Сердаромад ва шифобахш неъмат

5

Асаларичилик нозик, шу билан бирга ўзига хос гашти бор соҳалар­дан бири. Дастурхоннинг кўрки бўлган тоза, табиий бол олиш катта маҳорат, тажриба ва меҳр талаб этади. Юртимизда соҳага қаратилаётган кенг эътибор сабаб асаларичилик субъект­лари йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Натижада бозорларимизда бу маҳсулот арзонлиги, тўкинлиги таъминланаётир.

Асаларичилик билан шу­ғул­ла­на­ётганлар бу иш­нинг қанчалик машаққат­ли экан­лигини жуда яхши би­лади. Агар йил қурғоқ кел­са, ҳо­сил­нинг чўғи ка­майи­ши та­биий. Бундай ҳолатда мута­хассис аса­лари оила­лари­ни соф ва сифатли асал олиш мум­кин бўлган ман­зилга жойлаштиради.

Қизилтепа тумани «Деҳ­қон­обод» маҳалласида ис­тиқомат қилувчи Эркин Шодиев соҳада йигирма уч йил­лик тажрибага эга. Айни пайтда у 150 та аса­лари оиласини меҳр билан парваришламоқда. Йил­нинг қурғоқчилиги миришкорга ҳам бирмунча қи­йинчилик келтирди. У болари оилала­ри­ни дастлаб Ўртачўл ҳуду­дига, кейинчалик Самар­қанд вилояти­нинг Нуробод тумани адирларига жой­лаш­тирди. Май ойида эса улар Жиззах далаларига кўчирилди. Соҳанинг сир-асрорларини яхши билган Э. Шодиев та­биат инжиқ­лик­ларига қарамай, жорий йилнинг ўзи­да ҳар бир оила­­дан икки-уч марта, ўртача йи­гирма бир кило­граммдан табиий неъмат олишга му­ваффақ бўлди.

— Ўтган йили олти марта, ҳар бир оиладан 45-50 килограммдан асал олган­дик, — дейди қаҳрамони­миз. — Бу йил оғир келди. Шундай бўлса-да, мўл ҳо­­сил етиштиришга аҳд қилган­миз. Соҳанинг ўзига яраша нозик томонлари ҳам бор. Асаларичи бу­ларнинг ҳеч бирини эътиборсиз қол­дир­маслиги ке­­рак. Ба­ҳор­да боларилар­нинг касалликка ча­ли­ниши кўп куза­тилади. Шунинг учун уларни вақтида эмлаш, қў­шимча озуқа бе­риб бориш керак. «Олтин шурка» қуши ари­нинг ку­шандаси. Асал­ари ундан ҳайиқиб, уясидан чиқмай туради. Бу қушдан ҳимоя қилиш мақсадида уларни бошқа жойга кўчи­риши­мизга тўғ­ри келади.

Шифокорларнинг таъкид­ла­шича, асал инсон учун на­фақат табиий тўйимли озу­қа, балки кўплаб ка­саллик­ларни даволашда қўллани­ла­диган ғоят шифобахш неъматдир. У иммунитетни ошириб, ош­қозон-ичак ка­сал­ликларининг олдини олади. Шу­нингдек, биоло­гик фаол моддаларга жуда бой бу маҳ­сулот қон босимини меъёрлаштиради. Асалари муми, елими (прополис) ва сути ҳам шифобахш маҳ­сулот сифатида замонавий тиббиётда кенг қўллани­лаёт­гани фикримизнинг яна бир тасдиғидир. Фар­мацев­тикада дори-дармон сифа­тида ишлаб чиқа­рилаётган она ари сутида тўрт тур­даги В, Е вита­мини, амино­кислоталар мавжуд.

Бир сўз билан айтганда, асаларичиликнинг ривож­ланиб бораётгани халқимиз дастурхонининг тў­йимли, шифобахш неъмат билан тўкин бўлишига за­мин яра­таётир. Келажакда маҳсу­лот­нинг экспортга чиқари­лиши иқтисодий тараққиёт­га хиз­мат қилишига шубҳа йўқ.

Зулфия БОБОЕВА, «Дўстлик байроғи» газетаси мухбири.

Дўстларингизга ҳам улашинг!