Қишлоқ хўжалиги ускунасини қандай сақлаш керак?

158

Агротехникалар узоқ муддат хизмат қилишининг 8 усули:

1. Ускунани вентиляция тўғри ўрнатилган ёпиқ жойда сақланг ёки ускуна устига шифт қуринг. Коррозияга қарши ҳимоя қопламини ишлатинг.

2. Ускуна таркибидаги занжирларни, каучук трубалари ва бошқа қисмларини ечиб олинг ва уларни омборларда сақланг.

3. Шиналар босимини меъёридан 70-80% гача туширинг ва уларни илиб қўйинг.

4. Ускунанинг каучук материалларини хар 3 ойда текширинг, турар жойини алмаштириб туринг ва дезинфекция ишларини ўз вақтида бажаринг.

5. Бўялган металларга махсус таркибга эга химоя қатламини қўлланг. Бўялмаган металга – махсус мойлар ва микровосклардан фойдаланинг.

6. Ускуна деталлари, эхтиёт қисмлар, асбоб ускуналар, металл буюмлар ва бошқа қисмларни суюқ ва махсус таркибли мойлар билан химояланг.

7. Ускунанинг каучукли деталларига (ремен, шланг ва бошқалар) микровоск таркибга эга ёки ёруғликдан сақловчи қопламалар қўлланг.

8. Машина ва монтаж механизмлари, деталлар, асбоб ускуналар сиртини мой ва микровоск таркибга эга суюқликлар билан қопланг.

Дўстларингизга ҳам улашинг!