Қандай қилиб гул дўконини очиш мумкин?

Агарда сизда чиройли ва муваффақиятли тадбиркорликни бошлаб, ушбу тадбиркорлик орқали инсонларга ижобий ҳиссиётлар бериш, чиройли ва ёқимли ҳидли маҳсулотларни сотиш фикри тугъилган бўлса бунинг учун гул дўкони очиш айнан сиз учундир.

Гул дўконига кирган ҳар қандай инсон аввало бу дўконнинг ташқи ва ички кўринишига, сотувчининг муомаласига ва ширин сўзларига эътибор беради. Чунки гул харид қилмоқчи бўлган одам ҳиссиёти кучли одамлар сирасига киради. Сиз дўконингизга кирган харидорни яхши ва ширин гаплар билан сиздан нимадир харид қилишга ундашингиз лозим. Агарда сиз биринчи марта келаётган харидорнинг кўнглига йўл топа олсангиз бу харидор сизнинг доимий мижозингиз бўлиши аниқ.

Ушбу бизнес яхшигина даромад олиб келадиган бизнеслар сирасига кириб, бунинг учун жуда катта миқдорда сармоя ҳам сарфланмайди. Бизнесни бошлаш учун камида 8-10 млн сўм атрофида сармоя етарли ҳисобланади. Бу албатта савдо нуқтасининг қандай турдалигидан келиб чиқади.

Гул сотиш бизнесининг тўрт хил турдаги кўриниши мавжуд:

1.Кичик павилонлар, асосан пийодаларнинг серқатнов жойларида дўконсиз раста кўринишида гул сотиш.
2.Унча катта бўлмаган гул дўконлари, асосан савдо марказлари ёнида ва одамлар гавжум жойларда жойлашган бўлади.
3.Махсус гул дўконлари, булар асосан савдо марказларида ва шаҳарнинг марказида жойлашган бўлади.
4.Гул сотишга мўлжалланган интернет дўконлар (ушбу турдаги дўконларни мавжуд бўлган гул дўконлар билан биргаликда қилиш мақсадга мувофиқ).

Кичик павилонлар. Одамлар серқатнов бўлган жойларда, бекат ва бозорлар ёнида бундай турдаги савдо нуқтасини ташкил қилиш яхши натижа беради. Танланган жой бизнесингизнинг муваффақият калити ҳисобланади. Агарда гул сотиш учун яхши жой танласангиз кунига 80 -100 минг сўм соф фойдага эга бўлишингиз мумкин. Бунда савдо нуқтангиздаги гуллар ассортименти ҳам муҳим рол ўйнайди. Ушбу тур учун камида 15-20 хилдаги гулларни мижозларга таклиф қилиш мақсадга мувофиқ. Яна қўшимчасига гулларни ўраб бериш яъни буклет қилиш орқали даромадга эга бўласиз.

Унча катта бўлмаган гул дўконлари. Бу турдаги савдо дўконлари кичик павилонларга нисбаттан товар ассортиментлари кўплиги билан фарқланади. Ушбу гул дўконларида кесилган гуллардан ташқари тайёр буклетлар, тувакли гуллар ва ҳар хил турдаги совгъа учун маҳсулотлар ҳам сотилади. Ушбу турдаги гул дўконларидан келадиган даромад кўп миқдорда гул сотишдан эмас балки кам сотиб қўшимча хизматларни кўрсатиш орқали келади. Масалан, ҳар шаклдаги ва ноодатий кўринишдаги гул буклетлар тайёрлаб бериш орқалидир. Ушбу гул дўкони учун кичик павилонга нисбаттан каттароқ инвестиция киритиш талаб этилади, яъни 20 млн сўм атрофида.

Махсус гул дўконлари. Энг чиройли ва завқли бизнеслардан бири бу флористик бизнесдир. Флористик бизнес билан шугъулланиш учуун сиздан махсус гул дўконларини ташкил этиш талаб этилади. Бу дўконлар учун барча нарса гулларга мўлжалланган бўлиши лозим. Ҳаттоки гул дўконининг дизйни ва гулларнинг композициясини махсус дизайнерлар билан маслаҳатлашиб қилган маъқул. Ушбу турдаги бизнесни бошлаш учун камида 70-80 млн сўм маблагъ талаб этилади.

Гул сотишга мўлжалланган интернет дўконлар. Бундай турдаги дўконлар учун катта миқдорда харажат қилиш талаб этилмайди, фақатгина веб сайт яратиш ва реклама учун харажат қилинади. Бунинг учун бошланишига 5-6 млн сўм маблагъ етарли ҳисобланади. Интернет дўконлари гул сотишда гулларни етказиб бериш вазифасини ҳам ўз бўйнига олади.

Гул дўконлари учун қандай биноларни танлаш лозим? Жуда қулай ва мақул жойни топиш унча осон иш эмас албатта. Сиз ўйлаганингиздек жойни топганингизда эса ижара нархи анча қиммат бўлиб чиқади. Одамлар серқатнов ва шаҳар марказларидаги жойлар эса жуда қиммат баҳоланади. Лекин юқорида айтганимиздек сиз танлаган жой бизнесингизнинг муваффақият калити ҳисобланади. Агарда махсус гул дўконини ташкил қилмоқчи бўлсангиз энг аввал ушбу дўконни дизйнерлар билан маслаҳатлашиб бизнесингизга мос қилиб таъмирлашингиз ва жиҳозлашингиз керак бўлади.

Мутахасислар. Гул бизнеси учун кадрлар масаласи бошқа бизнесларга нисбаттан жуда нозик масала ҳисобланади. Гул дўконлари учун дизайнерлик қобиляти юқори бўлган флористларни ишга олган маъқул ҳисобланади. Чунки улар тайёрлаб берган буклетлар мижозларга ёқса бу мижозлар сизнинг доимий харидорингизга айланади. Шунингдек мутахасис мижозларга яхшигина консультация ўта олиши керак. Шунинг учун малакага эга бўлган флористларни қидириб кўринг. Лекин бундай флористлар кам маош эвазига ишламаслигини ҳам йодда тутинг. Яхши флорист учун 1,5-2 млн сўм атрофида ойлик маош ажратишни режалаштирганингиз маъқул.

Гулларнинг ассортименти қандай бўлиши лозим? Кесилган гуллар қисқа муддатли товар ҳисобланиб, узогъи 20 кунгача сақлаш мумкин агарда керакли ҳароратда сақланса албатта. Ушбу муддатда сиз гулларни сотиб улгуришингиз керак бўлади. Товарлар ассортименти ва сонини тўгъри тақсимлаш сиз учун катта фойда ҳисобланади. Энг кўп сотиладиган ва талаб этиладига гул бу атиргулдир. Барча турдаги гул букетлари учун асосан кесилган табиий гуллар ва ҳар хил турдаги ўсимлик баргларидан фойдаланилади. Гулларга бўлган талаб фаслларга ва байрам кунларига қараб ўзгаради. Масалан, 8-март ва 14-феврал энг кўп гул сотиладиган кунлар ҳисобланади.

Хулоса. Гул сотиш орқали яхшигина даромадли бизнесга эга бўлиш мумкин. Лекин бунинг учун бизнесга махсус фантазия ва оригинал ечим билан киришиш лозим.

Гул дўконларининг яхши томонлари:

Бизнес катта ҳажмдаги маблагъни талаб қилмайди.
Каттагина маржа (устига қўйиладиган нарх)

Гул дўконларининг ёмон томонлари:

Муддати тез тугайдиган товарлар
Яроқсиз маҳсулотларнинг мавжуд бўлиши
Бизнес мавсумий бўлиб, байрам ва ёз кунлари кўп сотилади қишда эса …

Sahifa.uz