“Ширмонбулоқ фахри” олти кунда режани бажарди

Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги 100 та фермер хўжалиги ҳамда “Хўжаобод файз М” кластер корхонаси томонидан жорий йилда 2 минг 829 гектар майдонда “Андижон – 35” навли чигит парвариш қилиниб, мўл ҳосили етиштирилди.

Айни кунларда туманда ҳосилни йиғиб-териб олиш ишлари қизғин давом этмоқда.
3.jpg

Туманнинг Бакир Ражапов массивидаги «Ширмонбулоқ фахри» фермер хўжалиги пахтакорлари олти иш кунида қабул пунктига 92,7 тонна пахта топшириб, режани 104,7 фоизга бажарди.

– Жорий йил эрта баҳорда 25,7 гектар ерга чигит экканмиз, – дейди “Ширмонбулоқ фахри” фермер хўжалиги раҳбари Муборакхон Исроилова. – Белгиланган агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилгани, умуман, хўжалигимиз аъзоларининг самарали меҳнатлари эвазига пахтадан мўл ҳосил етиштирилди.

2.jpg

Биринчи теримдаёқ белгиланган 88,5 тонна ўрнига 92,7 тонна пахта топшириб, режани ортиғи билан уддаладик. Юзимиз ёруғ бўлди. Далаларимизда ҳали ҳосил кўп. Теримни давом эттириб, юртимиз пахта хирмонининг янада юксалиши учун ҳаракат қиламиз.

Булоқбошилик пахтакорлар томонидан жорий йилда давлатга 9 минг 700 тонна “оқ олтин” ҳосили топширилиши режалаштирилган. Шу кунларда тумандаги “Ҳасанов Сойибжон шижоати”, “Абдуҳошим Нурматов”, “Сарвонтепа фахри” сингари илғор фермер хўжаликлари ҳам юқори маррани забт этишга яқин турибди.

 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), uza.uz
Дўстларингизга ҳам улашинг!