Қон бити ва қарши кураш чоралари

Зарари. Олма, нок ва бошқа мевали дарахтларнинг илдизини, тана ва
шохларининг ширасини сўриб, дарахтларни кучсизлантиради. Битнинг
шира сўрган жойларида ғуддалар пайдо бўлади ва улар кейинчалик
ёрилиб, чирийди. Қон бити тушган ёш дарахтлар кўпинча қуриб қолади,
катта дарахтлар эса кучсизланиб, ҳосили жуда камайиб кетади. Қон бити
кўп тушган шохлар қурийди.
Таърифи. Қанотсизи тўқ қизил бўлиб, усти мумсимон парли оқ ғубор
билан қопланган. Қон битининг танаси тухум шаклида бўлиб қанотсиз
бит вояга етганда узунлиги 2,1–2,6 мм етади. Қанотли битнинг oқ пари
фақат қорнининг учида бўлади. Гавдаси цилиндр шаклида бўлиб, узун-
лиги 2,2 мм.
Ҳаёт даври. Қон бити ҳар хил ёшдаги личинка ва вояга етган
ҳашаротлик ҳолатида олма дарахтларининг илдизларида, пўстлоқ
ёриқларида ва йўғон шохларининг асосида қишлайди. Феврал ойининг
охири, март ойининг бошларида уйғониб, дастлаб қишлаган жойлари-
да озиқлана бошлайди, сўнг дарахтларга ўрмалаб чиқиб, пўстлоғи но-
зик ёки зарарланган жойларига ўрнашиб олади. Битларнинг галалари
сидирға мум пар билан қопланади. Қон бити ёз бўйи 15–17та бўғин бе-
ради. Янги боғларга кўчат билан тарқалади.
Уйғунлашган кураш чоралари. Қон битининг кўпайишига йўл
қўймаслик ва дарахтларни касалликлардан сақлаш учун олма дарахт-
ларининг кесилган ва чақаланган жойларига ёғ билан боғ қоришмаси
ёки лойқа лой суркаб қўйилади. Қон бити тушган боғ ва кўчатзорлардан
кўчатларни фумигация қилмасдан олиш ярамайди. Куртаклар бўртиш
вақтида қишлаётган зараркунандаларга қарши ёғли препаратларни пур-
каш энг самарали ҳисобланади.
Кураш чораси: Куртаклар бўртиш вақтида минерал мойлар билан тар-
кибида хлорпирифос ёки диазинон бўлган воситаларни аралаштириб
ишлов берилади.
Кимёвий усул:
1. Апплауд 25% н.кук — 1кг/га;
2. Карбофос 50% эм.к — 1,0-3,0 л/га (Фуфанон);
3. Би-58-янги 0,8-2,0 л/га (Блитц, Данадим Эксперт, Димет).

Маълумотнома Шухрат Аброровнинг Ўзбекистонда Замонавий Интенсив
Олма Боғлари китобига асосланиб тузилган

Дўстларингизга ҳам улашинг!