Қутили ари оиласини етиштириш ва уларни жўнатиш

Арилар узоқ жойларга 4-6 та мумкатак ромли пакет (қути)ларда жонатилади. Жўнатиладиган кичик ёш ари оилалари баҳор ва ёз мавсумида ётоқ уяларда ташкил этилади. Техник талабларга кўра 4 та ромли пакет (қути)га 4 та мумкатак ром жойланади. Шундан 2 тасида усти берк личинкалари, яна 2 тасида 3 кг гулчанги усти беикитилган инчаларда асал озиғи ҳамда 1,1 кг ёш арилари ва урчиган она ариси бўлади; олтита ромлигида эса 4 та мумкатак ромда усти беикитилган личинкалан, 2 тасида гулчанг ва усти беркитилган инчаларда 4 кг асал озиғи ҳамда 1,4-1,5 кг ариси билан урчиган она ариси бўлади. Мумкатак ромсиз пакет (қути)да эса 1,2 кг ариси ҳамда 1 та урчиган она ариси алоҳида қутининг устки бир чеккасига Титов қафасчасида ўрнатилиб жўнатилади

Тажрибали асаларичилар ариларни пакет (қути)ларга кўслиниш пайтида вақтни тежаш мақсадида ариларнинг ҳажмини тарозида тортмасдан, кўз билан чамалаб аниқлайдилар. Битта ётоқ уя (435х300 мм) ромида зич ўтирган арилар 200-250 гр келади. Шунинг учун техника стандарт талабларига риоя қилиш мақсадида тўрт ромли пакет (қути)ларга 4-5 та мумкатак ромдаги арилар силкитиб туширилади.

Пакет (қути)лар жўнатишга қуйидагича тайёрланади:

Дастлаб 1 та оч жигарранг мумкатак ром асал озиғи билан пакет (қути)га кўчирилади. Уларнинг ҳар биттаси усти беркитилган инчаларда 1,5 кг дан асал озиғи ёки арилар қайта ишлаган шакар шарбати бўлади (усти беркитилмаган инчалардаги озиғи бор ромни жўнатиш мумкин эмас). Сўнгра 2 та тўқ жигарранг мумкатак ромда усти беркитилган личинкалар ариси билан қўйилади. Бунда, албатта, она ариси топилиб, пакет (қути)га тушганлигига эътибор берилади ва яна қўшимча 2-3 та мимкатак ромдаги арилар силкитиб туширилади.

Мимкатак ромли пакет (қути)ларнинг олд ва орқа тарафидаги тахта деворларидан ҳаво кирадиган тешик ёки тирқиш очилади. Тўртта ромли пакет (қути)нинг 200х100 мм ўлчамли тешигига кўзининг ўлчамлари 2-3 мм бўлган сим тўр ўрнатилади. Пакет (қути)ларнинг олд тарафидаги деворида унинг пастки қисмидан, орқа тарафидаги деворида унинг устки қисмидан тешик очилади.

Мумкатак ромсиз пакет (қути)лар қаерга ва қандай транспортда жўнатилишига қараб маълум миқдорда озиқ билан таъминланади. Агар самолётда жўнатиладиган бўлса, озиқ ўрнида шакар шарбати берилади, йўлда ва аэропортларда шакар шарбати қўйиқроқ ҳолда сим тўр орқали чўтка ёки бирор латта ёрдамида арилар устига силкитилади, арилар бир-бирининг устини тозалаб озиқланади. Бошқа транспорт воситаларида жўнатиладиган бўлса, шакар шарбати (2 кг шакарни 1 литр сувда эритиб) 1 литрли шиша банкаларга қуйилади ва полиетилен қопқоқ билан зич қилиб беркитилиб, қопқоқда 2 та 0,8 мм диаметрли тешик­ча очиб қўйилади. Кейинги пайтларда мумкатак ромларсиз пакет (қути)ларни жўнатишда қанд упаси ва асалдан тайёрланган ҳамирсимон озиқ (қанд озиғи)дан ҳар қутига 0,6 кг солиниб, унинг ёнида литрли банкада сув қўйилмоқда. Шиша банкаларининг қопқоғи юқорида айтилгандек тешилиб, кичкина пилик қўйилади.

Қанд озиғи 4 кг қанд упаси, 1 кг тоза тоғ асали ва 100 мл сув қўслуб тайёрланади. Уларнинг ҳаммаси яхшилаб бир хил масса ҳосил бўлгунча аралаштирилади. Бу масса қўлга ёпишмаслиги керак. Қўшиладиган асал олдиндан 55 °С гача ҳароратдаги сув ҳаммомида иситилади. Қутига ариларни силкитиб туширишдан аввал ҳамирсимон озиқ қўйилади. Она ариси албатта, иложи бўлса ёғочдан тайёрланган махсус она ари жўнатиладиган қафасчада, 8-12 та кузатувчи ари билан жўнатилади.

Юқоридагидек тайёрланган пакет арихонада тарози устига қўйилади. унинг устидаги тешикчасига қўйилган воронка билан бирга вазни тортилади ва ари оиласининг ўрта қисмидаги мумкатак ромлар олиниб, ариси 1,1 кг болгунча пакетга силкитилади. Она арисини қўшиб силкитиб юбормаслик учун олдиндан она ари топилиб, думалоқ сим тўр қафасча остига беркитиб қўйилади. Қутига керакли миқдорда ари олинганидан кейин қафасча остидаги она ари чиқариб юборилади. Қути ичидаги арилар билан бирга силкитилади, сўнгра унинг устидаги воронка олиниб, қопқоғи мих билан қоқиб қўйилади.

Мумкатак ромли ва ромсиз пакет (қути)лар почта орқали жўнатилаётганида қутиларнинг қопқоғига жўнатилаётган жойнинг манзили аниқ қилиб ёзилиб, «Эҳтиёт бўлинг! Тирик ари», «Юқори қисми», «Тўнтарилмасин», «Қуёш нури тушмасин» деб ёзилган варақалар ёпиштирилади.

Мумкатак ромлар қутиларини жўнатишга қулай бўлиши учун ҳар биттасининг ўртасида 8-10 см дан жой қолдирилиб, ёғоч рейкалар ёрдамида бир-бирига туташтириб қоқиб қўйилади.

Мумкатак ромли қутилар манзилга етиб келгач, кўчириб ўтказиладиган уялари турадиган жойларга мўлжаллаб қўйиб чиқилади ва арилар услуб чиқиши учун дарҳол уланинг тешикчалари очилади. Қуричадаги ариларнинг биринчи учиши тугаганидан кейин қутилар турган жойларга бўш уялар қўйилади ва қутилардаги мумкатак ромлар ариси билан олиб қўйилади. Қутиларда қолган арилар уянинг ари келиб қўнадиган тахтачаси олдига қоқиб туширилади. Мумкатак ромсиз қутилар эса қопқоғ и очилиб ичига 5-6 та мумкатак ромлар солинган уянинг ичига қўйилади ва орадан 10-12 соат ўтгач, қутидаги ариларнинг ҳаммаси уя ичидаги мумкатак ромларга ўтади. Уя ичидаги мумкатак ромларининг қаршисида арилар учиб чиқиши учун тешик очиб қўйилади. Қутидаги арилармг ҳаммаси мумкатак ромларга ўтиб, тинчланганидан кейин уя ичидаги қути олиб ташланади ва она ариси қафасчадан мумкатак ромлар устига чиқариб юборилади.

Манба: «Асаларичилик фермер хўжаликларини ташкил этиш ва юритиш» Пулатова, Р. Х.

Сайтда имловий ёки услубий хатога кўзингиз тушдими? Хато жумлани белгиланг ва CTRL+ENTER босиш орқали бизга хабар беринг.