Aмерикалик қулупнай етиштирувчи фермер далада теримчи роботни ишга солди (видео)

Тraptic (AҚШ) стартапи қулупнай йиғувчи ўзиюрар роботнинг тижорий татбиқ этилишини эълон қилди. AҚШнинг йирик қулупнай етиштирувчиси Blazer-Wilkinson бу технологияни июнь ойида амалиётга татбиқ қила бошлаган эди. Ушбу тизим одамлар, яъни қулупнай йиғувчи ишчилар билан биргаликда ишлайди.

Тraptic тизими – сунъий интеллектнинг 3D-камералар, кўриш қобилияти, резаворларни нест-нобуд қилмай йиғиб олувчи роботлашган қўлларини ўзида жамлаган, деб ёзмоқда «AгроБизнес«.

COVID-19дан аввал ҳам Қўшма Штатларда ишчи кучи етишмовчилиги катта йўқотишларга олиб келган эди. Traptic маълумотларига кўра, Қўшма Штатлардаги қулупнайнинг тахминан 10 фоизи даланинг ўзида чирийди, натижада, йиллик чиқиндилар миқдори 300 миллион долларни ташкил этади. Пандемия даврида яна ҳам каттароқ инқироз юз берди, чунки, ишчилар сафар билан боғлиқ чекловларга дуч келишди.

Шунингдек ўқинг: Француз стартапи: роботлаштирилган сабзавот фермаси

Тraptic 2019 йил охирида тушган венчур фондлари сармоялари эвазига ўз ишини тезлаштира олди. Умуман олганда, компания 8,4 миллион доллар жалб қилди.

EastFruit