ЁШ НИҲОЛЛАРНИНГ ХАВФЛИ ҚОРА ОЁҚЧА КАСАЛЛИГИ

ҚОРА ОЁҚЧА
(Чёрная ножка)

Кенг тарқалган ва ниҳолларга жуда катта зарар келтирадиган хавфли касаллик. Касалланган ўсимликнинг тупроққа яқин қисми ёки илдизга туташ қисми қорайиб, намлик йиғади ва чирийди. Кейин қўшни ниҳолларга хам зудлик билан тарқайди. Касаллик натижасида ўсимлик нимжонлашади, ривожланиши секинлашади ва оммавий қуриш жараёни юз беради. Бу касаллик тупроқ намлиги юқори бўлганда, паст ҳароратларда, ниҳоллар совуқ сув билан суғорилганда, вентиляция ёмон бўлганда, кўчатлар зич экилганда катта тезликда кўпаяди. Ушбу касалликни тарқатувчи замбуруғлар тупроқда яшайди ва юқумли характерга эга.

Кураш чоралари: уруғ сепиладиган тупроқни зарарсизлантириш, бунда 1% ли марганцовканинг илиқ эритмаси билан ишлов берилади. Суғориш ва ҳаво режимига эътиборли бўлиш қатъий талаб қилинади.

Манба: агроблогер