Асалариларни шарбат ташишга жалб қилиш

Бирорта шарбат ажратаётган ўсимлик ёки идишга шакар шарбати қуйиб қўйилган жойни аниқлаган қидирувчи арилар ўз уясига қайтиб келиб, арилар зич ўтирган мумкатак инчали ромлар устида алохида кўринишдаги ўйинлар туша бошлайди. Арилар уясида 2 хил кўринишда, яъни айлана бўйлаб ва қорин қисмини ликиллатиб уйин тушади (1-расм).

Айлана бўйлаб уйин тушишда ари ўзи олдин ўтирган мумкатак инчалар устига келиб сакраб-сакраб тез харакатланиб, айлана бўйлаб гоҳ у ёққa, гоҳ бошқа тарафга қараб, битта ёки иккита айлана ташкил қилиб ўйин тўшади. Бундай уйин тушиш орқали зич ўтирган ариларни шарбат ташишга қўзғатади. Уйин тўшаётган арига яқин турган арилар ҳам сакраб-сакраб, мўйловларини ўйин тўшаётган арининг корин қисмига теккизиб унинг кетидан ўйин тушиш йўлларини қайтариб ҳаракат қила бошлайди. Бундай айланиб ўйин тушиш бир неча секунддан то бир минўтгача давом этиши мумкин. Сўнгра ўйин тўшаётган ари ўйин тушишини тўхтатиб, яна бошқа мумкатак инчали ром устида ўшандай кўринишда ўйин тушишни давом этади. Ундан кейин уя тешикчаси томон юриб, яна ўша шарбат топган жойига учиб кетади ва уясига шарбат билан қайтиб келгандан кейин яна ўйин тўша бошлайди.
Қорин қисмини ликиллатиб ўйин тушиш ўзгачароқ бўлади. Ари мумкатак инчалар устида ярим дойра шаклида ҳаракатланиб, сўнгра тез қайрилиб, тўғричизиқ бўйлаб ўйин тўша бошлаган жойига қайтади ва яна ярим дойра шаклида ўйин тушган тарафининг ёнида ҳудди шундай ўйин тўшади, яъни ярим дойра шаклини тўлиқ дойра шаклига келтиради, кейин ўша ўйин тушишни бошлаган жойига қайтиб бориб, ҳаракатини бошидан такрорлайди. Мана шундай ўйин тушиш вақтида ари ярим дойра шаклигача ўйин тушиб тезда қайрилиб тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракат қилаётган вақтда қорин қисмини тез ликиллатиб ҳаракат қилади. Бундай ўйин тушишлар ариларни топилган шарбат бор жойга учишга жалб этади. Ўсимликлар шарбат ажратмаётган бўлса ёки жуда кам ажратса, у ҳолда арилар уясида ўйин тушмайди. Ўйин тушиш орқали арилар фақат озиқ бор жойни топилганини тушунтирибгина қолмай, балки у жой уядан қанча масофада эканлигини ҳам аниқ тушунтиради. Агарда топилган озиқ уядан кўпи билан, 25 метр нарида бўлса, унда арилар айлана бўйлаб ўйин тўшади. Озиқ топилган жой уядан анча узоқ бўлса, арилар иккинчи хил ўйин тўшади. Озиқ бор жой уядан қанча узоқ бўлса, арилар шунчалик секин ҳаракатланади. Ўйин тушишда тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракатланишда қорин қисмини ликиллатиш кўпайиб, арини юриши эса секинлашади. Ўйин тушиш вақтида арилар тўғри чизиқ бўйлаб мумкатак инчалар устида пастдан тепага қараб юрса, у ҳолда озиқ қуёш чиқадиган тарафда бўлади, агарда юқоридан пастга ҳаракатланса, унда кун ботиш тарафда бўлади. Мабодо озиқ чиқадиган тарафнинг ўнг томонида бўлса, у ҳолда тўғри чизиқ бўйлаб ўйин тушиш (ҳаракатланиш) ўнг тарафга эгилган бўлади. Агарда тўғри чизиқ бўйлаб ўйин тушишда арининг ҳаракати бир оз чапроқда эгилса, унда озиқ чиқадиган чап томонда бўлади. Шундай қилиб, ариларнинг топилган озиқ бор жойга учиши уядан қуёш чиққан тарафга учишдаги тўғри чизиқнинг қайрилиш бурчаги орқали аниқланади.
Асосий шарбат ажратувчи ўсимликлар гуллаш даврига қадар асаларичи керакли асбоб-ускуналар ҳамда мумкатак ромларни жамғараб қўяди. Ўсимликларнинг шарбат ажрата бошлаганини уя ичидаги мумкатак ромларнинг оқара бошлаганидан, ариларнинг жадал учишидан ёки назорат тарозисида текшириб билиш мумкин. Тарозининг кўрсаткичи кунига 0,5-1 кг кўрсатса, бу асосий шарбат ажратувчи ўсимликларнинг гуллай бошлаганидан далолат беради.
Асосий шарбат ажратувчи ўсимликлар гуллаганда ҳамма ари оилалари ўша ўсимлик гулига бирданига бормай, балки айрим оила арилари 2-3 кун олдинроқ шарбат ташишга киришади. Шунинг учун ҳамма оила арилари бирданига шарбат ташишга киришиши учун биринчи гул ғунчалари очила бошлаши билан ўша ўсимлик гулидан иложи борича шакар шарбатига кўпроқ қўшиб ари оилаларига ҳар уяга 0,25-0,5 л дан ёки ташқарига умумий идишда қўйиб қўйилади. Шуни эсда тутиш керакки, агар шарбат берадиган ўсимликларнинг шарбат ажратиши кучли бўлса, у ҳолда кўчада бериладиган умумий идишдаги шакар шарбатига арилар келмай қўяди. Шарбат ташишга жалб этиш учун шакар шарбати билан боқилгандан кейин арилар далага жадал учадилар.
Ари оиласи хар куни уясига олиб келган бир неча килограмм ўсимлик шарбати асалга айлантирилганда, 2-3 маротаба кам жой эгаллайди, чунки шарбатнинг таркибидаги сувни буғлантириб чиқариб юбориш учун арилар даладан келтирилган шарбатни инчаларнинг учдан бир қисмига жойлаштирадилар. Шундай қилиб, шарбатни жойлаштириш учун
етилган асални жойлаштиришга нисбатан олти маротаба кўп инча (жой) керак бўлади. (2-расм)Ўсимлик шарбати 5-6 кўн ўтгач етилган асалга айланади. Арилар ҳар куни олиб келаётган шарбатни инчаларга жойлаштириш учун жуда кўп мумкатак ромлар керак бўлади. Агарда даладан шарбат келаётган пайтда мумкатак инчалар етишмаса, у ҳолда арилар ишсиз қолишиб, арихонанинг даромади пасайиб кетади. Асаларичи шошилиб, етилмаган асални олса, у ҳолда асални сақлашнинг иложи бўлмайди.
Даладан қанча кучли (кўп) шарбат келса, шунча кўп мумкатак ром бўлиши керак. Кунига арилар уясига 2 кг шарбат олиб келсалар, шарбатни жойлаштириш ҳамда асалга айлантириб уни сақлаш учун 435 x 300 мм ўлчамли мумкатак ромдан бешта ёки кунига 4 кг шарбат келтиришганда эса ўшандай мумкатак ромдан 10 та керак бўлади. Кўп қаватли уяларда ари оиласи боқилганда кунига 2 кг шарбат келганда 7-8 та, 4 кг шарбат келганда эса 14-15 та (435 х 230 мм ли) мумкатак ром керак бўлади. Ўн олти ва ўн саккиз мумкатак ромли уяларда эса кучли шарбат келиш даврида уянинг асосий қисмида жой етишмай қолса, уларнинг устига (435 х 145 мм ли) мумкатак ромли уя қаватларидан қўйиб фойдаланилади. Бундай пайтларда она арини тепага ўтказмайдиган қилиб тўсиб қўйиш керак.

Манба: «Асаларичилик асослари» Б.А. Қаҳраманов, Ф.Э. Сафарова, С.И. Исамухаммедов, Х.А. Донаев, Х.Б. Эргашев