Президент Хитойдан ўрганиш кераклигини таъкидлади

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев 23 март куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш борасида қилинаётган ишларни чуқур таҳлил қилди. Бу ҳақда KUN.UZ мухбири хабар берди.

Йиғилишда фармон билан Кенгашларга юклатилган “Томорқа – қўшимча даромад манбаи” шиорини кенг тарғиб қилиш, томорқадан самарали фойдаланаётган аҳолини рағбатлантириш ва аксинча самарасиз фойдаланаётган аҳолига чора кўриш масалалари муҳокама қилинди.

Президент Хитойнинг ушбу соҳада эришган ютуқлари ҳақида шундай деди: “Бир мисол келтирмоқчиман. Бугунги кунда Хитой ўзи етиштирган мева-сабзавот маҳсулотлари билан нафақат 1,5 миллиард аҳолисини таъминлаяпти, балки экспорт бўйича ҳам етакчи ҳисобланади. Хитой ҳам бу ютуқларга осонликча эришмаган. Оғир бўлган. Бунинг барчаси “Хитой мўъжизаси”нинг асосчиси  бўлган Дэн Сяопин томонидан ишлаб чиқилган ислоҳотлар, шу жумладан шахсий томорқа хўжаликларини ривожлантиришдан бошланган.
Чўп суқсанг, кўкарадиган еримиз бор, меҳнатсевар халқимиз бор. Лекин томорқа ерларидан – шундай катта резервдан фойдаланмаяпмиз. Шунинг учун бугундан бошлаб «Томорқага экин экиш» ойлигини эълон қилиб, ҳар бир томорқага экин экишни ташкил этиш керак. Агар ҳозир экмасак, кейин кеч бўлади”.

Kun.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!