Қир-адирлар этагидаги интенсив боғ

Наманган вилояти Чортоқ туманилик Собиржон Мусабоев тажрибали соҳибкорлардан.
У 8 йил аввал Чортоқ туманидаги қир-адирлар этагида “Боғи Эрам инвест” фермер хўжалигини ташкил этиб, 5 гектарлик интенсив боғга Сербиядан келтирилган “Голден”, “Айдарет”, “Грант Смит” навли 10 минг туп олма кўчатини ўтқазган. Тўлиқ илдиз отган ниҳоллар учинчи йили ҳосил бера бошлади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, олма дарахти ҳосилга киргач, бир йилда ҳар тупидан ўртача 50-60 килограмм, 5 гектар боғдан эса 300 тонна мева олиш мумкин.
11.JPG
12.JPG
– Мамлакатимизда боғдорчиликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор ютуқларимизнинг муҳим омили бўлмоқда, – дейди боғбон Собиржон Мусабоев. – Ўтган йили боғдан 150 тонна ҳосил олдик. Бу йилги режамиз ундан ҳам юқори. Ички бозордан ортган меваларни ташқи бозорга чиқариш ниятидамиз. Бу борада Россиянинг Новосибирск вилояти билан экспорт шартномасини имзоладик.

 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат), ЎзА
Дўстларингизга ҳам улашинг!