ТАКРОРИЙ ЭКИН СИФАТИДА ПАРВАРИШЛАНГАН СОЯНИНГ “ОЙЖАМОЛ” НАВИНИнг СУFОРИШ ТАРТИБЛАРИГА БОFЛИҚ ҲОЛДА ЎСИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ

Дунёда соя етиштирувчи мамлакатларда унинг ҳосилдорлиги ва сифати агротеник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш, суғориш меъёрлари, сони ва муддатларига боғлиқ. Сояни суғориш меъёрлари, сони ва муддатларини тупроқ ва иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда тўғри белгилаш экинлардан олинадиган ҳосил миқдори ва сифатига ўзининг ижобий таъсирини ўтказади. Шундан келиб чиққан ҳолда, соядан сифатли ва юқори дон ҳосили етиштириш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда.
Тажрибалар 2017-2019 йилларда Андижон вилояти Андижон туманидаги «Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институтининг» ўтлоқи бўз тупроқлари шарои-
тида олиб борилди.
Тажрибада такрорий экин сифатида соянинг янги “Ойжамол” нави экилди. Суғориш тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 65-70-65%, 70-75-65%, 75-80-70% тартибларда
олиб борилди. Тупроқ намликларини ҳисобий қатлами 50-70-50 см. Дала тажрибаларимиз бир ярусда 4 қайтариқда жойлаштирилиб, эгат узунлиги 50 м, 16 та қатордан кенглиги 9,6 м, эгат оралиғи 60 см, 16 қаторнинг ўртадаги 8
қатори ҳисобий қаторлар, икки четдаги тўрта қатори ҳимоя қаторларидан иборат.
Суғориш вариантларининг 3 та нуқтасидан ҳисобий қатламлар бўйича ҳар 10 см тупроқ қатламидан намуналар олиниб, суғоришолди тупроқ намликлари термостат
тарози усулида аниқланди. Тажриба майдонимизга сув сарфи тажриба умумий майдони учун Чипполетти – 0,50 см, Чиполетти-0,25 м, тажриба вариантларига эса Томсон
900 бурчакли сув ўлчагичлари орқали аниқланди.
Соянинг “Ойжамол” навини амал даври давомида белгиланган муддатларда ва турли суғориш тартибларида ўсимликларнингпоя баландлиги, ҳосил шохи ва барг
сонини аниқлаш бўйича фенологик кузатувлар амалга оширилди (1,2,3-расмлар).
10 августда ўсимликнинг поя баландлигини аниқлаш учун олиб борилган кузатувларда суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 65-70-65% белгиланган вари-
антларда ўртача 14,7 см, суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 70-75-65% белгиланган вариантларда ўртача 15,3 см, суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНС га
нисбатан 75-80-75% белгиланган вариантларда ўртача 16,1 сантиметрни ташкил қилди.
30 августда суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 65-70-65% белгиланган вариантларда поя баландлиги 26,5 см, ҳосил шохи 1,0 дона, барг сони 10,0 донани
ташкил қилганлиги кузатилди. Суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 70-75-65% белгиланган вариантларда поя баландлиги 28,1 см, ҳосил шохи 1,5 дона, барг
сони 10,2 донани ташкил қилганлиги кузатилди. Суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 75-80-70% белгиланган вариантларда поя балндлиги 31,9 см, ҳосил шохи
1,6 дона, барг сони 11,6 дона эканлиги кузатилди.
20 сентябр ҳолатига суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 65-70-65% белгиланган вариантларда поя баладлиги 35,2 см, ҳосил шохи 1,8 дона, барг сони
13,2 донани, ЧДНСга нисбатан 70-75-65% белгиланган вариантларда поя баландлиги 39,9 см, ҳосил шохи 2,3 дона, барг сони 13,9 донани, суғориш олди тупроқ намлиги
ЧДНСга нисбатан 75-80-75% белгиланган вариантларда эса поя баландлиги 47,4 см, ҳосил шохи 2,4 дона, барг сони 16,4 донани ташкил қилганлиги кузатилди.
Пишиш даврида эса суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 65-70-65% белгиланган вариантларда поя баландлиги 50,2 см, ҳосил шохи 2,5 дона, барг сони 2,1
донани ташкил қилган бўлса, суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 70-75-65% белгиланган вариантларда поя баландлиги 54,8 см, ҳосил шохи 3,0 дона, барг сони 4,0 донани ташкил қилди. Суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 75-80-70% белгиланган вариантларда ўсимлик поясининг баландлиги 62,3 см, ҳосил шохи 3,1 дона, барг сони 5,3 донани ташкил қилганлиги кузатилди.
“Ойжамол” навида бош поя баландлиги ва ҳосил шохлар сонини аниқлаш бўйича олиб борилган фенологик кузатув натижаларининг кўрсатишича суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 75-80-70% белгиланган вариантларда кўрсаткичлар юқорироқ бўлганлиги аниқланди. Табиий тўкилиш натижасида барг сони амал даври охирида барча вариантларда камайди, лекин суғориш олди тупроқ намли-
ги ЧДНСга нисбатан 75-80-70% белгиланган вариантларда эса ўсимликда барг сони кўпроқ қолганлиги кузатилди.
Суғориш олди тупроқ намлигининг ЧДНСга нисбатан 75-

Дўстларингизга ҳам улашинг!