Қирғизистонлик фермерлар картошка экаётганда Ўзбекистонга умид қилган эди

0

«Қирғизленд» экспортчилар ва импортчилар ассоциацияси раиси Ленара Ниязбекова Қирғизистонда картошка нархининг арзон эканлигига изоҳ берди, деб ёзмоқда «Sputnik».

Фото: «Sputnik»

Қирғизистонлик фермерлар жорий йилда 2017 йилга нисбатан уч марта кўп картошка йиғиб олди ва уни Ўзбекистонга сотишга умид қилган эди.

Ассоциация раҳбарининг сўзларига кўра, депутатлар ва ҳукумат вазият ўнглаб бўлмайдиган вақтга келганда, бонг уришни бошлаган. Фермерларга Ўзбекистоннинг очиқ бозорини ваъда қилгач, муаммолар борлиги аниқ бўлди. Якунда маҳсулотни сотишнинг имкони бўлмаяпти. Ҳукумат ҳосилни прогноз қилиши ҳамда Ўзбекистон ва Евросиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига экспорт қилиш бўйича аниқ шартномалар тузиши керак эди.

Қирғизистон қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат мелиорацияси ва саноати вазири Нурбек Мурашевнинг қайд этишича, 2018 йилда картошканинг харид нархи 2017 йилга нисбатан қарийб икки бараварга тушиб кетган.

Вазирнинг сўзларига кўра, нархнинг пасайиши фермерларнинг картошка экиладиган майдонларни қарийб бир ярим минг гектарга кўпайтиргани, шунингдек, 2018 йилда яхши ҳосил олингани сабаб бўлган. Қирғизистонда жорий йилда бир ярим миллион тонна картошка етиштирилган, мамлакатнинг ички эҳтиёжи эса 800—900 минг тоннани ташкил қилади.

Мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлиги айни пайтда фемерлар етиштирган картошкани Россия, Қозоғизстон ва Ўзбекистонга сотиш имкониятларини изламоқда.

Жорий йилнинг ёзида Ўзбекистон Қирғизистонда етиштирилган картошкага тақиқ жорий қилган, бироқ тақиқ кузда йиғиб олинган картошкага тааллуқли эмас, дейилади хабарда.

Манба: daryo.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!