32.1 C
Uzbekistan
Четверг, Июнь 20, 2019
Домой Агро янгиликлар Президент видеоселекторда 5 сотих ердан 30 млн сўм даромад олган деҳқонни намуна...

Президент видеоселекторда 5 сотих ердан 30 млн сўм даромад олган деҳқонни намуна қилди

23 март куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ишлар натижадорлиги юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш кун тартибидаги аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, «Томорқа хизмати» тузилмаларининг афзалликлари, томорқада аҳолининг меҳнат бандлигини таъминлаш масаласи кенг муҳокама қилинди.

«Kun.uz» мухбирининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев томонидан мазкур йўналишда етарли даража иш олиб бора олмаётган маҳаллий ҳокимият вакиллари танқид остига олинди.

«Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида аҳолининг томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолатини ўргандик. Афсуски, Иштихон туманидаги Хина қишлоғида аҳолининг аксарият қисмининг 8-10 ва ундан ҳам кўп сотих ери бўлсада, ҳеч нарса экмаган, уқуви ҳам, хоҳиши ҳам йўқ. Ҳокимлар ва сектор раҳбарлари экин экиб, даромад олишга ўргатмаган.

Ваҳоланки, кичик томорқадан катта даромад олиб, оиласини боқаётган қанчадан-қанча тадбирли, фидойи одамларимиз бор. Улардан ўрнак олса бўлмайдими? Масалан, Олтиариқ тумани, «Узумчи» маҳалласида яшовчи Исоқжон Бойқулов 5 сотих томорқасида йилига уч марта сабзавот етиштириб, 30 миллион сўм даромад олган. Ўрганишларда Бухоро вилоятидаги 8,5 минг гектар, Навоий вилоятидаги 5,8 минг гектар томорқа ерларига ҳеч нарса экилмагани аниқланиб, мева-сабзовот экиш ишлари ташкил қилинди. Самарқанд вилоятида бир ҳафта давомида ўтказилган текширишлар давомида 1 минг гектар томорқа ерларига ҳеч нарса экилмагани аниқланди», деган Президент.

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!