Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларида сиртқи бўлим ташкил этилади

Бу Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Қоракўлчилик соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида қуйидагича белгиланди:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда “Қоракўлчилик” уюшмасининг биргаликдаги қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб қоракўлчи селекционер ва чўл ўсимликлари яйловшуноси йўналишида сиртқи бўлимни ташкил этиш юзасидан таклифлари берилади.
Шу асосда институт тузилмасини мақбуллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.