Тонг кесилгандан кейин тез қайта тикланиб ўса бошлайди, шу боис кесишлар орасидаги давр Павловниянинг бошқа турларига қараганда қисқа бўлади.

Касалликларга, паразит – хашаротларга чидамлилиги. Касалликларга ва ҳашаротларга чидамлилик, тез ўсиши юқори сифатли Павловния плантацияларини яратишда энг муҳим кўрсаткичдир. Дала синовлари натижалари 7 йил ўстирилган Шан Тонгда касалланиш даражаси Павловниянинг бошқа турларига нисбатан паст эканлиги кузатилган. Бир неча йил ўтказилган тажриба натижалари ШанТонг навининг паразит-ҳашаротлар –  барг тўкувчи, ёғоч қурти, ерости ҳашаротларига қарши бошқа турларга нисбатан чидамлилигини кўрсатган.

Қурғоқчиликка ва совуққа юқори чидамлилик. Павловния навлари селекциясида табиий шароитга чидамлилик энг муҳим кўрсаткичдир. Шан Тонг навининг 4 йиллик дарахтлари Хитойнинг ёзда ҳаво ҳарорати +42С даражагача етадиган Шеннан вилоятида 63 кун ёмғир бўлмаган бир шароитда нормал ривожланиб ўсганлиги тажрибаларда аниқланган. Айнан шу ўсимликлар -20С даража совуқ ҳароратга ҳам бардош берган.

Аъло сифаттли юқори ёғоч маҳсулдорлиги. Шан Тонг навининг танаси тўғри,  юқори бўйли,  ёғочи бўш, юқори сифатлидир. Шан Тонг тожининг узунчоқлиги билан  Томентоза туридан бутунлай фарқ қилади, Томентоза турининг тожи конуссимондир. Хитойда индивидуал равишда 7 йил  давомида ўсган Шан Тонг дарахтининг ёғоч чиқиши 0.4-0.8 м3гача етган, бу кўрсатгич Павловниянинг бошқа турларидан 42 – 96 фоизга кўп демакдир.

 Экиш майдонларини иқтисод қилиш. Павловниянинг барча турлари тожининг шакли бўйича икки тоифага бўлинади: узунчоқ/ўрта ва кенг конуссимон. Узунчоқ тожли дарахт тожи, кенг конуссимон тожли дарахтникидан 40 фоизга ингичкадир.  Масалан, Томентоза Павловнияси кенг конуссимон тожга эга, Шан Тонг эса узунчоқ тожлидир, шу сабабли 1 гектар ерга  Томентозадан кўра кўпроқ Шан Тонг дарахти ўтқазилиши мумкин. Ундан ташқари, Шан Тонг Павловнияси плантацияларида қўшимча даромад олиш учун бир йиллик ўсимликлар билан бирга етиштиришга ҳам жуда қулайдир, масалан маккажўхори, ғўза, помидар,бодринг ва бошқалар.

Етиштирш ареалининг кенглиги. Шан Тонг навининг ота-она формалари П.фортуней ва П.томентоза  Хитойнинг 3 та асосий ареалида ёввойи ва сунъий плантацияларида кенг тарқалган ва улар шу худудларга мослашган. Шан Тонг навида ҳар икки шаклнинг энг яхши генлари мужассамлашганлиги туфайли, у ҳар хил худудларга янада кўпроқ мослашувчандир, ҳатто ота-она шакллари ўсмайдиган жойларда ҳам ўсиши мумкин. Кўп йиллик амалиёт шуни кўрсатдики, Шан Тонг нафақат Хитойнинг янги шимолий худудларида, балки АҚШ, Германия, Болгария, Эрон, Непал, Ветнам, Бирма, Лаос, Уганда, Индонезия, Россия ва Ўзбекистанда ҳам етиштирилиши мумкин.

Кесилгандан кейинги тез қайта ўсиш хусусияти. Дарахтнинг асосий танаси кесилгандан кейин Шан Тонгнинг регенерация жараёни  100 фоиз самара билан ўтади. Ҳар гал навбатдаги кесишдан кейин Шан Тонг навининг етилиш босқичига  ўтиш  даври қисқариб боради ва икки марта кесилган дарахтлар бир марта кесилганларига қараганда 1 йил эрта етилади.

III. Павловнияни қаерда етиштириш мумкин эмас ва қаерда мумкин?

Павловняни қаерга экиш мумкин эмас?

Павловния – кўп нарса талаб қилмайдиган дарахт, у сувни яхши кўради, шунинг учун  уни сув бор бўлган деярли ҳамма жойда ўстириш мумкин. рН муҳитнинг кенг диапозонида ҳар хил тупроқда ўсаверади. Ушбу дарахтни етиштиришдаги чекловчи  сабаблар – унинг тез ўсиши, ўлчамининг катталиги, ўта кучли илдизлари ҳисобланади.

Шунинг учун мен қуйидаги жойларга Павловния экишни тавсия қилмайман:

  • уйнинг боғ худудида;
  • пойдевор ёки уйнинг ёнида.

Бир сўз билан айтганда, Павловния 0,06гектардан (6 сот.)  катта бўлмаган хусусий уй-жойларни безашда унча яхши танлов эмас деган бўлардим. Илдизи ўзи тўғри бўлса ҳам, горизонтал тарзда ўсиши мумкин, бу  плиталар пойдевор ва йўлакларни бузиб, катта зарар келтириши мумкин.

Павловняни қаерга экиш мумкин?

–    очиқ далаларда плантация кўринишида асосий экин ҳолида;

–    очиқ дала плантацияларида бошқа экинлар орасида масалан соя,  буғдой, ғўза маккажўхори ва бошқалар;

–  бошқа ўсимликлар экилган очиқ далалар атрофида, масалан, ғўза, буғдой, маккажўхори ва бошқалар;

–   истироҳат боғлари, йўллар, трассалар,темир йўл четларида;

–   кафе, дўконлар, янги қурилган иншоатлар атрофида 4-5 метр узоқликда

бемалол ўстириш мумкин.

 

  1. Павловниянинг ниҳоли ва кўчати нимаси билан фарқ қилади?

Павловнияни Де Нова агрокомпаниясидан икки хилда – ниҳол ва кўчат шаклида сотиб олиш мумкин.

Ниҳол –

– ин витро технология билан клонал микрокўпайтириш йўли билан олиган;

– бир-бирига эгизаклар сингари айнан ўхшаган;

– касалликлар ва вируслардан ҳоли бўлган;

– 10 х 10 см ўлчамли гултувакларда ўстирилган;

– энг камида 4-5 барг ва илдизга эга бўлган

ўсимликдир.Одатда ниҳоллар кўчатларнинг манбаи сифатида хизмат қилади ва очиқ далаларда экилиб, апрель-майдан то ноябр-декабр мавсумларигача 1 метрдан 3 метргача ўсган кўчатларга айланадилар.

Кўчатлар –

– 0,5 метрдан 3 метргача баланликдаги;

– жиҳатдан бир бирига айнан ўхшаган;

– ниҳоллардан олинган;

– очиқ гурунтда апрель-майдан ноябр-декабргача мавсумларда етиштирилган,

– яхши ривожланган илдиз, тана ва баргларга эга;

– плантациялар яратишга ва бошқа мақсадлар учун тайёр

бўлган ўсимликдир. Кўчатларни плантациялар яратиш ва бошқа мақсадларда куз – ноябрь – декабрь ойларида ёки баҳор – март ойидан майнинг охирларигача экиш мумкин.

  1. V. Павловния теракдан нимаси билан фарқ қилади ва келажакда қандай бизнес истиқболлари бор?

Бу иккита дарахтни қиёслаш умуман нотўғри, Павловния ёғочи терак ёғочидан анча қиммат. Павловния ёғочидан деярли ҳамма нарса – мебелдан бошлаб, мусиқий асбобларгача ясаш мумкин, терак ёғочининг сифати паст ва ундан томни ёпишда таянч ёғоч ёки ёғоч қутила ясашда фойдаланилади. Павловния ёғочи дунё бозорида қарағай ёғочидан икки марта қиммат – 1 м3 800  $ нархгача баҳоланади. Оддий ҳисоб-китоб 7 йиллда соф даромад 980 000 000 сўм ёки 120 000 $ ташкил этишини кўрсатади. Шундай қилиб, Павловнияни етиштириш, терак етиштиришдан анча даромадли.

Алишер Тўраев Биология фанлари доктори, профессор