Цитрус яшил бити ва қарши кураш чоралари

Цитрус яшил бити (Апҳис cитриcола Гоот.) тенг қанотлилар (Ҳомоптера) туркумининг ширалар (Апҳидинаэ) кенжа туркумига мансуб ҳашаротлардир. Мазкур сўрувчи зараркунандалар цитрус ўсимликларнинг асосан ўсув нуқтаси ва ёш баргларида тўпланиб, ҳужайра ширасини сўриб озиқианади.
Ширалар жуда майда ҳашаротлар (0,5-8 мм) бўлиб, танаси юмшоқ ва нозик бўлади. Шираларнинг ранги муҳитга боғлиқ равишда оқиш, яшил, сариқ, қизил, қўнғир ва бошқа рангларда бўлади.
Ширалар тухумдан ёки тирик туғар урғочи зотининг туғишидан (тўлиқсиз ва тўлиқ) кўпаяди.
Ширалар цитрусларнинг ўсув нуқтаси ва ёш баргларининг ширасини сўриб кучли зарар этказади. Шира босган ниҳоллар ва барглар деформацияга учраб, буралиб кетади.
Шираларнинг янги жойларга кўчишида чумолилар ёрдам беради. Шу боис шираларга қарши курашишда чумолилирга қарши курашишни ҳам кўзда тутиш лозим.
Кураш чораиари. Аввало, шираларнинг кўпайиши ва тарқалишига имкон берувчи чумолилар йўқотилади. Агротехника қоидаларига қатъий риоя қилинади. Иссиқхоналарда биологик усулда курашиб афидофаг (олтинкўз, хонқизи, ва ҳ.к.) ҳашаротлари қўйиб юбориш жуда яхши натижа беради. Зарур ҳолларда Кинмикс, Нурелл-Д, Детсис каби препаратлар пуркалади. Препаратлар пуркалган ҳолларда 20
кунгача ҳосил йиғишга рухсат этилмайди.

Манба: Б.Х.Ғилямов, С.Я.Исламов, Л.Т.Нормуратов. – «Цитрус экинларини етиштириш технологияси»