Қандай қилиб сутни қайта ишлаш бизнесини бошлаш мумкин?

Сут ишлаб чиқариш билан шугъулланувчи қишлоқ аҳолиси сутни сотиш муаммосига тез-тез дуч келади. Шунинг учун сутни аҳолидан сотиб олиш нархи жуда арзон ҳисобланади. Ва сотиб олинган сут маҳсулотларидан ҳар хил турдаги сариёгъ, қаймоқ, пишлоқ ва бошқа сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш орқали яхшигина даромадга эга бўлиш мумкин.

Агарда сиз сутни қайта ишлаш цехи ишини тўгъри ташкил қила олсангиз ушбу бизнесдан яхшигина даромад олишингиз мумкин бўлади. Энди келинг ушбу цехни ташкил қилиш бўйича нима ишлар қилиш кераклигини аниқлаб оламиз:

Рўйхатдан ўтиш. Сутни қайта ишлаш мини цехини ташкил қилишда тадбиркор сифатида албатта давлат рўйхатидан ўтиш керак. Бунинг учун Сиз республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида ташкил этилган Ягона Дарча марказларига мурожаат қилишингиз ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн тарзда тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш учун ариза беришингиз мумкин.

Ундан ташқари сизга сут савдоси билан шугъулланишингиз учун бир нечта рухсатномалар керак бўлади:

Сут маҳсулотларини чакана савдоси билан шигъулланиш рухсатномаси;
Сут маҳсулотларини ташиш учун рухсатнома ва туман(шаҳар) ветеренария бўлимидан №2 формадаги сертификат;
Давлат ветеринария лаборатория экспертиза томонидан берилган ҳужжатлар;
Маҳсулот сифатини тасдиқловчи гувоҳнома;

Сутни қайта ишлаш цехи катта шаҳарга яқин жойда жойлашган бўлиши мақсадга мувофиқ, чунки сут ва сут маҳсулотлари тез бузулувчи маҳсулотлар ҳисобланади. Яқин масофа уларни тезроқ мижозга етказиш имконини беради.

Ишлаб чиқариш цехи барча белгиланган нормаларга мувофиқ бўлиши керак. Сантехника, иситиш, электр, канализация – барча зарур коммуникация воситалари билан таъминланган бўлиши керак. Ундан ташқари сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехи вентиляция тизими билан таъминланиши лозим.

Қурилмалар. Сутни қайта ишлаш цехи технологияларига тўхталадиган бўлсак, улар модулли кўринишда бўлади.

Ушбу турдаги сутни қайта ишлаш мини заводи уч хил турдаги модулдан ташкил топади:

1.Сақлаш модули
2.Лаборатория модули
3.Хўжалик модули

Ушбу модулли ускуналар билан бир вақтда 2 минг литр сутни қайта ишлаш мумкин.

Мини завод турли хилдаги сут ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологиясидан ташкил топади ва улар бир бирига богълиқ ҳолда ишлайди. Яъни сутдан турли хилдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Ушбу технология орқали қуйидаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш мумкин:

Пастеризатсияланган ва одатий сут маҳсулотлари;
Творог;
Сметана;
Қатиқ;
Ёгурт.

Технологик жараён. Агарда сут ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришни барча талабларга ва тартибга амал қилган ҳолда амалга оширсангиз завод муваффақиятли ишлаши аниқ.

Аввало махсус асбоблар ёрдамида барча маҳсулотлар сифати қатий текширилади. Бундан сўнг насос ёрдамида филтр ва ҳисоблагич орқали сут махсус идишга юборилади. Сут ўтказгич орқали сут иситилиб унинг таркиби нормаллаштирилади. Бу ерда сут сепарация қилиниб таркибидан қаймогъи ажратиб олинади. Ундан сўнг сут пастеризатсия қилиб совутиш учун кейинги жараёнга юборилади. Сўнги дозировка ва қадоқлаш жараёнлари автоматик тарзда амалга оширилади.

Бундай технология ёрдамида юқори сифатли ва талаб қилинган даражадаги сут ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш имконини беради.

Ишчи ходимлар. Цех ишини сутка давомида амалга оширмоқчи бўлсангиз учта сменада ишни ташкил қилиш лозим. Бунинг учун ҳар бир сменада 2 та ишчи ва 1 та мастер керак бўлади. Технолог ва лаборант 8 соат давомида ҳафтасига 5 кун ишлаши мумкин.

Харажатлар ва инвестиция. Кунига 300-500 литр сутни қайта ишлаш заводи учун қуйидагича харажат қилишингиз керак бўлади:

Қурилма ва технологияларни сотиб олиш учун 80-100 млн сўм атрофида;
Ишлаб чиқариш биноси ижараси учун 2-3 млн сўм ойига;
Ишчилар ойлик маошлари учун 4-5 млн сўм атрофида;
Маркетинг ва реклама учун 3-4 млн сўм атрофида;
Ва бошқа кутилмаган харажатлар учун 1-2 млн сўм.

Сутни қайта ишлаш бизнесини ташкил қилиш оддий тадбиркорлик турларидан озроқ фарқ қилади, чунки ушбу турдаги ишлаб чиқариш цехи катта миқдордаги инвестицияни талаб этади. Лекин тадбиркорликнинг ўз қонун қоидалари асосида иш юритган ҳар қандай тадбиркор муваффақиятга эришиши аниқ.