Пахтаобод туманида йиллик пахта топшириш шартномавий рeжаси бажарилди

Жорий йил Пахтаобод туманидаги 6 минг 481 гектар ер майдонга чигит экилган эди. Белгиланган агротехник тадбирларнинг ўз вақтида сифатли ўтказилганлиги, деҳқонларнинг самарали меҳнатлари эвазига пахтадан мўл ҳосил етиштирилди.

Йиғим-терим ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш учун 74 та терим отряди шакллантирилди. Туман пахтакорлари томонидан 15 сентябрдан етиштирилган “оқ олтин”ни йиғиб-териб олиш ишлари бошланиб, давлат омборларига 20 минг 500 тоннадан зиёд пахта топширилди. Йигирма икки кун ичида белгиланган режа 100,4 фоизга бажарилди.
photo_2020-10-07_19-21-24.jpg

Эришилган муваффақиятга тумандаги барча фермер хўжаликлари муносиб ҳисса қўшди. Бугунги кунга келиб, “Оқ олтин гарови” фермер хўжалигининг йиллик режаси 120 фоиздан ортиб кетди. Бундан ташқари, “Аграном олим”, “Раҳимжон ҳожи”, “Ўткирбек Шокиров” сингари фермер хўжаликлари биринчилардан бўлиб белгиланган режани адо этди.

Пахтаободлик пахтакорларга зафар муборак бўлсин!

 

Ф.УБАЙДУЛЛАЕВ, З.УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА
Дўстларингизга ҳам улашинг!