Ширин қовун танлаш бўйича маслаҳатлар

Қовунни ширин хушбўй таъми ва ажойиб парҳез хусусиятлари учун қадрлашади. Қовун таркибидаги витаминлар ҳамда бошқа фойдали моддалар
саратон, инсулт каби касалликларнинг олдини олиш хусусиятига эга.
Ширин қовун танлаш учун бир нечта қоидаларни эсда тутиш зарур:
Кўнгилдагидек қовун йирик, бироқ енгил бўлади. Шунингдек, кесилган, эзилган ва доғли жойлари бўлмайди.
Қовун танлаш пайтида унинг ҳидига эътибор беринг, у ванил, нок, асал ва ҳатто ананас исини эслатиши мумкин. Агар қовундан ўт ҳиди келса, ёки
умуман ҳеч қандай ҳиди бўлмаса, уни сотиб олмаганингиз маъқул.
Қовунни уриб кўрганингизда, жарангдор эмас, бўғиқ товуш келиши керак.
Шунингдек, қовуннинг пишган-пишмаганлигини унинг “бурни” ва “думи”га қараб билиш мумкин. “Бурни” бироз юмшоқ бўлиши керак. Пишиғи ўтиб
кетган қовуннинг бурни ўта мулойим, хом қовунники эса қаттиқ бўлади. Яхши қовуннинг “думи” эса қуруқ ва қалин бўлади.
Бундан ташқари, қовун қандай жойда сотилаётганини ҳам эътиборга олиш зарур. Савдо нуқтаси айвонли бўлиши, қовунлар соябон билан қуёшдан
тўсилган бўлиши лозим.
Автомобил йўли бўйида жойлашган савдо нуқталаридан қовун харид қилмаган маъқул, чунки унинг юпқа териси заҳарли газларни ўзига сингдириб
олади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!